Мундарижа бет


БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ АРХИТЕКТУРАСИ БАЁНИ


Download 0.68 Mb.
bet7/9
Sana10.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1185093
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шомуратов Жахонгир

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ АРХИТЕКТУРАСИ БАЁНИ

Замонавий ТЖАБТ (технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими) кўп сатҳли инсон-машинали бошқариш тизимидан иборатдир. Мураккаб технологик жараёнларни АБТ нинг яратилиш маҳлумотларни тўплашнинг автоматик ахборот тизимларидан ва хисоблаш мажмуаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, улар техник воситалар ва дастурий таҳминот эволюцияси даражасига кўра доимо такомиллаштириб борилади.


Технологик жараёнларни бошқаришнинг кўп сатҳли автоматлаштирилган тизимида диспетчер ЭҲМ мониторидан ёки ахборотни акс эттириш электрон тизимидан ва ўзидан анча катта масофада жойлашган объектларга телекоммуникатсия тизимлари, контроллерлар, интеллектуал ижрочи механизмлар ёрдамида таҳсир кўрсатади.
Яққол ифодаланган динамик характерга эга диспетчерлик бошқарувини самарали амалга оширишнинг асоси, зарур шарти ахборот билан ишлаш, яҳни ахборотни тўплаш, узатиш, ишлов бериш, акс этиш, тақдим этиш ҳисобланади.
Шундай қилиб, диспетчерлик бошқаруви тизимининг ишончлилигини (пухталигини) ошириш талаби бундай тизимларни: операторлар диспетчерга мўлжал қилиш ва унинг вазифаларини ишлаб чиқишда янгича ёндашувнинг пайдо бўлиши сабабларидан биридир.
SCADA (Su’ervizory Control And Data Acquisition -диспетчерлик бошқаруви ва маҳлумотларни тўплаш) контсептсияни бошқариш тизимининг ривожланишнинг бориши ва фан-техника тараққиёти натижалари билан белгиланган. SCADA -технологияларининг қўлланилиши ахборотни
бошқариш тизимини ишлаб чиқиш, тўплаш, ишлов бериш, узатиш, сақлаш ва акс эттириш масалаларини ҳал қилишда автоматлаштиришнинг юқори даражасига эришишга имкон беради.
SCADA - тизимлар тақдим этадиган инсон-машинали интерфейснинг (HMI/MMI) дўстоналиги, экранда кўрсатилаётган ахборотнинг тўлалиги ва яққоллиги, бошқариш «ричагларининг» қулайлиги, айтиб туришлардан ва маҳлумотнома тизимидан фойдаланишнинг қулайлиги ва ҳоказо-диспечернинг тизим билан ўзаро таҳсирлашиш самарадорлигини оширади ва унинг бошқаришдаги критик хатоларини нолга келтиради.
Жаҳонда SCADA - тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан фаол шуғулланувчи бир неча ўнлаб компаниялар мавжуд. Ҳар бир SCADA тизим- бу компаниянинг «кноw-ноw» и бўлиб, шунинг учун ҳам у ёки бу тизим тўғрисидаги маҳлумотлар жуда ҳам кенг эмас.
Диспетчерлик бошқарувининг замонавий тизимларини жорий қилишда қуйидаги масалаларни ҳал этиш жуда катта аҳамиятга эга:

  • SCADA - тизимни танлаш (технологик жараённинг талаблари ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб);

  • кадрлар билан таҳминлаш;

SCADA - тизимни танлаш кўп мезонлик шароитида қарорлар қабул қилишга ўхшаш етарлича қийин масаладан иборат бўлиб, у ахборот етишмаслиги туфайли бир қатор мезонларни миқдорий баҳолашнинг иложи йўқлиги билан мураккаблаштирилган.
Автоматлаштирилган назорат ва бошқариш тизимлари (НБТ) нинг қўлланиш соҳаларининг катта спектри учун кўпгина лойиҳалар 5-расмда келтирилган уларни амалга оширишнинг умумлаштирилган схемасини ажратишга имкон беради.

5-расм. Назорат ва бошқариш тизимининг умумий схемаси

Одатда, булар икки сатҳли тизимлардир, чунки айнан ана шу сатҳларда технологик жараёнларни бевосита бошқариш амалга оширилади. Ҳар бир аник бошқариш тизимининг ўзига хос хусусияти ҳар бир сатҳда фойдаланиладиган дастурий- аппаратли платформа билан белгиланади.


Қуйи сатҳ- объект сатҳи (контроллерли)- технологик жараённинг кечиши тўғрисида ахборот тўплаш учун турли датчикларни, электр юритмаларни ва ростловчи ҳамда бошқарувчи таҳсирларни амалга ошириш учун ижрочи механизмларни ўз ичига олади. Датчиклар локал дастурланувчи мантиқий контроллерларга (PLS- programming Logical Contoller) ахборот етказиб беради, улар қуйидаги вазифаларни бажара олади:

  • технологик жараённинг параметрлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва ишлов бериш;

  • електроюритмалар ва бошқа ижрочи механизмларни бошқариш;

  • автоматик мантиқий бошқариш масалаларини ечиш ва бошқалар.

Контроллерларда ахборот дастлаб ишлов берилгани ва жойида қисман фойдаланилгани учун алоқа каналларининг ўтказиш қобилиятига бўлган талаблар анча пасаяди.
Контроллер сатҳидаги бошқаришнинг аппаратли-дастурий воситаларига пухталигига, ижрочи қурилмаларга, датчикларга ва бошқаларга таҳсирланиш вақти бўйича қатҳий талаблар қўйилади. Дастурланувчи мантиқий контроллерлар ҳар бир воқеага белгиланган вақт ичида обҳектдан келаётган ташқи вокеаларга кафолатли тарзда жавоб бериш керак.
Шу нуқтаи назардан критик бўлган обҳектлар учун реал вақт операцион тизимли (РВОТ) контроллерлардан фойдаланиш тавсия этилади. РВОТ бошқарувидаги контроллерлар қатҳий реал вақт режимида фаолият кўрсатади.
Локал контроллерларни ишлаб чиқиш, созлаш ва бошқариш дастурларини ижро этиш бозорда кенг такдим этилган махсус дастурий таҳминот ёрдамида амалга оширилади.
Инструментал ДТ нинг бу синфига очиқ архитектурага эга бўлган ISa GRAF (Cd International France), In Conrol (Wonderware, USA), Paradym 31 (Intellution, USA) туридаги пакетлар киради.
Юқори сатҳ диспетчерлик пункти (ДТ)- ўз ичига даставвал, диспетчер/операторнинг автоматлаштирилган ишчи ўриндан (АИЎ) иборат. Шу ернинг ўзида маҳлумотлар базаси сервери, мутахассислар учун иш ўринлари (компьютерлар) жойлаштирилиши мумкин ва ҳ.к. Кўпинча ишчи

станциялар сифатида IBM PC туридаги БЕҲМ лардан фойдаланилади. Бошқариш стантсиялари технологик жараён ва оператив бошқаришнинг кечишини акс эттириш учун мўлжалланган. Бу масалаларни айнан ана шу SCADA - тизимлар бажаради. SCADA - бу махсус дастурий таҳминот бўлиб, у диспетчер билан бошқариш тизими орасида интерфейсни таҳминлашга мўлжалланган, шунингдек ташқи дунё билан коммуникатсия қилишга мўлжалланган.


Бошқариш сиситемаларининг умумлаштирилган тузилмасини қараб чиқишда яна бир тушунчани- Миcро SCADA тушунчасини киритиш лозим. Миcро SCADA бу юқори сатҳдаги SCADA - тизимларга хос бўлган стандарт (базавий) вазифаларни амалга оширувчи тизимлардир, лекин улар маълум бир соҳадаги (тор ихтисосликдаги) автоматлаштириш масалаларини ҳал қилишга мўлжалланган. Уларга қарама- қарши ўлароқ юқори сатҳдаги SCADA - тизимлар универсал ҳисобланади.
Уларга қарама- қарши ўлароқ юқори сатҳдаги SCADA - тизимлар универсал ҳисобланади.
Бошқариш тизимининг барча компонентлари бир- бирлари билан алоқа каналлари орқали боғланган. SCADA - тизимларнинг локал контроллерлар, юқори сатҳ контроллерлари, офис ва саноат тармоқлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш коммуникацион ДТ га юклатилган. Бу дастурий таъминлашнинг етарлича кенг синфи бўлиб, уни аниқ бир бошқариш тизими учун танлаш кўпгина омиллар билан, шу жумладан қўлланилаётган контроллерларнинг тури билан ҳам, фойдаланилаётган SCADA тизим билан ҳам белгиланади.


Бошқариш тизимларининг киритиш-чиқариш қурилмаларидан узлуксиз келаётган ахборотнинг катта ҳажми бундай тизимларда маълумотлар базаси (МБ) мавжудлигини олдиндан белгилаб қўяди. Маълумотлар базасининг асосий вазифаси- барча сатҳдаги фойдаланувчини талаб қилинаётган ахборот билан таъминлашдан иборат. Аммо АБТ нинг юқори сатҳларида бу масала анъанавий МБ билан ҳал этилган бўлса, буни ТЖАБТ тўғрисида айтиб бўлмайди. Яқин вақтгача реал вақтдаги ахборотни қайд этиш интеллектуал контроллерларнинг ва SCADA - тизимларнинг дастурий таъминоти негизида ҳал қилинар эди. Кейинги пайтларда МБ да ахборотни юқори тезликда сақлашнинг янги имкониятлари пайдо бўлади.
Интернетнинг тез ривожланиши SCADA дастурий маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларининг диққатини ўзига тортди.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling