Мулоқот Новербал мулоқот


Мулоқотни бойитувчи омиллар


Download 53.23 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2023
Hajmi53.23 Kb.
#1219042
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мулоқот

Мулоқотни бойитувчи омиллар.

  • Ёшларни нафақат жисмонан бақувват, балки ма'навий бой, янги давр талабига жавоб берадиган, мулоқот жараёнида эркин фикр юритадиган қилиб тарбиялаш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидандир. “Та'лим тўғрисида”ги қонун, “қадрлар тайёрлаш миллий дастури”да шахснинг эркинлиги, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, муомала маданиятини таркиб топтиришга бирламчи э'тибор қаратилган. Шундай экан, ўсмир ва ўспиринларни мулоқот жараёнида мустақил фикрини эркин ифодалаш малакаларини ва уларнинг танқидий фикрлашини шакллантириш психолог-педагоглар олдида турган долзарб масалалардан биридир. Зеро, ХХ1 асрда яшайдиган ҳар бир инсоннинг танқидий фикрлаши учун аввало мулоқотга ўргатиш зарур. Ўсмир ва ўспиринларни мулоқотга ўргатиш учун уларга психологик, педагогик адабиётларни ўқишга тавсия қилиш, мулоқот жараёнида ёшлар фаолиятини кузатиш, фикрлашини аниқлаш ва шу жараёнда психологик ўйинлар, машқлар, тренинглардан фойдаланиш муҳимдир. Мактабнинг ўрта ва юқори синфларда ёзма нутқ мазмунли, та'сирли бўлиб, грамматик жиҳатдан тобора тўғри, мукаммал тузилиб боради ва оқибатда бундай нутқ оғзаки нутқнинг ўсишига ижобий та'сир кўрсата бошлайди.

Болалар нутқи бевосита катталар нутқи та'сирида ўсади. Шунинг учун ўқитувчи нутқи ўқувчилар нутқини ўстиришда намуна бўлиб хизмат қилиши керак. Ўқувчилар тафаккурини ўстирмай туриб, уларнинг нутқини ўстириб бўлмайди. Оғзаки гапириш, баён ёки иншо ёзишда ўқувчиларнинг режа тузиб олишларига э'тибор бериш керак. Ёзма ва оғзаки нутқни ўстириш учун китоб устида мунтазам ишлаш, ўқиган матнларнинг тезисини, конспектини тузиш, ма'руза, рефератлар тайёрлаш, адабий кечалар, ёзувчилар билан учрашиш муҳим аҳамиятга эга. Нутқ шартли рефлекслар пайдо бўлишининг умумий қонунлари асосида ўсади. Агар киши бирор бир товушни нотўғри талаффуз қилишга ўрганиб қолган бўлса, унда бу камчилиқларни тугатиш қийин бўлади. Шунинг учун болаларда ёшлигиданоқ ижобий нутқ одатларини тарбиялашга аҳамият бериш зарур. Ўсмирлар мулоқотига нисбатан ўспиринлар мулоқоти анча тарбияланган бўлади. Чунки улар мулоқот маданияти, муомала сирларини эгаллаган бўладилар. Бизнинг юксак ма'навий эҳтиёжларимиздан бири-бу мулоқотга бўлган эҳтиёж. Мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди.

  • Болалар нутқи бевосита катталар нутқи та'сирида ўсади. Шунинг учун ўқитувчи нутқи ўқувчилар нутқини ўстиришда намуна бўлиб хизмат қилиши керак. Ўқувчилар тафаккурини ўстирмай туриб, уларнинг нутқини ўстириб бўлмайди. Оғзаки гапириш, баён ёки иншо ёзишда ўқувчиларнинг режа тузиб олишларига э'тибор бериш керак. Ёзма ва оғзаки нутқни ўстириш учун китоб устида мунтазам ишлаш, ўқиган матнларнинг тезисини, конспектини тузиш, ма'руза, рефератлар тайёрлаш, адабий кечалар, ёзувчилар билан учрашиш муҳим аҳамиятга эга. Нутқ шартли рефлекслар пайдо бўлишининг умумий қонунлари асосида ўсади. Агар киши бирор бир товушни нотўғри талаффуз қилишга ўрганиб қолган бўлса, унда бу камчилиқларни тугатиш қийин бўлади. Шунинг учун болаларда ёшлигиданоқ ижобий нутқ одатларини тарбиялашга аҳамият бериш зарур. Ўсмирлар мулоқотига нисбатан ўспиринлар мулоқоти анча тарбияланган бўлади. Чунки улар мулоқот маданияти, муомала сирларини эгаллаган бўладилар. Бизнинг юксак ма'навий эҳтиёжларимиздан бири-бу мулоқотга бўлган эҳтиёж. Мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди.

Download 53.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling