6-модда. Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашиш
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек фуқаролар терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашадилар ва зарур ёрдам берадилар.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги
Терроризмга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатлари билан, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, махсус хизматлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
II. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
8-модда. Терроризмга қарши кураш бўйича давлат органлари
Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
(8-модда биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;
(8-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш борасида ҳамкорликда ҳаракат қилишларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |