Мундарижа бет
Download 0.68 Mb.
|
Шомуратов Жахонгир
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУНДАРИЖА бет
- ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН ТАВСИФИ
«ПОЛИМЕР СУСПЕЗИЯСИНИ ЮҚОРИ БОСИМДА ДЕГАЗАЦИЯЛАШ ВА РЕГЕНЕРАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ » МУНДАРИЖА бет
К И Р И Ш Хозирги вақтда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш сохасидаги асосий урунишлар бошқарувчи ҳисоблаш машиналари ва микропроцессорларни қўллаш асосида технологик жараёнларни оптималлаштирувчи автоматик системаларини яратишга қаратилган. Кун тартибида ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари ва холатларини бошқаришни автоматлаштириш ҳақидаги масала, технологик жараён ва ускуналарни автоматик ташхизлаш системаларини яратиш, ишлаб чиқариш автоматлари ва аппаратларини яратиш туради. Технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишнинг материал ва энергиянинг қисқаришнинг махсулот сифатини яхшиланиши асосий воситалардан хисобланади. Янги қурилаётган хамда реконструкция қилинаётган объектларда замонавий технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимларини жорий қилиниши, уларни самараси ишлаши кўп жихатдан лойиха хужжатларини расмийлаштирилиши, мазмуни ва таркибига, монтаж ишларини замонавий усулларда олиб борилишига, автоматлаштириш тизими техник воситаларини ишлатилиш ва созлаш талабларига риоя қилинишига боғлиқ. Ҳозирги давр тақозоси билан полимер материаллар, шу жумладан полиэтилен дунё миқёсида кенг қўлланилатгани этиборга олсак, этилен хом ашёсининг юқорида кўрсатилган сифат кўрсатгичларини мунтазам яхшилаб бориш долзарб муаммолардан бири эканлиги кўринади. Бу борада ҳам республикамизда қатор амалий лойиҳалар - табиий газни қайта ишлаш билан этилен ва пропилен ишлаб чиқариш, бу мономерлардан фойдаланиб турли органик материаллар олиш технологияларини жорий қилинаётгани республикамизнинг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишида муҳим одимлар бўла олади. Корхоналардаги автоматлаштириш тизимлари эскирган НЎА ва А жиҳозларини алмаштириш, замонавий микропроцессорли техникага ўтиш ва бошқариш воситалари ва назорат-ўлчов жиҳозларининг ишлаш ишончлилигини ошириш масалаларни ҳал қилиш мақсадида жорий этилади. Натижада хом ашё ва энергия истеъмолини камайтириш, материаллар, хом ашё ва энергия ресурсларини янада аниқроқ ҳисобга олиш, иккиламчи асбоблар, эҳиёт ва бутловчи қисмлар сонини камайтириш масалалари хал этилади. Замонавий бошқариш тизимлари жараённинг бориши ҳақидаги махлумотларни архивлаш ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш шахсларининг ҳаракатларини кузатиш ва таҳлил қилишни амалга ошириб НЎА ларини текшириш ва таъмирлашга кетадиган харажатларни камайтириш имконини беради. Ишлатилиш тавсифи, ўлчаш чегараси, чиқиш сигнали, бириктириш ўлчамлари бўйича янги авлод датчикларини қўллаш автоматлаштириш масалаларини ечиш имконини беради ва бунда улар мавжудларидан юқори аниқлиги, ҳароратга боғлиқ хатолигининг камайтирилганлиги, ўлчаш диапазонининг осон созланиши ва ростланиши, электрон ўзгартириш ишончлилигининг оширилганлиги билан фарқланади. Дисплей кўрсаткичлари бўйича ўлчанаётган параметрнинг танланган ўлчов бирлигидаги ёки чиқиш сигналининг миллиамперларидаги жорий қийматини назорат қилиш имконини беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ишлаб чиқариш эҳтиежлари учун полипропилен ва баъзи полиэтилен полимерлар импортини амалга оширади. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН ТАВСИФИ Полипропилен олиш технологияси ушбу босқичларни ўз ичига олади: катализатор комплексини тайёрлаш, пропиленни полимерлаш, реакцияга киришмаган мономерни ажратиб олиш, катализатор комплексини парчалаш, полимерни ювиш, полимердан эритувчини сиқиб чиқариш, полимерни қуритиш, полипропиленга охирги ишлов бериш, эритувчини регенирлаш. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling