ДАНСИНГ [DANCING HOLL] - қатнашувчилар рақслар билан вақти чоғлик қиладиган кафе ва ресторанлар.
ДЕМПИНГ [DUMPING] – рақобатчиларни ички бозордан сиқиб чиқариш мақсадида товарни сунъий пасайтирилган нархларда сотиш.
ДЕТЕКТИВ [DETECTIVE] – 1) изқувар; 2) детектив жанрида ёзилган асарларнинг умумий номи.
ДИГГЕР [DIGGER] – ер ости ғорлари, метро кабиларда қазиш ва текшириш ишларини олиб борувчи мутахассис.
ДИЗАЙН [DIZAIN] – безаш; иншоот ва турли биноларнинг ички ва ташқи кўринишини безаш. Мазкур атама баъзан бошқа соҳаларда ҳам қўлланилади (мас., тикувчилик, архитектура).
ДИЗАЙНЕР [DIZAINER] – дизайн билан шуғулланадиган киши, дизайн устаси.
ДИРЕКТ [DIRECT] - боксчига олдиндан берилган тўғри зарба.
ДИСКЕТ [DISKET] – компьютер технологиясида маълумотларни сақлашга хизмат қиладиган ясси жисм. Дискетнинг пластик, қаттиқ, лазер каби турлари мавжуд.
ДИСКОНТ [DISCOUNT] - банклар томонидан вексерларни ҳисобга олиш ёки хусусий шахслар томонидан ўтган вақт учун фоизни ҳисоблаб чиқариш.
ДИСПЕЧЕР [DISPATCHER] - ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракатни оператив бошқарувчи диспечерга қарашли обьектлар: завод, электр станция, денгиз ва ҳаво йўллари қурилиш майдончаси шахта ва бошқалар маҳсулотларининг чиқишини фоизлар, автомобиль, кема, самолёт ва бошқалар ҳаракатининг жадвал асосида бажарилишини таъминлайдиган шахс.
ДИСПЛЕЙ [DISPLAY] – компьютер технологиясида маълумотларни кўрсатишга хизмат қиладиган экран, монитор.
ДИСТРИБУЦИЯ [DISTRIBUTION] – қуршов; тилшуносликда тил бирликларининг ўз атрофида тўплай оладиган гуруҳи.
ДОЛЛАР [DOLLAR] - 1) АҚШ, Канада, Эфиопия ва баъзи бир мамлакатларнинг пул бирлиги. 1 доллар 100 центга тенг.2) Мексика ва Хитойдаги қадимги кумуш танга. Ҳозирги Мексика пул бирлиги песо ҳам баъзан баъзан доллар деб юритилади.
ДОПИНГ [DOPING] - 1) чопқир отларни сунъий равишда дадиллаштириш учун бериладиган модда; 2) чарчаган организмаларни руҳан кўтарадиган модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |