Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Ўз СМТ илмий-усулият маркази – стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти


Download 1.81 Mb.
bet35/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

6.2. Ўз СМТ илмий-усулият маркази – стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти


Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш институти - СМСИТИ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида асосий илмий-услубий база hисобланади. У илгариги собиq Иттифоq Госстандарти таркибидаги бош илмий тадqиqот институтига тегишли бўлган функцияларни бажариш билан бир qаторда, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhалар бўйича фундаментал тадqиqотлар олиб боради. Шу соhалардаги белгиланган маqсадларни амалга ошириш учун у:

  • стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маhсулот сифати соhаларида hозирги халqаро талабларга жавоб берадиган миллий илмий база яратади;

  • стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маhсулот сифати миллий тизимларини яратишда уларнинг илмий ва услубий асосларини ишлаб чиqади;

  • маhсулотнинг раqобатбардошлик qобилиятини таъминлайдиган, атроф-муhитни ишончли даражада hимоя qилишга, инсон соg‘лиg‘ини саqлашга, меhнат hавфсизлигини таъминлашга, мудофаа qобилиятини оширишга qаратилган халqаро, меъёрий ва ташкилий-услубий hужжатлар билан уйg‘унлашадиган, асос бўлувчи hужжатлар ишлаб чиqади ва жорий этади;

  • стандартлаштириш ва метрология соhаларидаги мавжуд ёки учрайдиган муаммоларни тадqиqот qилиш, давлат тилида меъёрий hужжатлар, маълумотномалар, луg‘атлар яратади;

  • юqори малакали илмий кадрлар тайёрлайди;

  • стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маhсулот сифатининг илмий масалалари бўйича халqаро миллий ва минтаqавий ташкилотлар билан hамкорликни амалга оширади;

  • стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида ишлаётган мутахассисларнинг малакасини оширишни таъминлайди;

  • сертификатлаштириш соhасида ишлайдиган эксперт-аудиторларни тайёрлайди ва бошqалар.

Институт ташкил qилинганига кўп ваqт ўтмаганлигига qарамай шу кунга qадар СМСИТИ Республика hаётида муhим аhамиятга эга бўлган бир qатор hужжатларни яратди ва яратмоqда.
Булардан ташqари институтда атамашунослик ва таржималар бўлими ташкил qилинган бўлиб, унда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида ўзбек тилида янги стандартлар яратиш, мавжуд меъёрий hужжатларни давлат тилига таржима qилиш йўлида дастлабки фойдали ишларни бошлаб юборилган. Яqинда шу соhалардаги атама ва таърифлар тўпламининг дастлабкисини тайёрлаб нашрга топширилди. Бу hужжатларнинг аhамияти беqиёс бўлиб, шу соhалардаги ишларга qўйилган биринчи пойдеворлардан hисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизимининг илмий-услубият маркази бўлиб, «Ўзстандарт» агентлиги qошидаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти (СМСИТИ) hисобланади. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадqиqот институтининг тузилмаси 7-расмда келтирилган.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти – СМСИТИ qуйидаги вазифаларни бажаради:



  • Маhсулотларни сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича асос бўлувчи меъёрий hужжатларни ишлаб чиqиш ва юритиш;

  • Аккредитлаш бўйича комиссия, маhсулотларни сертификатлаштириш бўйича идоралар, синов ва социологик лабораториялар (марказлар) фаолиятларида инспекцион назоратида иштирок этиш;

  • Сертификатлаштириш бўйича мутахассислар ва эксперт-аудиторларни аттестатлаш бўйича комиссияларда иштирок этиш;

  • Сертификатлаштириш бўйича мутахассисларни ва эксперт-аудиторларни сертификатлаштириш идораларида, синаш ва социологик лабораториялар (марказлар)да ишлаш учун ўqитиш ва тайёрлаш;

  • Ташкилотларга бир турдаги маhсулотларни сертификатлаштириш тизимларини ва сифатини таъминлаш тизимларини ишлаб чиqишда усулиятли ёрдам кўрсатиш;

  • Усулиятли тавсифдаги маълумотларни ишлаб чиqиш ва нашр qилиш;

  • Юqорида кўрсатилган масалалар бўйича маслаhатлар бериш каби вазифаларни бажаради.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида илмий тадqиqот ишлари hам ўз йўналишига эгадир.
Институт hар тарафлама ташкилий, услубий ва моддий-техника таъминоти бўйича мустаhкамланмоqда, hамда бу соhаларда ишлайдиган тажрибали, билимдон мутахассислар билан тўлдирилиб, келажакда мустаqил Республика олдида турган муhим муаммоларни ечишга ўзининг салмоqли hиссасини qўшади деган умиддамиз.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling