Мулкчилик муносабатлари ва товар пул муносабатлари


Мулкчилик шаклларининг таснифланиши


Download 0.74 Mb.
bet3/5
Sana19.04.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1363486
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

Мулкчилик шаклларининг таснифланиши
Хусусий мулк –
айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлиб, ёлланма меҳнатдан фойдаланиб даромад топишга қаратилган мулк
Жамоа мулки
муайян мақсад йўлида турли кўринишдаги жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Давлат мулки
ўз вазифаларини бажариш мақсадида давлат томонидан ўзлаштирилувчи турли восита ва неъматлар
Аралаш мулк –
турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Якка тартибдаги хусусий мулк – алоҳида олинган мулкдор томонидан ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
Корпоратив хусусий мулк –маълум мақсад йўлида ўзаро бирлашган мулкдорлар маблағига асосланган корхоналар ташкил этиш орқали ўзлаштири-лувчи восита ва неъматлар
Мулкчилик шакллари
Шахсий мулк –фуқароларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган мулк
Давлат мулки – эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлган мулк объектларидан иборат. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
1) хусусий мол-мулкнинг миллийлаштирилиб, давлатнинг ихтиёрига ўтказилиши;
2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.

Хозирда Ўзбекистонда Тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкни янада ривожлантириш, давлат мулки объектларини сотишни соддалаштириш ва тезлатиш бўйича тадбирлар жадалашрилмоқда.

Давлат мулкини ижарага олган ва объектни капитал таъмирлаган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича асосий воситаларни модернизация қилган, янги иш ўринлари яратган - ижарачиларга объектни хусусийлаштириш даврида унга биринчи навбатда хусусийлаштириб олишга устунлик ҳуқуқи берилади.


Жамоа мулки – муайян мақсад йўлида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришни билдиради.
    • Жамоа мулки давлат мулкини корхона жамоаси сотиб олиши, бадал тўлаб корхона қуриши, акция чиқариб, уларни сотиш каби йўллар орқали пайдо бўлди. Жамоа мулкининг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулига айрим шахслар эмас, балки маълум гуруҳ, кишилар эгалик қилади.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling