Мултимедиа технологиялари ҳақида тушунча. Мултимедиа ахборот турлари


Download 487.8 Kb.
bet2/3
Sana08.01.2023
Hajmi487.8 Kb.
#1084090
TuriПрезентация
1   2   3
Bog'liq
Мултимедиа технологиялари ҳақида тушунча

Мультимедиа тақдимоти турлари

  • Интерфаол мультимедиа тақдимоти – иерархик тамойил асосида тизимланган ва махсус фойдаланувчи интерфейси орқали бошқариладиган мультимедиа компонентлари мажмуи.
  • Фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, интерфаол тақдимотлар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:
  • корпоратив мультимедиали тақдимот;
  • мультимедиали каталог;
  • маҳсулот тақдимоти;
  • ўргатувчи ёки тест дастури;
  • эркин фойдаланишга рухсат берилган компьютерлар учун мультимедиа қобиғи;
  • электрон нашр ёки мультимедали китоб.

Чизиқли мультимедиа тақдимоти

  • Чизиқли мультимедиа тақдимоти – мураккаб графика, видеоқўйилма, овоз жўрлиги таъминланган ва навигация тизимига эга бўлмаган ҳаракатли ролик.
  • Чизиқли тақдимотлар мўлжалланишига кўра шартли равишда қуйидаги шаклларга бўлинади:
  • стенд шаклидаги мультимедиа тақдимоти;
  • электрон доклад ёки жўрликдаги тақдимот;
  • sales-тақдимот;
  • промо-ролик;
  • интро-ролик;
  • экран ҳимоя лавҳалари(ScreenSavers).

МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БОСҚИЧЛАРИ

  • Мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш бир неча босқичда амалга оширилади, улардан асосийлари қуйидагилар:
  • 1. Режалаштириш.
  • 2. Элементларни ишлаб чиқиш.
  • 3. Дастурий таъминот.
  • 4. Текшириш.
  • 5. Эълон қилиш.
  • 6. Реклама.
  • 7. Кузатув.

Режалаштириш.

Режалаштириш.

  • Режалаштириш босқичида қуйидаги саволларга жавоб топилиши керак:
  • 1. Мультимедиа иловаси нима учун мўлжалланган?
  • 2. Мультимедиа иловаси қайси аудиторияга йўналтирилган?
  • 3. Мультимедиа иловасига қандай маълумот жойлаштирилади?
  • 4. Аудитория(фойдаланувчилар) билан қайта алоқа қай тартибда амалга оширилади?
  • Элементларни ишлаб чиқиш.

  • Ушбу босқичда мультимедиа иловасини дастурий маҳсулот сифатида амалга ошириш ишлари бажарилади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • 1. Навигация тизимини ишлаб чиқиш.
  • 2. Тақдимот учун WEB сайт ёки слайдларнинг дизайнини ишлаб чиқиш (мультимедиа иловаларини жорий этишнинг ҳар икки ҳолати учун ҳам кейинги ўринларда“саҳифа” деб юритилади).
  • 3. Саҳифаларни тўлдириш учун матн ва кўргазмали материалларни тайёрлаш (жадваллар, графиклар, расмлар ва бошқалар).

Download 487.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling