Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Download 36.21 Kb.
|
Терррориз 167-II 15.12.2000 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
- 2-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: [СПиТ: 1.
[ОКОЗ: 1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш] [ТСЗ: 1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш] ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДА I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари Ушбу Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат. 2-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: [СПиТ: 1.Терроризм / Гаровга ушлаб турилган шахс] гаровга ушлаб турилган шахс — қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс; [СПиТ: 1.Терроризм / Терроризм] терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар; LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасига қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. [СПиТ: 1.Жиноят турлари / Терроризмни молиялаштириш] терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият; (2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчи] террорчи — террорчилик фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни амалга оширган шахс; (2-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчилик гуруҳи] террорчилик гуруҳи — олдиндан тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга суиқасд қилган шахслар гуруҳи; [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчилик ташкилоти] террорчилик ташкилоти — икки ёки ундан ортиқ шахснинг ёки террорчилик гуруҳларининг террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор бирлашуви; [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчиликка қарши операция] террорчиликка қарши операция — террорчилик ҳаракатига чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш, шунингдек жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда террорчиларни зарарсизлантиришга қаратилган, келишилган ва ўзаро боғлиқ махсус тадбирлар мажмуи; [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зона] террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зона — жойнинг ёки акваториянинг алоҳида участкалари, ҳаво бўшлиғи, транспорт воситалари, бинолар, иморатлар, иншоотлар, хоналар ҳамда террорчиликка қарши операция ўтказиладиган доирадаги уларга туташ ҳудудлар; [СПиТ: 1.Терроризм / Террорчилик фаолияти] террорчилик фаолияти — террорчилик ҳаракатини уюштириш, режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишдан, террорчилик ҳаракатига ундашдан, террорчилик ташкилотини тузишдан, террорчиларни ёллаш, тайёрлаш ва қуроллантиришдан, уларни молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашдан иборат бўлган фаолият; Олдинги таҳрирга қаранг. террорчилик ҳаракати — гаровда ушлаб туриш учун шахсларни қўлга олиш ёки ушлаб туриш, давлат ёки жамоат арбобининг, аҳолининг миллий, этник, диний, бошқа гуруҳлари, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг ҳаётига тажовуз қилиш, давлат ёки жамоат аҳамиятига молик объектларни шу жумладан континентал шельфда жойлашган стационар платформаларни босиб олиш, шикастлантириш, йўқ қилиш, портлатишлар, ўт қўйишлар, портлатиш қурилмаларини, радиоактив, биологик, портловчи, кимёвий, бошқа заҳарловчи моддаларни ишлатиш ёки ишлатиш билан қўрқитиш, ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситаларини қўлга олиш, олиб қочиш, шикастлантириш, йўқ қилиш, аҳоли гавжум жойларда ва оммавий тадбирлар ўтказилаётганда ваҳима кўтариш ва тартибсизликлар келтириб чиқариш, аҳоли ҳаётига, соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахслар мол-мулкига авариялар, техноген хусусиятли ҳалокатлар содир этиш йўли билан зарар етказиш ёки хавф туғдириш, таҳдидни ҳар қандай воситалар ва усуллар билан ёйиш тарзида террорчилик тусидаги жиноятларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларида белгиланган террорчилик тусидаги бошқа ҳаракатларни содир этиш; (2-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) [СПиТ: 1.Терроризм / Халқаро терроризм] халқаро терроризм — бир давлат ҳудуди доирасидан ташқарига чиқадиган терроризм. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 36.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling