Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига қўйиладиган
VII-бўлим. Якунловчи қоида
41-боб. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик Олдинги таҳрирга қаранг. 846. Ушбу Қоидалар талабларини бузганлиги ва (ёки) бажармаганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. (846-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига қўйиладиган ТАЛАБЛАР 1. Обектларда (фуқаролар мулки бўлган якка тартибдаги турар жойлардан ташқари) қуйидагилар ишлаб чиқилиши керак: а) ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқнома; б) таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоаралари бўйича йўриқномалар; в) технологик ускуналардан фойдаланиш ва авария режимида ишлатиш бўйича йўриқномалар; г) ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларини ҳамда ёнғинга қарши автоматик қурилмаларни ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар; д) электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш бўйича йўриқномалар; е) одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини белгилайдиган йўриқномалар; ж) оловли ишларни ўтказишда хавфсизлик чоралари бўйича йўриқномалар; з) «ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш» иш тартибида ишлайдиган лифтлардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар; и) ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатлари тартиби ва бошқалар. Объектда фақат ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқномани ишлаб чиқишга рухсат берилади. Бунда қолган йириқномаларнинг асосий талаблари, унинг бўлимлари сифатида киритилиши керак. 2. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари бинолар (иншоотлар), уларнинг ёнғин хавфи бўйича хусусиятларини, технологик жараёнлар, технологик ва ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олган ҳолда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиши керак. 3. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ушбу соҳада янги талаблар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар) кучга кирганда, объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга талаблар ўзгарганда ҳамда юқори бошқарув органларининг тегишли топшириқлари асосида даврий равишда қайта кўриб чиқилиши керак. 4. Объектларда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида ишлаб чиқариш хусусиятлари ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўриқномалари ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ушбу йўриқномалар Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид бўлмаслиги ҳамда унинг талабларини пасайтирмаслиги керак. Ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқномалар объект раҳбари томонидан тасдиқланади ва қуйидаги талабларни акс эттириши керак: а) ҳудудни, шу жумладан, йўллар, биноларга (иншоотларга) кириш жойларини сақлаш тартиби; б) ёнғин содир бўлганда одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биноларни (иншоотларни) сақлаш тартиби; в) ёнғин режимига ва унинг бажарилиши бўйича корхонадаги барча ишчиларнинг мажбуриятлари; г) объектда ишларни бажаришда пудратчилар (субпудратчилар) томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари; д) ёнғинга қарши сув манбалари, ёнғинга қарши воситалар, ёнғин сигнализацияси ва алоқа воситаларини сақлаш; е) чекиш учун жойлар, уларни жиҳозлаш ва сақлаш тартиби; ж) ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш тартиби; з) биноларга (хоналарга) кириш ва уларнинг калитларни сақлаш тартиби. Таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоаралари бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак. а) ишлаб чиқариш жараёнлари учун уларга риоя қилмаган тақдирда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган махсус ёнғинга қарши чоралари; б) технологик ускунлар, сиғимли иншоотлар ва агрегатларда уларни фойданиш учун ишга туширишга тайёрлашда ҳамда таъмирлашдан сўнг ёнғин хавфсизлиги чоралари; в) омборхонада, устахонада, лабораторияда, цехда ёнғин хавфи мавжуд моддалар ва материалларни сақлаш тартиби ва меъёрлари; г) очиқ оловли қурилмалардан фойдаланиш тартибини ҳамда оловли ишларни бажариш учун махсус жиҳозланган жойларни ташкил қилиш; д) ёнувчан материалларни йиғиш, сақлаш ва хонадан олиб чиқиш тартиби, маиший хоналарни сақлаш ҳамда махсус кийим-бошларни сақлаш тартиби; е) мавжуд ёнғинга қарши воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда улар устидан техник назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик тақсимоти; ж) ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатларини, ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (авария-қутқарув хизматини) чақириш ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари аъзоларини йиғиш усуллари; з) ёнғин содир бўлганда технологик ускуналарни тўхтатиш, вентиляция тизимларини ўчириш, ходимларни ҳамда моддий бойликларни эвакуация қилиш тартиби; и) хоналарни беркитишдан олдин кўздан кечириш тартиби. Технологик ускуналардан фойдаланиш ва авария режимида ишлатиш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: а) ёнғин хавфсизлиги талаблари (ишлаб чиқариш шароитларига мос ҳолда); б) ҳаво узатиш тизимларини, ёнғинга қарши клапанларни, шамоллатиш тизимларини, фильтрлар ва бошқа қурилмаларни тозалаш муддатлари; в) ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларнинг ҳаракатланиш тартиби. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларини ҳамда ёнғинга қарши автоматик қурилмаларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни белгилаши лозим: а) объектнинг тегишли бўлинмалари ўртасида ёнғин сигнализацияси қурилмалари ва ёнғинга қарши сув таъминоти учун жавобгарлик ҳудуд чегаралари; б) сув таъминоти тизимлари ва ёнғин автоматика ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларни таъмирлаш устидан назорат тартиби; в) техник ҳужжатларни юритиш талаблари. Ушбу йўриқномалар намунавий йўриқномалар, шунингдек, ўрнатилган қурилмаларнинг лойиҳа ҳужжатлари ва паспорт маълумотлари асосида ишлаб чиқилиб, объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ёнғин-техник комиссияси томонидан белгиланган муддатларда қайта кўриб чиқилади. Электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: а) технологик жараёндаги моддалар ва материаллар, жиҳозларнинг ёнғин хавфи; б) электр иншоотларидаги ёнғинларни ўчириш учун ёнғин хавфсизлиги талаблари, шу жумладан, бинолар (иншоотлар), хоналарнинг ёнғин хавфини ҳисобга олган ҳолда. Ушбу турдаги йўриқнома энергетика объектлари учун ишлаб чиқилади (бошқа объектлар учун талабларни бошқа йўриқномаларнинг тегишли бўлимларига киритишга рухсат берилади). Одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини белгилайдиган йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: а) одамларни хавфсиз зонага имкон қадар тезроқ эвакуация қилиш имкониятини таъминлайдиган энг хавфсиз эвакуация йўллари ва чиқишларининг рўйхати; б) биринчи ва кейинги навбатдаги эвакуация қилиш тартиби; в) қўшимча ёниш ўчоқлари, саросима ва бошқа ҳолатлар юзага келишини истисно қиладиган чоралар. Одамлар кўп ва (ёки) кун давомида ишлайдиган бинолар учун йўриқномалар одамларни хавфсиз ва тезкорлик билан эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини акс эттириши керак. Тунда одамлар қоладиган объектлар (мактабгача таълим ташкилотлари, интернатлар, касалхоналар ва бошқалар) учун йўриқномаларда ҳаракатларнинг иккита варианти кўзда тутилиши керак: кундузи ва тунги. Оловли ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар вақтинча ва доимий жойларда оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус талабларни белгилайди. «Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш» иш режимига эга лифтларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, ёнғин-қутқарув хизмати билан келишилган ва ташкилот томонидан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилган, белгиланган лойиха ҳужжатлари ва паспорт маълумотлари асосида ишлаб чиқилади. Йўриқнома бевосита лифт кабинасининг бошқарув тизими ёнида ўрнатилади. Ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатлари тартиби Ёнғин хавфсизилиги қоидаларнинг 4-бобини ва технологик ишлаб чиқариш жараёнларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ёнғин содир бўлган тақдирда ходимларнинг ҳаракатланиши тартиби объектнинг ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича умумий йўриқномасига ёки таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича кўрсатмаларга киритилишига рухсат берилади. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling