Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet1/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2


Манзила Тўхтаева
Байрамали Қиличев
Ўзбек тилига ўзлашган

инглизча сўзларнинг


изоҳли луғати


«ФАН»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИНГЛИЗ ТИЛШУНОСЛИГИ КАФЕДРАСИ

Ўзбек тилига ўзлашган инглизча сўзларнинг


изоҳли луғати
(350 дан ортиқ сўз)

Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


«Фан» нашриёти
2007


Аннотация

Луғат ўз ичига ўзбек тилига ўзлашган ва кенг истеъмолда бўлган инглизча сўзларни қамраб олган. Унда турли соҳаларга мансуб инглизча ўзлашмалар изоҳланган.


Луғат филолог мутахассислар ва талабаларга мўлжалланган.
проф. Э.Р.Қиличев таҳрири
остида
Тақризчилар:
ф.ф.н., доц. М,Ҳ.Алимова
ф.ф.н., доц. Г.Неъматова
С Ўзбекистон Республикаси ФА
«Фан» нашриёти
2007 йил.
ISBN 978-9943-09-215- 7


Сўз боши
Ҳозирги ўзбек тили тарихан мураккаб ривожланиш ва шаклланиш босқичларини бошидан кечирган. Ўзбек тили уруғ ва қабила тиллари, халқ тили, миллий тил бир қатор қардош тиллар, шунингдек чет тиллар билан алоқада бўлган.
Ўзбек халқи ва тили жуда қадимий даврларда Ўрта Осиё ҳамда унинг чегара ҳудудларида яшаб келган «эроний тиллар», кейинчалик ислом тили, ва маданияти, ўн тўққизинчи асрдан бошлаб рус ва у орқали қатор Европа тиллари билан алоқада бўлган. Бунинг натижасида ўзбек-тожик, ўзбек-араб, ўзбек-рус икки тиллилиги юзага келган. Рус тили ўзбек тилига фан ва маданият тили, таълим ва маърифат тили, собиқ Иттифоқ халқларининг ўзаро мулоқот тили сифатида таъсир қилди.
Биз рус тили элементлари қаторига киритган кўпгина соҳаларга тегишли инглизча сўзларни ҳам русча деб таърифлай бошладик. Чунки ушбу сўзлар бевосита инглиз тилидан эмас, балки рус тили орқали бизгача етиб келган.
Инглиз тили сўзлари ўрта асрлардан бошлаб дунёнинг кўплаб халқлари тилига кириб борган. Баъзан бу ҳодиса мамлакат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида олиб борилган урушлар, баъзан дунёни ўрганиш учун ташкил этилган юзлаб экспедициялар, баъзан эса илм-фан, техника, маданиятга оид тушунчаларнинг ёйилиши сабабли рўй берган.
Ўзбек тилига инглизча сўзлар, асосан, ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида рус тили орқали кириб келган. Бу ўша давр матбуоти саҳифалари, ва адабиёти асарлари тилида ўзини намоён этган. Бундай сўзлар қаторига акр, вагон, митинг, памфлет, рельс, трамвай кабиларни киритиш мумкин.
ХХ асрнинг биринчи ярмига келиб ўзбек тили лексикасида инглизча сўзлар миқдори анчага кўпайганлигини кузатиш мумкин: баскетбол, блок, блокада, бокс, бункер, веранда, волейбол, вокзал, гандбол, гол, керосин, нокаут, нокдаун, парк, спрот, старт, танк, трактор, футбол кабилар. Мазкур сўзлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида кенг қўлланила бошланган.
Ушбу луғатга турли даврларда ўзбек тилига кириб келган 350 дан ортиқ инглизча сўзлар киритилиб изоҳланган. Сўзларнинг изоҳланишида аввал ўзбек тилида ишлатиладиган шакли, қавс ичида эса инглиз тилидаги имлоси берилди. Луғат икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда инглизча ўзлашма сўзлар, иккинчисида эса халқаро терминологияда қўлланиладиган инглизча қисқартмалар шарҳланган.
Луғат олийгоҳларнинг филология факультети талабалари, академ лицей, коллеж ҳамда мактаб ўқувчилари, қолаверса, тил масаласи билан қизиқадиган китобхонларга мўлжалланган.
А.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling