Мундарижа бет
Газни тозалаш ва конденсатлаш
Download 0.68 Mb.
|
Шомуратов Жахонгир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий курилма тавсифи Қаттиқ, учувчан бўлмаган ёки учувчанлиги ёмон бўлган моддалар эритмаларини кайнатиш даврида эритувчисини ва ҳосил бўлган буғларни чиқариб юбориш жараёнига бу
Газни тозалаш ва конденсатлаш
Барабани (1) юқори қисмидан рециркуляция қилинадиган пропиленни (харорат 69÷79,6С) SCRUBBER (3) газ тозалагичига кукунли механик заррачаларни ва триэтилалюминий қолдиқларидан тозалаш учун юборилади. SCRUBBER (3) нинг пастки қисмидан тўхтовсиз ажралаётган қуюқ массали аралашма Е-5303 га юборилади. Ишлатилган пропилен SCRUBBER (3) юқори қисмидан оқими ростланган холда чиқади. Чиқаётган газ оқими узликсиз холда (5) иссиқлик алмаштиргичда конденсатга учратилиб конденсатланган қайтадан (3) га насослари (6) орқали узатилади. Совутгичда (5) конденсатланмаган газлар аралашмаси газ тозалашга юборилади. SCRUBBER курилмасида босим (18 кг/см2) ва уртача харорати 50 ÷ 80°С ташкил килади. SCRUBBER (3) газ тозалагичнинг пастки қисмидан F-5301 юборилади. (1-расм.) 1-расм. Асосий курилма тавсифи Қаттиқ, учувчан бўлмаган ёки учувчанлиги ёмон бўлган моддалар эритмаларини кайнатиш даврида эритувчисини ва ҳосил бўлган буғларни чиқариб юбориш жараёнига буғлатиш дейилади. Одатда, саноат миқёсида буғлатиш жараёни эритмаларни қайнатиш йўли амалга оширилади. Юқори босим остида буғлатиш жараёнида ҳосил бўўлган иккиламчи буғ қайтадан буғлатиш жараёнида, ҳамда бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатиш мумкин. Бу усулда жараён юқори босимда олиб борилгани учун, эритмаларнинг қайнаш температураси анча кўтарилади. Бошқа мақсадлар учун ишлатиладиган иккиламчи буғ - экстра буғ деб номланади. Юқори босим остида буғлатиш жараёнида ажралиб чиққан иккиламчи буғни қайтадан қўллаш, вакуум остида буғлатишга нисбатан иссиқликдан тўла миқдорда фойдаланиш имконини беради. Шунинг учун, ушбу усул фақат иссиқликка бардош эритмаларни буғлатиш учун кўлланилади. Ундан ташқари, юқори босим остида буғлатиш жараёни учун юқори температурали иссиқлик элткичларни ишлатиш керак. Бу ҳол албатта унинг энг асосий камчилигидир. Атмосфера босими, айрим ҳолларда вакуум остида жараён олиб борилганда, бир корпусли буғлаткичлардан фойдаланилади. Лекин, саноат миқёсида кўпинча бир неча қурилмадан йиғилган кўп корпусли буғлатиш қурилмаларида жараённи олиб бориш кенг тарқалган. Бундай қурилмаларда фақат биринчи корпусда бирламчи буғ ишлатилади. Иккинчи, учинчи ва кейинги корпусларда эса, олдинги корпусда ажралиб чиққан иккиламчи буғ кўлланилса, элткич тежалишига сабабли бўлади ва буғ сарфининг камайишига олиб келади. Буғлатиш қурилмаларини классификациялаш усуллари кўп. Лекин, буғлатиш қурилмаларини ишлаш интенсивлигини характерловчи эритма циркуляциясининг тури ва карралиги классификациялашнинг асосий белгилари деб хисоблаш мумкин. Кимё ва озиқ-овқат саноатларида уч хил буғлатиш қурилмалари кенг тарқалган: 1. Эркин (табиий) циркуляцияли буғлатиш қурилмалари; 2. Мажбурий циркуляцияли буғлатиш қурилмалари; 3. Юпқа қатламли (плёнкали) буғлатиш қурилмалари. Замонавий буғлатиш қурилмаларининг иситиш юзалари 10...1800 м2. Буғлаткичлар конструкцияларини танлашда эритмаларнинг физик ва иссиқлик хоссалари, кристаллинишга мойиллиги, юқори температураларга чидамлилиги, ҳар бир корпусдаги фойдали температуралар фарқи, иссиқлик алмашиниш қурилмасининг юзаси, технологик хусусиятлари ҳисобга олиниши зарур. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling