Мундарижа бет


Download 357.1 Kb.
bet1/8
Sana28.10.2023
Hajmi357.1 Kb.
#1729508
  1   2   3   4   5   6   7   8

МУНДАРИЖА бет

1. Кириш…..........................................................................................................3


2. Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи..............................................................................................................4
3. Тайёр маҳсулот тавсифи.............................................................................................................7
4. Жараённинг физик - кимёвий асослари...........................................................................................................9
5. Технологик схема баёни................................................................................................................11
6. Технология ишлаб чикаришдаги асосий жихоз хисоби
6.1. Моддий ва иссиқлик ҳисоби...............................................................................................................15
6.2. Асосий жихознинг ҳисоби...............................................................................................................18
7.Хулоса............................................................................................................24
8.Адабиётлар...................................................................................................25


Кириш
Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар томонлама пухта асосланган ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида қуйидагилар ҳақида айтиб ўтди: Муборак газни қайта ишлаш заводида 258 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна конденсат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган заводнинг биринчи навбати фойдаланишга топширилди, “Шўртаннефтгаз” корхонасида эса пропан-бутан қоришмаси асосида 50 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган қурилма ўрнатилди.
Қишлоқ ҳўжалигини изчил ва хар томонлама интесивлашда кимёлаштириш алохида ахамият касб этади. Кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни мухофаза қилишнинг кимёвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат.
Ўсимлик ўсиш даврида баъзи элементларни хаводан барг орқали, баъзиларини тупроқдан олади.
Ўсимликлар таркибига 70 дан ортик кимёвий элементлар киради. Улардан 16 таси: оргоногенлар деб аталадиган - углерод, кислород, водород, азот; золли элементлар деб аталадиган - фосфор, калий, кальций, магний ва олтингугурт; микроэлементлар деб аталадиган - бор, молибден, мис, рух, кобальт, марганец ва темир ўсимликларнинг хает фаолияти давомида мухим аҳамиятга эгадир. Бир элемент урнини бошқаси боса олмайди, чунки уларнинг хар бир ўсимликларда узига хос функцияларни бажаради. Ўсимликлар ва тупроқ таркибига бошқа элементлар хам, масалан, кремний, натрий, хлор ва бошқалар кириши мумкин. Аммо бу ёки бошқа элементларнинг бўлиши ўсимликлар хаёти учун мухим ахамия касб этмайди. Яшил ўсимликларга атмосферадан келувчи асосий элементлар углерод, кислород ва водород хисобланади. Бу элементларнинг улуши ўсимликнинг қурук. массасига нисбатан 93,5% ни ташкил этади, шу жумладан углеродга — 45%, кислородга — 42% ва водородга — 6,5% тўғри келади.
Ўсимликнинг меъёрида ўсиши ва ривожланиши учун уни етарли миқдордаги озуқа моддалари билан таъминланиши керак. Фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, тупроқда бу моддалар микдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг хосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак.



Download 357.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling