Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]


Яшовчилар учун намунавий эслатманинг режа матни


Download 245.42 Kb.
bet79/80
Sana03.02.2023
Hajmi245.42 Kb.
#1156365
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
649 20.10.2020

Яшовчилар учун намунавий эслатманинг режа матни
















Aгар сиз жойлаштириш воситасига биринчи бор келган бўлсангиз, чиқиш ва зинапояларнинг жойлашган жойини яхши эслаб қолишга ҳаракат қилинг.
Сизнинг хонангизда ёнғин юзага келганда:
ҳодиса ҳақида зудлик билан ёнғин-қутқарув хизматига, ушбу телефон рақами _______________________________________________ (ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг телефон рақамини кўрсатинг) орқали маъмурият ёки хизмат кўрсатувчи шахсларга хабар беринг;
агар ёнғинни ўз кучингиз ва имкониятингиз ёрдамида ўчира олмасангиз, хонани тарк этинг ва эшикни қулфламасдан ёпинг;
хавфли ҳудудни тарк этинг ва маъмурият ёки ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилинг.
Хонангиздан ташқарида ёнғин содир бўлган тақдирда:
воқеа тўғрисида дарҳол ёнғин-қутқарув хизматига __________________________ телефон орқали хабар беринг;
хонани тарк этишдан олдин, дераза ва эшикларни ёпинг ва бинодан чиқиб кетинг;
агар коридорлар ва зинапояларни қуюқ тутун қоплаган бўлса ва Сиз хонани тарк эта олмасангиз, хонангизда қолиб, деразаларни тўлиқ очиб қўйинг. Ёпиқ ҳолатдаги ва тирқишлари тўлиқ беркитилган эшик Сизни узоқ вақт давомида хавфли ҳароратдан ҳимоя қилиши мумкин. Тутун билан заҳарланишнинг олдини олиш учун тирқишларни ва шамоллатиш туйникларни сувга намланган сочиқ ва чойшаб билан ёпинг.
Телефонингиз орқали маъмуриятни манзилингиз тўғрисида хабардор қилишга ҳаракат қилинг.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига келганда деразага боринг ва улар Сизга ёрдам бериши учун ишора қилинг.
Эвакуация пайтида лифтдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Сиз балконда ёки пешайвонда ёнғиндан ҳимояланишингиз мумкин, шу билан бирга Сиз балкон эшигини ёпишингиз керак.





Download 245.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling