Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
-боб. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
11-боб. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар 119. Биноларда (иншоотларда) фақат саноатда (заводда) ишлаб чиқарилган иссиқлик ҳосил қилувчи қурилмалардан (шу жумладан, иссиқлик тўпламайдиган печлардан) ва иситиш мосламаларидан (турли буюмлардан ясалган печлар бундан мустасно) фойдаланишга рухсат этилади. 120. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин печлар, қозонлар, иссиқлик ҳосил қилувчи ускуналар ҳамда бошқа иситиш анжомлари ва тизимлари текширилган ва таъмирланган бўлиши керак. Носоз иситиш печлари, қозонхона жиҳозлари, иссиқлик ҳосил қилувчи қурилмалар ва бошқа иситиш анжомларидан фойдаланиш тақиқланади. 121. Суюқ ёқилғида ишлайдиган қозонхона жиҳозларининг иссиқлик ҳосил қиладиган ускуналари ва иситиш мосламаларининг ҳар бир форсункасида қумли таглик бўлиши керак ва ёнилғи тармоғида камида иккита вентиль бўлиши зарур (биринчиси — ўчоқда, иккинчиси — ёнилғили идишда). 122. Қозонхона ва бошқа иссиқлик чиқарувчи қурилмалардан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади: а) махсус ўқув курсида ўқитилмаган ва тегишли малакани берувчи гувоҳномага эга бўлмаган шахслар ишлашига йўл қўйилиши (турар жой биноларида ўрнатилганлар бундан мустасно); б) қозонхоналарда ва иссиқлик чиқарувчи қурилмалар ўрнатилган хоналарда суюқ ёқилғи маҳсулотларини сақлаш; в) иситиш ускуналаридан фойдаланиш учун техник шартларда кўрсатилмаган нефть маҳсулотлари чиқиндиларидан ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан ёқилғи сифатида фойдаланиш; г) ёқилғи узатиш тизимидан суюқ ёқилғи томганда (газ сизиб чиққанда) иссиқлик ўтказувчи қурилмалардан фойдаланиш; д) қўлбола ясалган газ горелкаларидан фойдаланиш; е) ўчиб қолган форсунка ёки газ горелкаларига ёқилғини узатиш; ж) ускуналарнинг ёниш камераларини шамоллатмасдан ёқиш, шунингдек, машъала ёрдамида ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланмасдан ёқиш; з) ёқилғи таъминотини назорат қилиш ва бошқариш асбоблари билан жиҳозланмаганда, улар носоз ёки ўчирилган ҳолатда бўлганда ишлатиш; и) кийимларни ёки бошқа ёнувчи материалларни қозонлар устида ва мўриларда сақлаш. Иссиқлик нурланишининг йўналиши бўйича ёнувчан материалларгача бўлган масофа камида 1,25 m бўлиши керак; к) кўриш туйнуги орқали ишлатилувчи аралашмани ёқиш; л) сарфлаш материаллари бакларини пуркагичлар, шунингдек, қозонхона жиҳозлари деворига 2 m яқинликда ўрнатиш; м) очиқ ёқилғи баклари билан ишлаш; н) сатх ўлчаш мосламалари билан жиҳозланмаган сарфлаш материаллари баклари билан ишлаш; о) қурилма ва сарфлаш баклари яқинида ёнувчан материаллардан тўсиқлар ўрнатиш; п) шамоллатиш каналлари ва бошқа каналлардан дудбурон сифатида фойдаланиш. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling