Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сертификатлаштиришда ишлаб чиqаришни баhолаш ва кузатиш


Download 1.81 Mb.
bet68/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

12.2. Сертификатлаштиришда ишлаб чиqаришни баhолаш ва кузатиш


Ишлаб чиqариш hолатини баhолаш ва таhлил qилиш танланган сертификатлаштириш схемаси ва сертификатланаётган маhсулотнинг хусусиятини hисобга олиб амалга оширилади. Мувофиqлик сертификати берилгунгача баhолаш ишлаб чиqаришни дастлабки текшируви деб hисобланиб, мувофиqлик сертификати берилганидан сўнг сертификатлаштирилаётган маhсулотни ишлаб чиqариш турg‘унлиги сифатида ўтказилади.


Ишлаб чиqаришни кузатиш бўйича ишларини ўтказиш учун комиссия ёки сертификатлаштириш идорасининг лаёqатли ходими сифат бўйича эксперт-аудитор сифатида тайинланади. Ишлаб чиqариш hолати тўg‘рисида дастлабки маълумот олиш зарурияти бўлганда тайёрловчи-ташкилотга саволнома жўнатилади.
Ишлаб чиqаришни текшириш муайян объектни текшириш ва саволлардан таркиб топган дастур бўйича ўтказилади. Дастур ишлаб чиqарилаётган маhсулот тури ва ишлаб чиqаришнинг ўзига хос хусусиятларини hисобга олиб тузилади. Ишлаб чиqаришни текшириш аудит тарзида ўтказилади. Текширув дастури ишлаб чиqарувчиларга олдиндан етказилади.
Ишлаб чиqаришни текширишнинг намунавий дастури

1. Корхона номи _______________________________________


2. Комиссия раиси ва аъзоси ___________________________________
3. Текшириш санаси______________________________________________
4. Текшириш объектлари:

  1. ташкилот ташкилий тузилмаси, раhбарлик qилиш ваколати ва жавобгарликларни таqсимланиши, бўлинмалар ва бажарувчи ходимларнинг лавозим йўриqномалари;

  2. Ўзбекистон Сертификатлаштириш миллий тизими меъёрий hужжатлари талабларига ишчи ўринларда зарурий техникавий hужжатларни мавжудлиги ва ишлаб чиqарилаётган маhсулотни конструкторлик, технологик ва меъёрий hужжатлари билан мувофиq ўзгаришларни ташкилот таъминланганлиги;

  3. Чиqарилаётган маhсулотлар hажми ва номенклатурси, сертификатлаштириш масаларини таhлили;

  4. Мувофиqлик белгисини маhсулотни тамg‘алашда ва сертификатда qўлланилиши;

  5. Хом-ашё, материаллар, комплектловчи буюмларни кириш назорати ва харид qилиш жараёни;

  6. Ишлаб чиqариш шартлари – hарорат, намлик, ёруg‘лик, санитар hолати ва бошqаларга мувофиq таъминланганлиги;

  7. Технологик qурилмалар, асбоб-ускуналар, жиhозларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш;

  8. Ишлаб чиqаришнинг метрологик таъминоти, синов qурилмаларини аттестатлаш, ўлчов воситаларини qиёсланганлиги ва аттестатланганлиги гувоhномалари;

  9. Маhсулот сифати ва хавфсизлигига таъсир этувчи асосий ва махсус ишлаб чиqариш жараёнлари;

  10. Синов лабораторияларини мавжудлиги ва hолати;

  11. Синов баённомалари операцион назорат qайдлари ва ТНБ тайёр маhсулотни qабул qилиш баённомалари hамда маhсулот сифати кириш назорати жараёни;

  12. Тайёр маhсулот омбори, маhсулотни qадоqлаш тартиби, юклаш-тушириш ишлари ва ташиш;

  13. Ходимлар малакасини тасдиqлаш ва ўqитиш жараёни;

  14. Тўg‘риловчи амалларни qабул ва истеъмолчилари эътирози таhлили hамда рўйхатга олиш жараёни.

Текширув давомида номувофиqликлар ва камчиликлар мавжуд бўлганда улар текширув далолатномасида рўйхатга олиб борилиши шарт. Аризачига номувофиqликларни бартараф qилиш ва мувофиq тўg‘риловчи амалларни qабул qилиш учун ваqт берилади. Текширув далолатномаси барча натижалар, жумладан, тўg‘риловчи амалларни бажарилишини текшириш тўg‘рисида маълумотларни аризачи сертификатлаштириш идорасига жўнатади. Имзоланган нусхаси ташкилотда qолдирилади, яъни qаерда текшириш ўтказилганлиги тўg‘рисида маълумот сифатида фойдаланилади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling