Muhammad al-xorazmiy nomidagi toshkent axborot texnologiyalari universiteti qarshi filiali


Download 0.97 Mb.
bet2/5
Sana11.05.2020
Hajmi0.97 Mb.
#105019
1   2   3   4   5
Bog'liq
lab4

Назарий қисм


Ушбу алгоритм АҚШ давлат шифрлаш станларти DES криптотаҳлил ҳужумига учрагандан сўнг ишлаб чиқилди ва стандарт сифатида қабул қилинди. Ушбу стандарт DES дан фарқли ўлароқ турли хил калит узунликларидан (128,192 ва 256 бит) фойдаланади. Блокли шифрлашга асосланган бўлиб, блок узунлиги 128 битга тенг бўлиб калитга мос равишда (10, 12 ва 14) раунд давомида шифрланади.

AES шифрлаш алгоритми математик томондан кўпҳадлар устида амал бажаришга асосланган бўлиб, маълумотлар байтлаб киритилади. AESшифрлаш алгоритми ҳар бир раунди қуйидаги амаллардан иборат :



  1. SubBytes босқичи. Ушбу босқичда кирувчи матрица байтлари ўзгармас S-box жадвали бўйича алмаштирилади.



  1. ShiftRows қадами. Ушбу босқичда биринчи босқичдан чиққан натижавий матрица баѐтлари сурилади. Бунда 1-сатр ўзгармас, 2-сатр 1 байт чапга, 3-сатр 2 байт чапга ва 4-сатр 3 байт чапга сурилади.



3.MixColumns қадами. Ушбу қадамда ShiftRows дан чиққан матрица билан ўзгармас матрица байти билан ўзаро кўпайтирилади.

4. AddRoundKey қадами. Раунднинг охирги босқичи саналиб, 3-босқичдан чиққан натижа билан калит байтлари XOR амалида қўшилади.



Ушбу стандарт XXI асрнинг энг криптобардошли криптографик тизими саналиб, ҳозирда амалий ҳужумга учрамаган. AES шифрлаш алгоритми кирувчи блокни бутунлай ўзгариши 2-раунддан сўнг юз беради.


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling