Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]


-боб. Моддалар ва материалларни сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари


Download 245.42 Kb.
bet9/80
Sana03.02.2023
Hajmi245.42 Kb.
#1156365
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   80
Bog'liq
649 20.10.2020

9-боб. Моддалар ва материалларни сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
66. Моддалар ва материалларни сақлаш (жойлаштириш) уларнинг агрегат ҳолати, сақлаш мувофиқлиги, шунингдек, ўчирувчи моддаларнинг бир хиллигини ҳисобга олган ҳолда ушбу Қоидаларга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади. Объектларда номаълум таркибли, портловчи ва ёниш хавфи бўйича хусусиятлари ўрганилмаган моддалар ва материаллардан фойдаланиш ва сақлаш тақиқланади.
67. Ҳаво, сув, ёнувчан моддалар билан тасирлашганда ўз-ўзидан ёниб кетиши ёки портловчи аралашмалар (кальций карбиди ва бошқа карбидлар, ишқорий металллар, натрий гидриди, барий пероксиди ва бошқалар) ҳосил қилиши мумкин бўлган кимёвий реактивлар бундай тасирланишни бутунлай истисно қиладиган, шунингдек, юқори ҳарорат ва механик таъсирлардан холи махсус шароитларда сақланиши керак.
68. Маҳсулотларни омборларда сақлаш унинг ҳолатини назорат қилиш учун эркин кириш имкони яратилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ўтиш жойлари ва сақлаш жойлари полда аниқ кўринадиган чегара чизиқлари билан белгиланиши керак. Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги ўтиш йўллари бўш бўлиши керак. Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги кенглиги камида 1 m бўлган йўлаклар, майдони 300 m2 дан ортиқ бўлган омборхоналарда эса девор билан штабеллар (стеллаж) ўртасида қўшимча равишда 0,8 m йўлаклар қолдирилиши лозим.
Чироқлардан сақланадиган товарларгача бўлган масофа 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
69. Омборхона бинолари ва хоналарида моддалар ва материалларни жойлаштириш режаси осиб қўйилиши керак. Ушбу режаларда моддалар ва материалларнинг сақлаш жойлари, шунингдек, уларнинг физик ва кимёвий хусусиятлари акс эттирилиши лозим.
70. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўлган моддалар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш хоналарида (агар бу ишлаб чиқариш учун зарур бўлса), бир смена эҳтиёжларидан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Бунда улар махсус ажратилган жойларда, маҳкам беркитиладиган ёнмайдиган шкаф ёки қутиларда сақлаш шарт.
71. Контейнерларни очиш, созлигини текшириш ҳамда кичик таъмирлаш ишлари, маҳсулотларни қадоқлаш, ёнғинга хавфли суюқликларнинг (нитро бўёқлар, лок ва бошқа ёнувчи суюқликларнинг) аралашмаларини тайёрлаш билан боғлиқ барча ишлар сақлаш жойларидан ажратилган (изоляцияланган) хоналарда амалга оширилиши керак.

Download 245.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling