Мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги


Download 25.05 Kb.
Sana31.10.2023
Hajmi25.05 Kb.
#1735861
Bog'liq
Muloqotda teskari aloqa va muloqot treningi



AIM.UZ



Мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги

Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга бўлиши- субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига асосланиб билиб олади. Мулоқотда суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларни уни қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса педагогик мулоқот яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу жуда муҳимдир. Радио-телевидениеда сўзлаётган киши тескари алоқани ололмай қийналади, баъзан фикрлари чалкашиб кетиши, одатдаги оҳанг йўқолиши мумкин. Агар ҳамсуҳбатни кўриш орқали идрок этиш имконияти бўлмаса, қўл бармоқлари ва юз ҳаракати орқали бўладиган имо-ишоралар камбағаллашиб, ҳаракатлар эркинлигини йўқотиб қўяди. Ҳамсуҳбатнинг феъли-атворини идрок этиш чоғида олинадиган сигналлар шахснинг кейинги ҳаракатлари ва фикрларини тўғрилаб бориш учун асос бўлади. Умуман ҳамсуҳбатни ёки тингловчини идрок этиш мулоқот вақтида ўзаро ҳамжиҳатликка эришишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчининг маъруза вақтида тескари алоқага эга бўлиши лаборатория ва амалий машғулотлардагига қараганда қийин. Демак, шахслараро идрок этиш жараёнида тескари алоқа ҳабар берувчи вазифани ва ўзини-ўзи бошқариш вазифасини бажаради. Кишининг жисмий қиёфасидаги айрим белгилар (юзлари, қўллари, елкалари) , ўзини тутишлари, қўллари ва гавдасини қимирлатиб имо-ишора қилишлари, сўзлаш оҳанги ахборот ташувчилар сифатида хизмат қилади.


Тренинг-инглизча махсус режим, тренировка деган маънони билдиради. Кишиларда мулоқот малакалари тасодифан ёки таълим маҳсули сифатида шаклланиб боради. Масалан, ўқувчиларни тўлиқ жавоб беришга, ўзидан каттага муносабат қилганда ўрнидан туришга ўргатиб борилади.
Ижтимоий-психологик тренинг икки хил вазифани:
1-мулоқот ва педагог муомала қонуниятларини ўрганиш.
2-педагогик коммуникация технологиясини эгаллаш, касбий педагогик муомала кўникма ва малакаларини шакллантиришни таъминлайди.
Психологик-педагогик тренингни бир шакли иш ўйинларидир. Кишиларда самарали мулоқот ўрнатиш малакалари тасодифий равишда таркиб топади ёки таълимнинг ёрдамчи маҳсули сифатида юз беради (1-синф ўқувчиси тўлақонли жавоб қайтаришга, катталар унга мурожаат қилаётганда ўрнидан туришга ва бошқаларга ўргатилади.)
Ижтимоий-психологик тренинг муаммосининг назарий ва амалий томонлари ажратиб кўрсатилади. Амалий томони ўқувчилар билан бўладиган мулоқот кўникмалари ва малакаларини эгаллашга ва уларни чиниқтиришга қаратилган машқлар: дарснинг барча босқичларида изчиллик билан ҳаракат қилиш малакаларини, педагогик иш давомида мушакларнинг зўриқишини сўндириш малакаларини, ихтиёрий диққатни тақсимлаш малакасини шакллантиришга, кузатувчанликни намоён қилишга қаратилган машқларни тақозо этади. Магнитофон ёзуви ёрдамида тескари алоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган нутқ техникаси ва маданиятига доир машқлар, тобора расм бўлиб бораётган видеомагнитофон техникаси бор жойларда талабалар билан мулоқотга киришилган шароитларда адекват мимика ва пантомимиканинг ривожлантирилишини таъминлайдиган машқлар алоҳида аҳамиятга эгадир. Ўзининг магнитофон лентасига ёзилган овозини тинглаётган ва бунинг устига яна ўзини видеомагнитофон экранида кўраётган кишининг нутқини, мимикасини ва пантомимикасини тўғрилаш учун қулай имкониятларга эга бўлиши, ўзини “ташқаридан туриб”худди бошқа кишини идрок қилгандай идрок этиши маълум.
Психологик-педагогик тренинг шаклларидан яна бири типик вазиятларни, масалан, имтихонларни моделлаштирувчи амалий ўйинлардир. Мулоқоттренинги, яъни мулоқотни машқ қилиш педагогик таълим учун жуда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.



Aim.uz




Download 25.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling