Тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси
Download 3.83 Mb.
|
fuaro binolarining avatlararo jopmal
37-расм. Қуйма темир-бетон қовурғали ёпма плитаси:
1 – асосий тўсин; 2 – иккинчи даражали тўсин; 3 – плита. Агар асосий ва иккинчи даражали тўсин баландлиги бир хил қилиб қабул қилинса, бундай яхлит плита “кессон” кўринишидаги ора ёпма плитаси деб аталади. Уларни қўллаш асосан хона интерьери ечими талабларига боғлиқ бўлади (38-расм). 38-расм. Қуйма темир-бетондан кессон типида тайёрланган яхлит плита. Йиғма темир-бетон қовурғали ора ёпма плиталари яхлит қовурғали ора ёпма плиталарига нисбатан анчагина тежамлидир. Бунда хона устига мос тушадиган яхлит ора ёпма плиталари энг самаралидир. Тўсинли темир-бетон ора ёпмаларнинг махсус тури бир йўналишда ва бир-биридан 300-1000 мм масофада жойлашган темир-бетон тўсинлар оралиғига гипс-бетон ёки енгил бетон плиталари (ковакли ва коваксиз) қўйилган қаватлар ора ёпмалардир (39-расм). 39-расм. Йиғма темир-бетон тўсинлар устидан ётқизилган қаватлараро ора ёпма конструкциялари: а – накат ўрнида ишлатиладиган кичик плиталар; б – накат ўрнида енгил бетон плиталар ўрнатилган; 1 – гипс-бетон плита; 2 – тол; 3 – шлак; 4 – лагад; 5 – товуш чиқармайдиган қатлам; 6 – ёғоч пол; 7 – енгил бетон плита; 8 – шип сувоғи; 9 – тош (вкладиш); 10 – енгил бетон; 11 – ҳақиқий пол. Илгари қийин ёнувчи ва сувга чидамли ора ёпмаларни ўрнатишда металл тўсинлар қўлланилган. Ҳозирги пайтда бундай конструктив ечимлар ўта кам ишлатилиб, уларни фақат таъмирлаш ишларини ўтказишда ва бинони реконструкция қилишда учратиш мумкин (40-расм). Бу ерда металл тўсин олов ва юқори температура (1400С дан юқори) таъсиридан ишончли муҳофаза қилинишини назарда тутиш керак. Тўсинлар бир-биридан 1,0-1,5 м масофада ўрнатилади. Тўсин деворга 200-250 мм илинтирилиб, остидан бетон ёстиқча ёки металл таглик қўйилади. Тўсинларга махсус қопламалар (бўёқ) суртиб занглашдан сақланади. 40-расм. Пўлат тўсинлар устидан ўтқизилган ора ёпмалар. а – тўсин учларини ғиштин деворларга илинтириш; б – анкер деталини маҳкамлаш; в – пўлат тўсин оралари қуйма бетон билан тўлдирилган ора ёпма; 1 – пўлат тўсин; 2 – бетон ёстиқ; 3 – пўлат анкер; 4 – бетон тўлдирилган жой; 5 – болт; 6 – темир-бетон қуйма плита; 7 – енгил бетон; 8 – цемент хамири устига қўйилган плиткалар; 9 – пўлат тўр; 10 – лага устига қўйилган пол тахтаси; 11 – икки қават тол; 12 – товуш изоляцияси қавати; 13 – цемент сувоқ; 14 – ғишт. Тўсинсиз яхлит темир-бетон ора ёпмалар қалинлиги 150-200 мм бўлган плитадан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри усти кенгайтир илган устунга таянган бўлади. Устунлар тўри тўсинсиз ора ёпмали биноларда квадрат ёки унга яқин қилиб олиниб, оралиқ масофалари 5-6 м ни ташкил этади. Йиғма тўсинсиз ора ёпмаларни ўрнатиш эса жуда самарали ҳисобланади (41-расм) Download 3.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling