Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Download 36.21 Kb.
|
Терррориз 167-II 15.12.2000 (1)
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати: (9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда) террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш йўли билан терроризмга, шу жумладан халқаро терроризмга қарши курашни амалга оширади; террорчилар, террорчилик гуруҳлари ва террорчилик ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади, улардан келиб чиқаётган таҳдиднинг миллий хавфсизликка қай даражада хавфли эканлигини баҳолайди, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга зарур ахборотлар тақдим этади; террорчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришидан Давлат чегарасининг ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив, биологик, шунингдек кимёвий ёки бошқа заҳарловчи моддаларнинг, террорчилик ҳаракатини содир этиш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган предмет ёки материалларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш чораларини кўради; чегара олди минтақасида ва чегара олди зонасида террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлайди, зарарсизлантиради, қаршилик кўрсатилган тақдирда эса уларни йўқ қилиш чораларини кўради; Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва категорияланган объектларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат муассасаларини, ушбу муассасаларнинг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилишни таъминлайди; Олдинги таҳрирга қаранг. (9-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон) халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида чет эл давлатларининг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; террорчиликка қарши курашувчи бўлинмаларнинг террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ҳамда террорчилик ташкилотларини тугатиш ишлари ташкил этилишини таъминлайди; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. (9-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 36.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling