Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши


Иссиққа чидамсиз ўсимликлар


Download 125.5 Kb.
bet6/9
Sana13.04.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1351878
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 Муҳит ва экологик омиллар, муҳитга организмларнинг мослашиши.

1.Иссиққа чидамсиз ўсимликлар. Масалан, сувўтлар, сувда ўсувчи гулли ўсимликлар ва мезофит ўсимликлар. Улар—30°Сдан юқори ҳароратга чидамсиздир.
2.Иссиққа кўниккан ўсимликлар. Масалан, чўл ва дашт зоналарида ўсувчи ўсимликлар.
3.Иссиққа чидамли ўсимликлар. Масалан, иссиқ сувларда ўсувчи сувўтлар ва айрим бактериялар. Миллион йиллар давомида ўсимликлар ва ҳайвонлар ана шундай паст (совуқ) ва юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан мосланишга мажбур бўлганлар. Натижада уларнинг ички ва ташқи тана тузилишида қатор мосланиш белгилари вужудга келган. Ўсиш, шохшаб-баларнинг ўзаро тиғиз (зич) бўлиб ўсиши, шарсимон (думалоқ) кўринишда бўлиб ўсиш, баргларнинг ниҳоятда кучли қирқилган бўлиши, ҳужайра ширасида заҳира моддалар, жумладан сахароза, шакар моддалар миқдорининг ортиши каби мосланиш белгиларини кўриш мумкин. Юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан ҳам қатор мосланишлар мавжуддир. Чунончи, барг ва пояларнинг ниҳоят сертук бўлиши, мум моддаси билан қопланганлиги, вақтинча баргсиз бўлиши (ѐки вақтинча баргларнинг тўкилиши), баргларнинг ниҳоятда кичрайиши ѐки уларнинг тангача барглар кўринишида бўлиши, барглар лабча (оғизча) ларининг чуқур жойланиши, илдизларнинг тупроқ остига жуда чуқур кетиши ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Юқорида кўриб ўтилганидек ҳайвонлар ўсимликларга нисбатан кўпроқ ўз танаси ҳароратини бошқара олиши билан ажралиб туради ҳамда тана ҳароратини идора этишнинг турли хил имкониятларига эга. Ҳарорат ҳайвонларнинг қайси иқлим зонасида яшаши билан боғлиқ ҳолда аввало уларнинг вазнига ва ички органларининг катта-кичиклигига, кўпайишига ва бошқа ҳаѐт жараѐнларига таъсир кўрсатади. Масалан, иссиқ ўлкаларда яшовчи кўпгина сутэмизувчи ҳайвонларнинг вазни, юраги, буйраги, жигари совуқ ўлкаларда яшовчи шу хилдаги ҳайвонларникига нисбатан енгил ва кичикдир. Шунингдек, ҳарорат ҳайвонларнинг ташқи қиѐфасига, кўпайишига таъсир кўрсатади. Масалан, тундрада, мўътадил зонада яшовчи тулки ва Африкадаги фенек деган тулкини олсак, улар экологик жиҳатдан ўхшаш ѐки бир-бирига яқин турлардир. Лекин турли иқлим зонасида яшаганликлари учун улар ташқи кўриниши, айниқса, қулоқларининг шакли, каттакичиклиги билан бир-бирларидан кескин фарқланади. Худди шунингдек, Арктика ва баланд тоғ минтақасида яшовчи баъзи ҳашаротларнинг ранги Қуѐш нурини кўпроқ ютганлиги сабабли қорамтир рангда бўлади. Кўпчилик сув ҳайвонларининг тухуми ҳам шундай қорамтир пигментга бой бўлади. Демак, ҳайвонлар ҳам турли хил ҳарорат таъсирига мослашадилар. У ҳайвонларнинг ҳароратга мосланиш йўллари асосан уч хилдир, яъни кимѐвий, табиий, терморегуляция ва хулқ-атвор мосланишларидир. Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқ ажралиши кимѐвий терморегуляция дейилади. Бундай мосланишнинг кўринишлари баъзи бир балиқларда, ҳашаротларда (арилар, капалаклар) учратилади. Танадан иссиқ ажратишнинг ўзгариши, яъни ортиқча бўлса ташқарига чиқариб юбориш ѐки уни ушлаб қолиш табиий терморегуляция деб қаралади. Бундай йўл билан ҳарорат омилига мослашган ҳайвонларда қуйидаги анатомо-морфологик мосланишлар кузатилади: тананинг жунлар билан қопланиши, пат ѐки парларга эга бўлиши, ѐғ заҳирасининг жойланиши, тери ѐки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш ва ҳоказо. Кўпчилик ҳайвонлар учун тана ҳароратини бошқаришда уларнинг инстинктдан келиб чиқадиган ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Буларга поза (гавданинг ҳолати) ларни ўзгартиш, бошпана топиш, мураккаб ер остки уялар (инлар) қуриш, бошқа жойларга уялар қуриш, узоқ ѐки яқин масофаларга кўчиб юришлар (миграциялар) киради. Тана ҳароратини идора этишда ҳайвонларнинг гуруҳли хатти-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чўлда яшовчи туялар жазирама иссиқ кунлари бир-бирларига ѐнбошлаган ҳолда бир жойга тўпланиб ѐтадилар, натижада улар тўпланган жойнинг ўртасидаги ҳарорат 39°С, яъни тана ҳароратига тенг бўлади. Энг чеккадаги туяларнинг елка томонидаги жунлари 70°С гача қизиб кетади. Гомеотерм ҳайвонларнинг иссиқлик балансларини идора этишда юқоридаги мосланиш йўлларидан биргаликда фойдаланиш уларнинг ҳар қандай ташқи ноқулай ҳарорат таъсиридан сақланиш имконини беради.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling