Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
4-мавзу: Ёнғин хавфи мавжуд ишларни олиб бориш ҳамда модда ва материалларни сақлашда ёнғин хафсизлиги чоралари (3 соат).
Оловли ишларнинг турлари ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажариш учун доимий ва вақтинчалик жойларга қўйиладиган талаблар. Оловли ишларни ташкил этиш, уларни бажарувчи шахсларга рухсат бериш ва уларнинг бажаралиши устидан назорат қилиш тартиби. Портлаш ва ёнғин хавфи зоналари мавжуд бино ва хоналарда оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфи хусусиятлари. Кенг тарқалган енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар, қаттиқ енгил алангаланувчан материалларни сақлашда, ташишда ва иш жойларида фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги чоралари, бўёқларни ишлаб чиқариш ва бошқа ёнғинга хавфли ишларни олиб боришда ёнғин хавфлилик хусусиятлари. 5-мавзу: Ёнғинда хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш (2 соат). Эвакуация йўллари ва чиқишлар: терминлар, эвакуация қилиш учун йўллар ва чиқишларни белгилаш тартиби. Эвакуация йўллари ва чиқишлар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари. Дарслар олиб борилаётган объектларда ёнғин вақтида эвакуация режаси. Ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилишда хабар бериш ва бошқариш тизими: мақсади, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Одамларни бинолардан эвакуация қилиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш. 6-мавзу: Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат). Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари. Тузилиши, тактик ва техник хусусиятлари, фойдаланиш қоидалари. Ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти, вазифалари, умумий тузилиши. Ёнғинга қарши сув таъминоти иншоотлари ва муҳандислик-техник воситалар назоратини амалга ошириш, сақлаб туриш қоидалари, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш тартиби. Ёнғин сигнализацияси тизимлари ва ёнғин ўчириш қурилмалари, вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Ёнғин содир бўлганда тутунга қарши ҳимоя: вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling