1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.08.00 Бошқа давлат хавфсизликни таъминлаш органлари]
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғи хавфсизлигини, мамлакат маъмурий, саноат-иқтисодий марказлари ва ҳудудлари, муҳим ҳарбий ва бошқа объектларнинг ҳаводан бериладиган зарбадан ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;
ўз тасарруфидаги ҳарбий объектларнинг қўриқланиши ва мудофаа қилинишини амалга оширади;
террорчиликка қарши операцияларда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(13-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.08.00 Бошқа давлат хавфсизликни таъминлаш органлари]
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(14-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
(141-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти:
(141-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(141-модданинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |