Мультимедиа тармоқлари. Режа


Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари


Download 0.66 Mb.
bet3/5
Sana27.01.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1132103
1   2   3   4   5
Bog'liq
01.Kirish. Multimediali aloqa tarmoqlari

1.3. Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари  


“Алоқа тармоғи” терминини икки нуқтаи назардан қараш мумкин. Биринчидан, алоқа тармоғини, маълумотларни алмашиш учун техник воситалар мажмуасидан иборат бўлган мустақил объект каби қараш мумкин.
Иккинчидан, алоқа тармоғини, глобал ахборот инфраструктураси (ГАИ)ни (ГИИ-глобальной информационной инфраструктуры) муҳим компоненти деб қараш мумкин. Охирги тушунча, халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан ХХ асрнинг охирларида, ахборот ва электр алоқанинг ривожланишини шакллантириш бўйича ишлар охирига етгандан кейин киритилган. ГАИ, алоқа тармоқларининг мажмуаси, фойдаланувчи қурилмалари, ахборот ва инсонларнинг ресурси каби қаралади.
глобал ахборот инфраструктурасининг асосий вазифаси фойдали маълумотга уланишни таъминлаш ва абонентлар орасидаги алоқани таъминлаш шунингдек ишлаш, ўқиш ва кўнгил очар томоша қилиш учун сифатли яхши шароитни яратишдан иборат. глобал ахборот инфраструктурасининг функционал имкониятлари, келажакда маълумотларни вақти ва жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда, маъқул тариф ва бутун дунё масштабида етказишдир.
Ҳар қандай турдаги телекоммуникация тизимларини тахлил қилиш учун ITU томонидан тавсия этилган моделдан бошлаймиз. Қуйидаги расмда тақдим этилган бу модел, булутлар кўринишида тасвирланган 4 та компонентдан иборат.

ITU-Т томонидан тавсия этилган телекоммуникация тизимларининг модели

Мультимедиа тушунчаси

  • Мультимедиа, мульти – кўп, медиа — муҳит деб таржима килинади. Мультимедиа, турли (матн, графика, расм, товуш, анимация, видео) кўринишдаги ахборот билан боғлиқ. Бунда маълумот турли ахборот ташувчиларида мавжуд бўлиши мумкин (магнит ва оптик дисклар).
  • Мультимедиa-технологияларининг асосий максади – товуш, видео, анимация ва бошка визуал эффектлар билан таъминланган дастурий махсулотларни яратишдан иборатдир.
  • 1945 йилда америкалик олим Ваннивер Буш "MEMEX" номли хотирани ташкил килиш гоясини таклиф килган, бу эса мультимедиа технологияларини ривожланинишиниг ғоявий сабаби бўлди. "MEMEX" номли хотиранинг асосий ғояси шундан иборатки, ахборот белгилар, номерлар, индекслар ёки алфавит тартиби бўйича эмас, балки мазмунига қараб кидирилади. "MEMEX" номли хотиранинг асосида гиперматн ва гипермедиа тизимлари яратилган.
  • Гиперматн, бу матнли маълумотлар билан ишлаш тизими. Гипермедиа тизими - бу графика, товуш, видео ва анимация билан биргаликда ишлаш тизими деб хисобланади. Гиперматн ва гипермедиа тизимларининг биргаликдаги ривожланиши мультимедиа йўналишини келиб чиқишига олиб келди.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling