Тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси


Download 3.83 Mb.
bet3/5
Sana08.11.2023
Hajmi3.83 Mb.
#1757021
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuaro binolarining avatlararo jopmal

36-расм. Ёғоч тўсинларни ғиштин деворга илинтириш.
1 – тўсиннинг чиришга қарши ишлов берилган қисми;
2 – анкер;
3 – лой билан тўлдирилган қисми;
4 – сақич (битум) билан 2 қават руброид ёпиштирилган қисми;
5 –мих;
6 – икки қават тол;
7 – пўлат накладка (50-60мм).
Ички деворга илинган тўсинлар орасидаги тирқиш ёнғинга қарши ва товуш ўтказмайдиган бўлиши учун қоришма билан тўлдирилади.
Тўсинлар оралиғидаги ёнма-ён қоқилган тахта (накат) устидан 20-30 мм қалинликда қум-тупроқ қоришмаси ёзиб чиқилади ва устидан товуш ўтказмайдиган шлак қуми билан тўлдирилади. Чордов ва подвал усти қаватлар ора ёпмаси устидан иссиқлик ўтказмайдиган шағал (керамзит, шлак ва б.) тўкилади. Унинг қалинлиги теплотехник ҳисоблар ёрдамида аниқланади.
Ёғоч қаватлараро ора ёпма устидан ўрнатилган пол конструкцияси (лага) оралиқлари 600-700 мм бўлиб, тўсинга кўндаланг ётқизилади ва уларга рандалаб текисланган шпунтли тахталардан тўшама михлар ёрдамида қотирилади.
Агар пол паркетли бўлса, у холда тахта тўшама рандаланмаган тахталардан иборат бўлади. Лага хонанинг пол ости қисмида хаво қатлами ҳосил қилиб, у хона бурчагида жойлашган вентиляция тешиги орқали хона хавоси билан қўшилиб туради. Кўпчилик холларда қаватлараро ёпма қалинлигини камайтириш учун лагалар қўйилмасдан, пол тўғридан-тўғри кўтарувчи тўсинларга қўйилади, аммо бундай холларда товуш изоляцияси ёмонлашади.
Ёғоч қаватлараро ёпманинг остки сатхини, яъни хона шипини пардозлашда қуруқ сувоқ листлар қопланади ёки сиртига резги тахталар қоқилиб, сўнг сувоқ қилинади. Шу мақсадда кўпинча охак-гипс қоришмаси ишлатилади.
Темир-бетон қаватлараро ора ёпмалар
Темир-бетон қаватлараро ора ёпмалар нисбатан мустахкам ва чидамли хисобланади ва шунинг учун хам хозирги бинокорликда кенг кўламда қўлланилади. Улар яхлит, йиғма ва йиғма яхлит қилиб ясалади.
Энг оддий кўринишдаги яхлит темир-бетон қаватлараро ора ёпмалар бир пролётли ясси плиталардир. Уларнинг қалинлиги ва ташқи юк ва пролётга боғлиқ бўлиб, 60-100 мм ли қаватлараро ора ёпмалар хона томонлари 3 м гача бўлган уйларда қўлланилади. Катта пролётли биноларда тўсинли қаватлараро ора ёпмалар ишлатилиб, улар йиғма ва яхлит бўлиши мумкин. Мисол учун тмонлар ўлчами 9х18м бўлган хона ёпилиши талаб этилса, у холда қадами 6 м бўлган ва узунлиги 9 м ли учта тўсин ишлатилади (37-расм).
Булар устидан ҳар 1,5-2 м масофада пролёти 6 м бўлган иккинчи даражали тўсинлар ўрнатилади. Уларнинг устидан қалинлиги 60-100 мм бўлган плиталар ётқизилади. Шундай қилиб, қовурғали ора ёпма конструкцияси ҳосил қилинади. Бунда асосий тўсин баландлиги тахминан пролётнинг 112-116 қисмига, эни эса тўсин оралиғининг 18-112 қисмига тенг қилиб олинади.
Агарда бу кўринишдаги ора ёпмалар яхлит (монолит) қилиб қуриладиган бўлса, у холда қолип ясаш, арматура ишларини ҳамда бетон қоришмасини ёзиш каби ишларни қисқа фурсатда бажаришга тўғри келади.

Download 3.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling