Мундарижа бет
Download 0.68 Mb.
|
Шомуратов Жахонгир
ФУНКЦИОНАЛ СХЕМА ТАВСИФИ
Функционал схемани ишлаб чикиш жараёнида куйдаги автоматик ростлаш ва назорат килиш контурларини куриб чикдик: R-5202 реакторида хосил бўлган шлам реакторнинг пастки қисмидан тушириб олинади. Бу массанинг тахминан 50% и полимер ва 50% ини пропан ва пропен газлар аралашмаси ташкил этади. Бу шлам ярмини углеводородлар ташкил этар экан, уларни алохида ажратиш керак. Буғлатувчи барабаннинг юқори қисмидан чиқаётган аралашма температураси қобиққа берилаётган буғнинг босими каскадли бошқарув орқали ростланади. Буғлатувчи барабаннинг чиқаётган аралашма (69÷79,6С) температураси температура манометри термометр (поз.1-1) билан ўлчанади, унинг чиқишидан олинган пневматик сигнал ростлагич (поз.1-3) ли иккиламчи асбоб (поз.1-2) га узатилади. Бу ростлагичнинг сигнали топшириқ сифатида паст босимли буғнинг босим ростлагичи (поз.2-2) га келади. Паст босимли буғнинг босимини манометр датчик (поз.2-1) билан ўлчанади, унинг чиқишидан олинган пневматик сигнал иккиламчи асбоб (поз.2-2) га узатилади ва ростлагичга узатилади. Системанинг ишлашида, агар бирор сабабга кўра курилманинг юқори қисмида харорат ўзгарса ростлагич (поз.1-3) ростлагич (поз.2-3) учун босимнинг берилган қийматини орттиради, у буғнинг босимнинг жорий қийматидан катта бўлади, унинг талаб қилинган ишлаш режимининг тикланишига олиб келади. Буғ кирадиган қувурга ростловчи клапан (поз.2-4) ўрнатилади. Буғлатувчи қурилманинг куб қисмида қаттиқ аралашма сатҳ баландлигини ростлаш учун радар сатҳ ўлчагичи ишлатилади (поз. 3-1). Ундан чиққан унификациялашган сигнал бошқариш системасининг контроллерига жўнатилади ва уша ерда қайд этиб турилади (поз. 3-2, 3-3). Контроллердан чиққан бошқариш сигнали орқали буғлатувчи қурилмага ўрнатилган электрик клапан узатилади (поз. 3-4). Скруббер қурилманинг куб қисмида аралашма сатхи сатҳ ўлчагич (поз.4-1) идишдаги аралашма сатхи тугрисида сигнал беради. Бу сигналга мос равишда позицияли ростлагич (поз.4-2) дан электромагнитли клапанга сигнал берилади ва бошқариш панели (поз.4-3) орқали ижрочи курилмага таъсир килиб, сатҳ ростланади. Скруббер курилмасида босим (18 кг/см2) босимини курилмасига урнатилган босим (поз.5-1) датчиги улчаб, ундан чиқиш сигнали курсатиб ёзиб борувчи иккиламчи асбобда (поз.5-2) узатилади. У ердан ростлаш учун ростлагич (поз.5-3) солиштириш элементига узатилади. Ростлагич белгиланган қийматидан четлашига қараб ПИ- қонун бўйича ростлаш таъсир сигнали ишлаб чиқаради ижрочи курилмага таъсир килиб, ростланади. Чиқаётган газ оқими узликсиз холда иссиқлик алмаштиргичда конденсатга учратилиб конденсатланган қайтадан Скрубберга насослари орқали узатилади. Циркуляция килинган газ окими сарфини трубопроводга урнатилган (поз.6-1) сарф датчиги улчаб, ундан чиқиш сигнали Электрик курсатиб ёзиб борувчи иккиламчи асбобда (поз.6-2) узатилади. У ердан ростлаш учун ростлагич (поз.6-3) солиштириш элементига узатилади. Ростлагичдан чиққан бошқариш сигнали магнитли ишга туширгич орқали эритма ўтадиган қувурга ўрнатилган клапаннинг электр ижро қурилмасига узатилади (поз. 6-4).ростлаш таъсир сигнали ишлаб чиқаради ижрочи курилмага таъсир килиб, ростланади. Скруббер газ тозалагичнинг пастки қисмидан чиккан окимнинг сарфини трубопроводга урнатилган (поз.7-1) сарф датчиги улчаб, ундан чиқиш сигнали Электрик курсатиб ёзиб борувчи иккиламчи асбобда (поз.7-2) узатилади. У ердан ростлаш учун ростлагич (поз.7-3) солиштириш элементига узатилади. Ростлагич белгиланган қийматидан четлашига қараб ПИ- қонун бўйича ростлаш таъсир сигнали ишлаб чиқаради ижрочи курилмага таъсир килиб, ростланади. Контроллердан чиққан бошқариш сигнали магнитли ишга туширгич орқали эритма ўтадиган қувурга ўрнатилган клапаннинг электр ижро қурилмасига узатилади (поз. 7-4). SCRUBBER газ тозалагичнинг пастки қисмидан F-5301 юборилади. 2-расм. Юкори босимда дегазация жараёнинг функционал схемаси. Назорат қилиш ва ростлаш воситалари Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling