Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-мавзу. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛГАН МАHСУЛОТ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ


Download 1.81 Mb.
bet69/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

13-мавзу. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛГАН МАHСУЛОТ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ


Серияли ишлаб чиqарилаётган маhсулотга сертификат берувчи сертификатлаштириш идораси, йилида бир мартадан кам бўлмаган, сертификатлаштиришда ўрнатилган талабларга мувофиqлигини тасдиqлаш маqсадида сертификатланган маhсулотни инспекция назоратини ўтказади. Инспекция назорати сертификатлаштириш схемаси, маhсулот синовини ўтказиш ва/ёки ишлаб чиqаришни кузатишга боg‘лиq бўлади.


Инспекция назоратига умумий талаблар 2005 йил 6 апрелда Адлия вазирлигда рўйхатга олинган №1464 “Сертификатлаштирилган маhсулот ва хизматлар инспекция назорат ўтказиш qоидаларида белгилаб qўйилган. Бир турдаги маhсулотларни сертификатлаштириш идораси процедура hужжатида муайян тартибда инспекция назоратини ўтказиш белгиланган.
Инспекция назорати hажмини СИ маhсулотни синаш, аввалги ўтказилган инспекция назорати натижалари ва аттестатланган ёки аккредитланган синов ишлаб чиqариш лабораториялари натижалари меhнат hажмидан келиб чиqиб hар бир муайян hолатларда аниклайди.
Инспекция назорати даврийлигини мувофиqлик белгисидан фойдаланиш ва мувофиqлик сертификатини qўллаш hуqуqини тўхтатиш тўg‘рисидаги келишувда режада ўрнатилган тартибда, СИ билан тайёрловчи qуйидагиларни hисобга олиб келишув тузади:

  • муайян маhсулотнинг ўзига хос хусусияти;

  • сертификатлаштирилаётган маhсулот hажми ва ишлаб чиqариш давомийлиги;

  • сифат тизимига сертификатнинг мавжудлиги.

Сертификатлаштирилган маhсулот режали инспекция назорати СИ тасдиqлаган режа-графигига мувофиq ўтказилади.
Режадан ташqари инспекция назорат мавжуд номувофиqликни бартараф qилиш далилларда расмий тасдиqланганлиги ва аниq далиллар келтириб исботлаш тўg‘рсида сертификатланган маhсулога истеъмолчилардан шикоят ва эътирозлар билдирилса hамда маhсулот меъёрий hужжатига ва ишлаб чиqариш технологик жараёнларига ўзгартириш киритилган hолатларда ўтказилади.
Инспекция назоратини ўтказиш учун мувофиqлик сертификатини беришгача сертификат эгаси билан сертификатлаштириш идораси тузаётган келишув асос бўлиб hисобланади. Келишувда иш турлари, ўтказиш муддати ва инспекция назорати бўйича ишларга тўлов шартлари ўрнатилади.
Инспекция назорати сертификатлаштириш, qонуний актлар ва сертификатлаштириш бўйича бажариладиган ишлар тартиби ва асосларини, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларидаги меъёрий hужжатлари бўйича махсус тайёрланган мутахассислар (сифат бўйича эксперт-аудиторлар), амалга оширади. Инспекция назоратида зарурият бўлганда бошqа ташкилот вакиллари шу ташкилот ёки бевосита унинг мутахассиси билан сертификатлаштириш идораси ўртасида тузилган ўзаро шартнома асосида qатнашиши qабул qилинади. Сертификатлаштириш идораси топшириg‘и бўйича аккредитланган назорат идорасини жалб qилиш мумкин.
Инспекция назоратининг маqсади сертификатлаштирилган маhсулот меъёрий hужжатлар талабларига мвофиqлигини тасдиqлашдан иборат.
Инспекция назорати СИ раhбари томонидан тасдиqланган дастурга мувофиq ўтказилади. Инспекция назорати дастури маqсад ва объект, инспекция назоратини ўтказиш бўйича ишлар тартиби ва hажмидан таркиб топган бўлиши шарт.
Сертификатлаштириш идораси раhбари бир нусха буйруq ва инспекция назорат ўтказиш дастурларини тайёрловчига уларни олганлиги hаqида имзо билан топширади.
Инспекция назорати тайёрловчидан, тайёрловчи вакили qатнашмаганда ва/ёки савдо соhасидан (истеъмолчидан) сертификатлаштиришнинг 2 ва 4 схемаларида намуна танлаб олиш билан бошланади. Маhсулот намунасини танлаш ва идентификациялашда далолатнома расмийлаштирилади.
Тайёрловчи маhсулотини синаш ва танлашда qатнашиш hуqуqига эга.
Синаш, уни танлаш тартиби, идентификациялаш ва синаш hамда намуна миqдори маhсулот МH талабларига мувофиq амалга оширилади.
Маhсулот намунасини синашни мустаqил аккредитланган лабораториялар, hоh у сертификатлаштирилаётган маhсулот тайёрловчисининг техник лаёqатлилигига аккредитланган синов лабораторияси, инспекция назорати комиссияси qатнашуви билан ўтказади. Синов натижалари баённомада расмийлаштирилади.
Ишлаб чиqаришни кузатишда инспекция назорати 3 ва 5 схемалар бўйича худди шу тартибда сертифкацион кузатув сифатида ўтказилади. Текширишнинг асосий объектлари qуйидагилар бўлади:

  • маhсулотга меъёрий hужжат, синаш усули ва ишлаб чиqариш технологияси;

  • сертификатлаштирилган маhсулот;

  • ишлаб чиqариш ва сифат тизими;

  • технологик qурилмалар, ўлчаш ва синаш воситалари;

  • савдо ташкилотида ва корхона-тайёрловчида сертификатлаштирилган маhсулотни саqлаш муддати ва шартлари;

  • qадоqлаш, ташиш;

  • илова qилинган hужжатлар;

  • мувофиqлик белгиси билан тамg‘алаш.

Ишлаб чиqаришни кузатиш тасдиqланган дастурга мувофиq ўказилади. Ташкилотда инспекция назорати ўтказиш жараёнида, зарурият бўлганда комиссия дастурдаги назарда тутилмаган корхона ишлаб чиqараётган маhсулот сифатига боg‘лиq бўлган объект ёки жараёнларни текшириши мумкин.
Текширишга риоя qилиш шартлари мувофиqлик белгисини qўллаш hуqуqи сертификатлар нусхасида qўлланилишини текшириш билан бошланади, шунингдек, маhсулотга, идишга, qадоqлашда ва илова qилинаётган hужжатларда мувофиqлик белгисини мавжудлиги ва тўg‘ри qўйилганлиги текширилади. Текшириш корхона-тайёрловчида ва (ёки) савдо ташкилотларида, агарда бу сертификатлаштириш схемасида белгиланган бўлса ўтказилади. Белгини текшириш мувофиqлик сертификати ва конструкторлик hужжатларига мувофиq амалга оширилади.
5 ёки 6 схема бўйича маhсулотни сертификатлаштиришда сифат тизимига сертификати мавжудлиги qараб чиqилишида сертификатлаштириш идораси, сифат тизимини текшириш тўg‘рисидаги hисботнинг бир нусхасини сифат менежменти тизими бўйича сертификатлаштиришни амалга оширган идорага беради.
Ишлаб чиqаришни текшириш натижалари салбий бўлса, комиссия корхонага аниqланган номувофиqликни бартараф qилишни кузатув далолатномасида кўрсатиб ёки баённомалар кўринишида расмийлаштириб таклиф qилади.
Инспекция назоратини агар мувофиqликни ёки ўрнатилган талабларга ишлаб чиqариш ва/ёки номувофиq маhсулот холисона исботлаш ўрнатилган бўлса тугалланди деб hисоблаш мумкин.
Баhолаш текшириш натижалари (текширувчи ва терширилаётган) бўйича qарор qабул qилишда томонларда ишончсизлик ва qийинчиликлар туg‘дирмайдиган бўлиши керак. Баhолаш сертификатланаётган маhсулотни мувофиqлигини меъёрий hужжатлар талабларига мувофиq аниq ифодаланмаганлик (мужмаллик) ва икки фикрли изоhлар бўлишлигидан холис бўлиши лозим.
Инспекция назорати натижалари бўйича комиссия ихтиёрий шаклда ва икки нусхада далолатнома тузиб, улардан бир нусхаси тайёрловчига берилади hамда иккинчи нусхаси эса сертификатлаштириш идорасига жўнатилади.
Инспекция назорати далолатномасини комиссиянинг барча аъзолари ва тайёрловчи имзолайди, айни пайтда инспекция назорати натижаларига норозиликлар бўлган hолатларда ўзининг фикрини киритиши мумкин. Далолатномада тайёрловчи hаqидаги, сертификатлаштирилаётган маhсулотни МH талабларига мувофиqлиги далиллари, ишлаб чиqаришни метрологик таъминоти ва технологик жараёнлар талабларига риоя qилиниши hамда хулосалар тўg‘рисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Инспекция назорати натижалари бўйича 3 кун давомида санаси кўсатилган инспекция назорати далолатнома тузилиб, мувофиqлик сертификатини тасдиqлаш, тўхтатиш ёки бекор qилиш тўg‘рисида qарор qабул qилинади. Qарорнинг бир нусхаси qарор qабул qилингандан сўнг уч кундан кўп бўлмаган муддатда тайёрловчига жўнатилади.
Мувофиqлик сертификатини тўхтатиш hолатларида qарорда аниqланган камчиликлар бўйича тўg‘риловчи амалларни qабул qилиш учун муддати кўрсатилади.
Мувофиqлик сертификатини бекор qилиш hаqида qарор qабул qилинган hолатларда сертификатлаштириш идораси бу тўg‘рисидаги маълумотни уч кундан кам бўлмаган муддатда “Ўзстандарт” агентилига, солиq ва божхона идораларига ва зарурият бўлганда оммавий ахборот воситаларига жўнатади.
Мувофиqлик сертификатини бекор qилиш Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимининг реестридан уни истесно qилиш ваqти билан амалга ошади. Бекор qилинган мувофиqлик сертификати мувофиq журналда qуйидаги маълумотлар акс топган ёзувларни олиб бориш билан йўq qилинади:

  • бекор qилиш hаqида qарор санаси ва раqами;

  • маhсулот номи;

  • тийёрловчи номи;

  • мувофиqлик сертификатини Давлат реестри бўйича раqами ва тартиб раqами;

  • йўqотиш санаси.

Мажбурий сертификатлаштиришда турган маhсулот сертификати бекор qилинганидан сўнг, бу маhсулотни сотишни тўхтатиш билан савдо соhасидан бекор qилинган сертификат нусхаси муомаладан чиqарилиши шарт.
Qизиqувчи томонлар qабул qилингин qарорга норози бўлган hолатларда “Ўзстандарт” агентлигининг Апелляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат qилиш hуqуqига эга. “Ўзстандарт” агентилигининг Апелляция кенгаши qарори юзасидан ўрнатилган qонунчилик тартибида судга шикоят qилиниши мумкин.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling