Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
-§. Дорихоналар ва уларнинг омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 40-боб. Қурилиш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 1-§. Умумий қоидалар
6-§. Дорихоналар ва уларнинг омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
821. Дорихоналарда портлаб-ёниш хавфи мавжуд бўлган моддалар алоҳида хоналарда ёки махсус жиҳозланган сақлаш жойларида (ёнмайдиган шкафларда) сақланиши керак. 822. Дорихоналарда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бошқа товарлардан алоҳида сақланиши керак. Бошқа вазифали биноларда жойлашган дорихоналарда қадоқланмаган ҳолатда сақланадиган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар миқдори 100 kg дан ошмаслиги лозим. 100 kg дан ортиқ қадоқланмаган ҳолатдаги енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни бошқа гуруҳлардаги портлаш-ёниш хавфи мавжуд моддаларини сақлаш хоналаридан алоҳида турган бинода сақлаш керак. 40-боб. Қурилиш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 1-§. Умумий қоидалар 823. Қурилиш объектларида (ҳудуд, бино, иншоот, қурилиш ишлари олиб борилаётган иморат ва қурилма, қайта таъмирлаш, функционал вазифасини қайта ихтисослаштириш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қайта тиклаш, модернизация қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш) ишлаб чиқариш, омбор ва ёрдамчи бино ва иншоотларни жойлаштириш қурилиш бош режасига мос бўлиши шарт. 824. Объект фаолиятини тўхтатмасдан реконструкция қилиш, қайта тиклаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек, объектларни навбат билан фойдаланишга туширишда объект маъмурияти қурилиш-монтаж ташкилотлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш учун буюртмачи ва пудратчи ташкилотлардан масъулларни буйруқ билан тайинлаши лозим (умумий объект учун ва алоҳида бўлимлари учун). 825. Ёнувчи қурилиш материалларини ёнғинга қарши оралиқларда сақлаш тақиқланади. 826. Ёнувчи қурилиш материаллари ва буюмларини, шунингдек, ёнувчи қадоқлардаги асбоб-ускуналар ва юкларни очиқ майдонларда сақлашда улар майдони 100 m2 дан ва баландлиги 2,5 m дан кўп бўлмаган штабеллар ёки гуруҳларда жойлаштирилиши керак. 827. Майдони 2 ва ундан ортиқ гектарга тенг қурилиш ҳудудида камида иккита қарама-қарши ташкил этилган кириш жойлари бўлиши шарт. Йўллар йилнинг барча фаслларида ёнғин-қутқарув автомобиллари ўтиши учун қаттиқ қопламага эга бўлиши лозим. Кириш жойининг эни 4 m дан кам бўлмаслиги керак. Йўлларнинг боши берк қисмларида ёнғин-қутқарув автомобилларининг айланиб олиши учун ҳалқасимон ўтиш жойи ёки ўлчами 12х12 m дан кам бўлмаган майдонча ташкил этилиши керак. Қурилиш майдонига кириш жойида қурилаётган ва ёрдамчи бино ва иншоотлар, кириш йўллари, сув манбалари, ёнғин ўчириш ва алоқа воситаларининг жойлашуви, уларга олиб борувчи йўл ва йўлкалар кўрсатилган ёнғинга қарши режалари ўрнатилиши шарт. 828. Қурилиш бошланишидан олдин, қурилиш майдончасидаги қурилиши режалаштирилган бинога нисбатан ёнғинга қарши оралиқларда жойлашган барча бино ва иншоотлар бузиб ташланиши лозим, бунда уларнинг эни қурилиш меъёр ва қоидаларининг талаблари билан аниқланади. 829. Қурилиш техникаси ва механизмларини, агар бу қурилиш ишлаб чиқариш технологияси билан асосланган бўлса, ёнғинга қарши оралиқларга риоя қилмасдан бинолар (иншоотлар) яқинида жойлаштиришга рухсат этилади. Штабеллар (гуруҳлар) ҳамда улардан қурилаётган ва вақтинчалик биноларгача (иншоотлар) ёнғинга қарши оралиқлар 18 m дан кам бўлмаслиги керак. 830. Оловга бардошлилик даражаси IV дан паст бўлмаган ва қаватлар сони 10 қаватдан юқори бўлмаган биноларда (иншоотларда) вақтинчалик устахона ва омбор ташкил этишга ушбу Қоидаларнинг талаблари бажарилган тақдирда йўл қўйилади. Маъмурий-маиший хоналарни эвакуация чиқиш жойларининг сони нормаларга мувофиқ бўлган тақдирда 4-қаватгача жойлаштиришга рухсат этилади. 831. Объект ҳудудида маиший тиркамалар, блок контейнерлар ва бошқа вақтинчалик иншоотлар, объект раҳбари томонидан тасдиқланган жойлашиш тартиби (қурилишни ташкил этиш лойиҳалари бош режаси) асосида жойлаштирилиши керак. Маиший тиркамалар ва блок-контейнерларнинг гуруҳдаги сони 10 тадан ортиқ бўлмаслиги (майдони 800 m2), ёнғинга қарши оралиқлар 15 m дан кам бўлмаслиги керак. Вақтинчалик қурилмалар, қурилаётган ва бошқа мавжуд бинолардан камида 18 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар ёнига жойлаштирилади. Ҳар бир вақтинчалик бино ва маиший-тиркамалар унинг вазифаси, инвентар рақами ва уларни ишлатишга ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатига масъул шахслар номи ёзилган ёрлиқлар билан таъминланган бўлиши керак. 832. Қурилиш майдончалари ҳудудида иш вақти тугагандан сўнг суткалик навбатчиликни амалга оширувчи шахслардан ташқари ишчи- хизматчилар ва бошқа шахсларнинг бўлиши (яшаши) тақиқланади. 833. Қурилаётган бинога мебель ва бошқа ёнувчи ускуналарни (тасдиқланган иш жадвалига мувофиқ ўрнатиладиган ускуналар бундан мустасно) ички ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғин автоматикаси тизими ишга туширилгандан сўнг олиб киришга рухсат этилади. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling