Мультимедиа тармоқлари. Режа


Download 0.7 Mb.
bet1/5
Sana13.03.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1265665
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу.МАТ кириш 2022

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Нукус филиали «ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНЖИНИРИНГИ» кафедраси


МУЛЬТИМЕДИАЛИ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ фани
 
Маърузачи: ТИ асс. ўқ. Каримова А.О.

1-мавзу. КИРИШ. МУЛЬТИМЕДИАЛИ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ РЕЖА:  


1. Телекоммуникация технологияларининг ривожланиш эволюцияси;
2. Замонавий алоқа тармоқларига бўлган талаблар;
3. Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари;
4. Мультимедиа тушунчаси. Мультимедианинг афзалликлари;
5. Мультимедиа синфлари.

1.1. Телекоммуникация технологияларининг ривожланиш эволюцияси  

  • Охирги йилларда алоқа, барча турдаги ахборотларни рақамлаштириш йўли бўйича ривожланди. Бу нафақат уларни узатишда, балки тақсимлаш, сақлаш ва қайта ишлашда ҳам тежамкор усулларни таъминловчи бош йўналишлардан бири бўлиб қолди. ИКМ-24 рақамли узатиш тизимидан кейин ИКМ30, ИКМ-120, ИКМ-480, ИКМ-1920 ундан кейин эса синхрон рақамли иерархия тизимлари пайдо бўлди.
  • Рақамли узатиш тизимларининг жадаллик билан ривожланиши, аналог узатиш тизимлари билан солиштирганда бир қанча афзалликлари билан фарқ қилади, масалан: шовқинга мувозанатлилигининг юқорилиги, алоқа линиясининг узунлигига узатиш сифатининг заиф боғланиши, алоқа каналларининг электрик параметрларини мўътадиллиги, дискрет хабарларни узатишда ўтказувчанлик қобилиятини қўллашнинг самарадорлиги ва бошқалар.
  • Телеграф алоқа ўрнига маълумотларни узатиш, электрон почта, факсимил алоқа каби хужжатли электр алоқа турлари кириб келди. Бир вақтнинг ўзида алоқа хизматларининг сони ошиши билан, оддий телефон хизматидан тортиб то интеграл рақамли алоқа тармоқларини таъминловчи мультимедиа хизматларигача уларнинг сифати ўзгаради. Кўпгина мутахассислар, телекоммуникация технологияларининг кейинги эволюцияси, ахборотларни узатиш тезлигини ошириш, тармоқни интелектуаллаштириш ва фойдаланувчиларнинг мобиллигини таъминлаш йўналиши бўйича кетади деб такидлашмоқда.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling