Мулоқот Новербал мулоқот
Download 53.23 Kb.
|
Мулоқот
Биз вақти келганда имо-ишора, мимика, паузалар орқали ҳам бирбиримизга та'сир эта оламиз. Бир оғиз сўз билан ҳам хурсанд, ёки хафа қила оламиз. Шунинг учун доимо катталар бир-бирларига самимий муносабатда бўлиб, та'сир қилишлари лозим. Катталар мулоқоти ма'лум бир ёшларда ўзига хос бўлади. Масалан, катталар ма'лумотларига, ёшларига, жинсларига, касбларига қараб мулоқотда бўладилар. Кексалар мулоқоти ўзига хосдир. Улар худди кичик болалардек иззат-талаб, инжиқ, э'тибор талаб бўлиб қоладилар. Кексаларга эҳтиёткор бўлиб муомалада бўлиш зарур, чунки кўнгиллари нозик бўлади. Уларга кўнгилларини кўтарадиган сўзларни кўпроқ қўллаш зарур. Демак, ҳар бир ёшга кирадиган кишилар, шу жумладан, катталар ҳам ўзига хос мулоқотга киришадилар. Мулоқот ҳар бир даврга хос ҳолда амалга оширилади. Шахснинг ҳар томонлама шаклланишида мулоқотнинг аҳамияти катта. Оддий нарсаларни ўрганиш учун ҳам тақлид орқали ўзаро мулоқотда бўлиш зарур. Жамият қонун - қоидаларига асосланган ҳолда муносабатлар ривожланади. Индивид билан шахс мулоқоти ўртасида жуда катта фарқни кўриш мумкин. Масалан, гўдак, руҳий касал, онги паст ривожланган кишиларнинг мулоқоти билан етук ривожланган, онги юксак кишининг мулоқоти ўртасидаги фарқ. Онгли шахс мулоқотни бошлашдан аввал миясида ўйлайди, сўзларини режалаштиради. Шахснинг жисмоний, ақлий, ахлоқий ва эстетик ривожланишида мулоқотнинг ўрни катта. Масалан, ахлоқий ривожланиш учун оилада, мактабда, боғчада болага катталар мулоқот орқали та'сир қиладилар.
Download 53.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling