Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг резервуар паркларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
4-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг резервуар паркларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
98. Резервуарларда ва катта сиғимли иншоотларда фақат уларга мўлжалланган маҳсулотлар сақланиши керак. Зарур ҳолларда ва тегишли тайёргарлик бўлганда, резервуарга бошқа маҳсулот қуйишга, яъни буғ босими эгилувчанлиги ҳисоб-китоб бўйича ушбу турдаги резервуарникидан ошмаса рухсат берилади. 99. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар тўлдирилган сиғимлар, резервуарлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг герметиклиги, сифон жўмраклари, фланецли уланиш жойларининг қистирмалари, сальникли зичланишларнинг ҳолати устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиши керак. Аниқланган носозликлар дарҳол бартараф этилиши керак. 100. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар тўлдирилган сиғимлар, резервуарлар жойлашган ва айлана тўсиқ (обвалование) билан ўралган ҳудудга автотранспорт воситаларининг киришига фақат таъмирлаш ишларини олиб бориш учун объект раҳбари ёки унинг ўринбосарининг ёзма топшириғи асосида рухсат берилади. 101. Нафас олиш арматураларини текширганда клапанлар ва тўрларни кирлардан тозалаш, қишда эса муздан тозалаш керак. Гидравлик клапанларида суюқлик сатҳини текшириш зарур. Гидравлик ҳимоя клапани фақат қийин буғланадиган ва музламайдиган суюқлик билан тўлдирилиши керак. Ушбу суюқликни йилига камида икки марта алмаштириш керак ва ҳар бир чиқаришдан кейин суюқлик қўшилиши керак. 102. Стационар ўлчаш мосламалари бўлмаса, сиғим ускунасидаги суюқлик даражаси рангли металлдан ясалган лот билан ўлчанганда, люкнинг ички қисмига ўлчаш тасмаси туширилганда учқун ҳосил қилмайдиган ҳалқа ёки металлдан ясалган колодкани ўрнатиш керак. 103. Резервуарларнинг ички юзасини пирофор бирикмалардан ва коррозиядан тозалаш тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда амалга оширилиши керак. 104. Ёнувчи газларни биринчи марта тўлдиришдан олдин резервуарларни инерт газ ёки буғ билан шамоллатиш керак. Шамоллатувчи газлар, уларнинг ёнишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилган ҳолатда свечалар орқали чиқарилади. Шамоллатишнинг якуни свечадан чиқарилаётган газ-ҳаво аралашмасидаги кислород миқдори билан белгиланади. Агар аралашмадаги кислород миқдори 1 фоиздан ошмаса, шамоллатиш якунланган ҳисобланади. Резервуарлар ёнувчи газлардан бўшатилгандан кейин ҳаво билан шамоллатишга рухсат берилмайди. 105. Авария ҳолатларида газни чиқариш тармоқларига қулфли арматура ўрнатиш зарурати бўлса, ушбу арматураларни масофадан бошқариш хавфсиз жойдан амалга оширилиши керак. 106. Резервуардаги (сиғимлардаги) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан намуна олиш ва уларнинг миқдорини ўлчаш сутканинг ёруғ вақтида амалга оширилиши керак. 107. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни резервуарларга (сиғимларга) очиқ оқим билан узатиш тақиқланади. Резервуарни тўлдириш ва бўшатиш тезлиги резервуарга ўрнатилган нафас олиш клапанларнинг (шамоллатиш қувурларининг) умумий ўтказувчанлигидан ошмаслиги керак. 108. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар омборларида қуйидагилар тақиқланади: а) герметик бўлмаган қурилмалар ва қулфли арматураларни ишлатиш; б) бузилишлар ва ёриқлар, сузувчи қопқоқларида тешиклар ёки ёриқлар бўлган резервуарлар, шунингдек, носоз бўлган ўлчаш воситалари, асбоблар, маҳсулот таъминот қувурлари ва стационар ёнғинга қарши қурилмаларни ишлатиш; в) айлана тўсиқ (обвалование) ичида дарахтлар, буталар ва қуруқ ўсимликларнинг бўлиши; г) сиғимларни (резервуарларни) ёнувчан материаллардан тайёрланган тагликка ўрнатиш; д) резервуарлар ва цистерналарни ҳаддан ортиқ тўлдириб юбориш; е) нефть ва нефть маҳсулотларини қуйиш-тўкиш пайтида резервуарлардан намуна олиш ёки маҳсулот сатҳини ўлчаш; ж) момақалдироқ пайтида нефть ва нефть маҳсулотларини қуйиш ва тўкиш, шунингдек, резервуарлардан намуна олиш ёки сатҳини ўлчаш. 109. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар омборларида: а) нафас олувчи клапанлар ва оловтўсқичларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник ҳужжатларига мувофиқ текшириш керак; б) нафас олиш арматураларини текширганда клапанлар ва тўрларни муздан тозалаш керак, улар фақат ёнғин чиқишини истисно қилган усулларда иситилади; в) намуна олиш ва идишдаги суюқлик даражасини ўлчаш учқун ҳосил қилмайдиган материаллардан тайёрланган асбоблар ёрдамида амалга оширилиши керак; г) суюқликни фақат яроқли контейнерда сақлашга рухсат берилади. Тўкилган суюқликни дарҳол тозалаш керак; д) нефть маҳсулотларини тўкиш, шунингдек, қадоқлаш материаллари ва контейнерларни тўғридан-тўғри омборхоналарда ва ўралган жойларда сақлаш тақиқланади. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling