ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ
ФАННИНГ МАВЗУЛАШТИРИЛГАН ТАҚДИМОТИ
“АРХИТЕКТУРА” фанидан
5340200 – БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШ(саноат ва фуқаро бинолари) таълим
йўналиши талабалари учун
МОДУЛЬ ТИЗИМИДАГИ ЭЛЕКТРОН МАЖМУА
Умумий ўқув соати – 134 соат (3- семестр)
Шу жумладан:
Маъруза – 36 соат
Амалий машғулотлар – 36 соат
Мустақил таълим – 62 соат
ТОШКЕНТ 2016 ЙИЛ
РЕЖА
1
- Ёпмаларнинг турлари ва уларга қўйиладиган талаблар.
2
- Балкали ёпма конструкциялар ва уларнинг элементлари.
12-мавзу. ФУҚАРО БИНОЛАРИНИНГ ҚАВАТЛАРАРО ЁПМАЛАРИ. ТЎСИНЛИ ҚАВАТЛАРАРО ЁПМАЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ЕЧИМЛАРИ.
(МАЪРУЗА)
1
-
- Қаватлараро ёпмалар ҳам бинонинг асосий конструктив элементларидан бири бўлиб, унинг ички бўшлиғини баландлиги бўйича қаватларга ажратиб туради. Бинода жойлашган ўрнига кўра, қаватлараро ёпмалар подвал усти ора ёпмаси, чордоқ ора ёпмаси ва қаватлараро ора ёпмасига бўлинади.
- Қаватлараро ора ёпмалар ва поллар нархи бино умумий нархининг 18-20% ини, уларни ўрнатишга сарфланадиган меҳнат эса 20-25% ни ташкил қилади. Қаватлараро ора ёпмаларига қўйиладиган асосий талаблардан бири унинг мустаҳкам бўлиши, яъни унга таъсир этаётган вақтинчалик ёки доимий кучларга чидамлилиги ва ташқи куч таъсиридан қаттиқ девформацияланмаслигидир. Бундай талаблар бикирлик орқали белгиланади.
- Қаватлараро ора ёпма бикирлиги етарлича бўлмаса у ташқи куч таъсиридан эгилиши ва унда ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин. Бикирлик катталиги нисбий эгилиш қиймати билан бахоланиб, ора ёпма абсолют эгилишининг пролёт ўлчамига нисбатидан олинади. Уни қиймати том ёпмаси учун 1200 дан, қаватлараро ора ёпма учун 1250 дан ошмаслиги керак.
- Подвал усти ора ёпмаси ва чордоқ ора ёпмаси иссиқликни сақлайдиган бўлиши хам лозим. Қаватлараро ора ёпмалар билан кўтарувчи девор туташган жой конструкциясига алохида эътибор бериш керак, чунки эътиборсизлик билан туташтирилган жойда “совуқ кўприк” ҳосил бўлиб, бино ишлатилиши даврида айрим нуқсонларни келтириб чиқаради.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |