Мундарижа бет


Download 139.83 Kb.
bet3/9
Sana03.09.2023
Hajmi139.83 Kb.
#1672249
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 боскич СО

3. Тайёр махсулот тавсифи.
Даврий системадаги биринчи элемент водород бўлиб, унинг номи "сув хосил килувчи" деган маънони англатади. Унинг атоми энг оддий электрон тузилишга эга: 1s1. Водород 16 асрда немис табиатшуноси Парацелс томонидан очилган. 1776 - йилда инглиз олими Г.Кавендиш унинг хусусиятларини ўрганган. Лавуазе 1783 - йилда энг биринчи бўлиб сувдан водород олиб, сув водород ва кислороднинг бирикмаси эканлигини исботлаган ва шу сабабли "Хидрогениум" - " сув хосил килувчи " маъносини англатади. Водороднинг ионланиш энергияси 13.6 эв, электроманфийлиги 2.1, электронга мойиллиги - 0.75, атом радиуси 0.053 нм. Бирикмаларда намоён киладиган оксидланиш даражаси -1, 0, +1. Уч хил изотопи бор; 11H водород ёки протий, 12H дейтерий, 13H тритий. Учинчи изотопи радиоактив хоссага эга бўлиб, ядро реакциялари натижасида хосил бўлади. Протий ва дейтерийлар табиий изотоплар бўлиб, улар битта дейтерийга 6800 та протий тўғри келадиган микдорий нисбатда бўладилар. Водород табиатда жуда кам микдорда табиий газлар ва вулкон газлари таркибида эркин холда учрайди. У жуда кўп микдорда куёш системасида мавжуд.
411H → 4 2He +2 01e
Куёшнинг карийиб ярми, юлдузлар, Юпитер, Сатурн, планеталарининг асосий кисми водороддан иборат. Водород сув массасини 11-12% ини ташкил этади. Ўсимликлар ва хайвонлар организмида, нефт ва газ таркибида водород асосий элементлардан бири сифатида мавжуд. Водородни лаборатория шароитида кислоталарга (нитрат кислотадан ташкари) рух, магний металлари тасир эттириб олинади.
Zn + 2HCl = ZnCl2 + H2
Mg + H2SO4 = MgSO4 + H2
Актив металларнинг сув билан таъсири натижасида ҳам водород олиш мумкин.
Me + nH2O = Me(OH)n + n/2H2
Me=Na,K,Ca,Mg.
Саноатда водород турли усуллар билан олинади: сувни электролиз килиш.
2H2O электролиз 2H2 ↑+ O2
Бу жараёнинг унумини ошириш учун сувда Na2SO4, KNO3, KOH, NaOH каби кучли электролитлар эритилиб, электролиз килинади. Бу усулдан фойдаланиб, лабораторияда ҳам водород олиш мумкин.
Физик хоссалари.
Водород икки атомли молекуляр газсимон модда. Рангсиз, мазасиз, хидсиз, хаводан жуда енгил (ρ = 0.089г/л), сувда жуда оз эрийди (10 0C да 0.09г). - 252.85 0C да суюқланиб, - 259.25 0C да каттик холатга ўтади.
Кимёвий хоссалари.
Водороднинг кимёвий хоссалари унинг атомида 1 та электрон борлиги ва одатдаги шароитда икки атомли молекула - H2 хамда унинг диссоциацияланиш энергияси анча юкори (435 кж/мол) эканлиги билан тушунтирилади. Атомлар холдаги водород хона шароитида жуда қиска вақт мавжуд бўлиб, у тезда H2 ни ҳосил килади.
H + H = H 2
Молекуляр водород хаво кислороди тасирида кўкимтир аланга бериб ёнади. 2 хажм водород 1 хажм кислород газлари аралашмаси газлари "қалдирок гази" деб аталади. Реакция портлаш билан боради жуда хафвли.
H2 + O2 = H 2 O
Бунда катта иссиклик ажралиб чикади, харорат 2600 0C гача етади. Бу реакциядан ўтга чидамли металларни қирқиш ва пайвандлашда ишлатилади.

Download 139.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling