Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда олий таълим муассасалари даромадларининг таркиби (2000-2004 йй.)
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мамлакатлар Молиялаш манбаларининг таркиби % ҳисобида) Давлат томонидан молиялаш
- Ўқиш учун пул тўлаш тушумлари Бошқа манбалар
3.1.1-жадвал
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда олий таълим муассасалари даромадларининг таркиби (2000-2004 йй.)
Манба: Вудхол М.: Образование в цифрах и фактах; Welfe W 118. Ғарб мамлакатларида таълимни бошқариш ва молиялаш тизимининг икки хили юзага келган: давлат ва аралаш. Европа кўпроқ бошқариш ва молиялашнинг давлат усулига йўналтирилган. Бюджетдан ташқари тушумлар европа олий таълим муассасалари учун ҳозирча кичик рол ўйнамоқда. Ўқиш учун тўлов фақат айрим Европа мамлакатларида ундирилади (улар олий таълим муассасалари томонидан асосан катта ёшдагиларнинг узлуксиз таълими даражасида ундирилади). Бошқарувнинг аралаш тизими мавжуд бўлган Нидерландия, Испания, Буюк Британия, Япония ва АҚШ каби мамлакатларда ўқиш учун тўлов 12 дан 22 %ни, АҚШнинг хусусий олий таълим муассасаларида эса, 35-38,5 %ни ташкил қилади. Олий таълим бошқаришнинг давлат тизимига эга бўлган мамлакатларга Германия, аралаш тизимига эса – АҚШ яққол мисол бўла олади. Таълимни бошқаришнинг иккала тизимини таққослаш ҳар бир моделнинг ижобий ва салбий томонларини аниқлаш имконини беради.Германия таълимни молиялаш тизими Америка тизимидан кескин фарқ қилади. Германияда олий таълим муассасаларида ўқиш бепул.У ерда молиявий қўллаб-қувватлаш шакли (таълим кредити) мавжуд бўлиб, у битирувчилар томонидан 20 йил давомида қопланиши лозим. Ишлашнинг дастлабки бир неча йилларида кредитни қайтариш амалга оширилмайди. Ўқиш даврида олинган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси фоизлар ундирилмаган ҳолда қайтарилади. Бунинг устига, агар ўртача йиллик инфляция даражаси тахминан 7 %ни ташкил қилишини ҳисобга олсак, у ҳолда қайтариладиган сумма дастлабки сумманинг тахминан учтан бир қисмини ташкил қилади. Моддий ёрдамнинг кўрсатилиши оиланинг моддий аҳволига боғлиқ, шунинг учун уни беришдан бош тортилиши ҳам ёки у тез-тез тўланиши ҳам мумкин. АҚШда ишчи кучига бўлган талабни мувофиқлаштириш ва таълим хизматларини таклиф этиш воситаси бўлиб ўқиш учун пул тўлаш ҳисобланади. Ўқитиш нархи юқори бўлган олий таълим муассасалари юқори сифатли кадрларни тайёрлайди, уларнинг битирувчилари ишга жойлашиш вақтида яхшироқ имкониятларга эга. Мутахассиснинг маълумоти, унинг малака даражаси меҳнат бозорида товар хусусиятига эга бўлиб бунда талаб ва таклифни иқтисодий жиҳатдан тартибга солиш имконияти пайдо бўлади. Тартибга солишнинг иқтисодий механизми қуйидаги тарзда амал қилади: у ёки бу соҳа мутахассисларининг тақчиллиги ушбу тоифа ходимлари иш ҳақи даржасининг ошишига олиб келади. Бу эса, ўринлар сонининг кўпайтирилиши ва ўқиш нархининг оширилиши билан бирга таълимга бўлган талабнинг ўсишини келтириб чиқаради, бунда қабул қилинувчилар сони тартибга солиб турилади. Ушбу механизм, биринчидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг эгилувчан тизими, иккинчидан, дифференциялашган товар – тайёргарликнинг турли сифати ва даражасига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши шароитида амал қилади. АҚШда таълим иш ҳақини ошириш воситаси ҳисобланади. “Кўпчилик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, америка ёлланма ишчилари иш ҳақининг фаол ишлаб чиқариш фаолияти мобайнида ўсишининг 10 % унинг таянч маълумоти билан белгиланади”. Иш ҳақи тизимининг эгилувчанлиги, унинг таълимга боғлиқлиги меҳнат бозорида ишчи кучининг сонига ва сифатига бўлган талабнинг ўзига хос кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу ҳолатнинг исботи бўлиб 60-йилларда «инсон сармояси» назариясининг оммалашуви туфайли юзага келган таълим тизимининг кенг ривожланиши ҳисобланади, ана шундан келиб чиқиб, кўплаб ғарб мамлакатларининг ҳукуматлари «таълим харажатларининг ўсиши – иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш» схемасига амал қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Германияда таълим соҳасининг кенгайиши олий маълумотли мутахассисларнинг иш ҳақидаги ўзгаришларга олиб келмади. Дипломли ва дипломсиз ишчилар иш ҳақининг даражаси ўртасидаги фарқ сақланиб қолди. Шундай қилиб, меҳнат бозори мутахассисларни тайёрлаш кўламларини кенгайтиришга уринмасди. Чунки ўқитиш деярли бепул бўлиб, у анча узоқ давом этарди, ушбу вазиятда зарур бўлган ўқиш учун пул тўлаш орқали тескари алоқа механизми амал қилмади. Айрим тоифадаги мутахассислар учун касб истиқболларининг ёмонлашуви бугунги кунда ҳам тайёрлаш кўламларида, олий таълим муассасаларига кирувчилар сонида акс этмаяпти. Ҳозирги вақтда Германияда бозор конъюнктурасига қараб иш ҳақи даражасини ўзгартириш имконини берувчи механизм мавжуд эмас. Давлат секторида ишловчи олий маълумотли мутахассиснинг даромади уларнинг касбидан қатъи назар деярли бир хил, Германияда барча мутахассисларнинг 75 % давлат секторида банд. 80-йиллар бошида Германия давлат секторида ёш мутахассисларнинг иш ҳақи пасайиб кетди. Агар АҚШда иш ҳақи даражасидаги барча ўзгаришлар ўқитиш нархида акс этса ва бу билан олий таълим муассасаларига кирувчилар сони тартибга солинса, Германияда бундай ўзгаришлар фақат ишга жойлашишда рол ўйнайди. Мутахасисларни тайёрлашни тартибга солиш иқтисодий механизми амал қилишининг иккинчи шарти турли сифат ва даражадаги тайёргарликка эга бўлган мутахассисларнинг мавжудлигидир. Бу шуни англатадики, кадрлардан фойдаланган ҳолда тайёрлаш тизимининг ривожланиши таълим тизимининг вертикал иерархияси ва талабаларни горизонтал табақалаш (олий таълим муассасаларини тайёрлаш сифатига қараб бўлиш)нинг уйғунлашуви билан мустаҳкамланиши керак. Германия университетлари академик эркинликни афзал кўришади ва фирмалар билан алоқаларга киришмайди, - «фирмалар буюртмалари бўйича бевосита ишлаш ёки тўғридан тўғри молиялаш улар томонидан университет муҳитида эришиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисобланади». Америка олий таълим муассасалари, аксинча, саноат билан алоқаларни кенгайтириб, фирмалар учун мутахасисларни ўқитиш ва касбга тайёрлашни амалга оширадилар, шунингдек саноатнинг янги тармоқларига мутахассислар тайёрлайдилар. Америка олий таълим муассасаларидаги бошқа тушум манбаларининг 30 %га яқинини молиявий магнатларнинг оилалари, йирик концернлар томонидан барпо этиладиган хайрия фондлари ташкил қилади – Форд, Дюпон, Сорос, Рокфеллер фондлари, шунингдек, улар турли даражадаги даромадларга эга бўлган хусусий шахслардан тушадиган тушумлар ҳисобидан шакллантирилади. Хайрия фондларига ажратмалар натижасида молиявий магнатлар фойда солиғи ва мерос солиғини тўлашдан қутилиб қолишади. Бу билан улар нафақат сармоялар устидан назоратни сақлаб туради, балки ўз номининг машҳурлашувига ҳам эришадилар. Бошқариш ва молиялашнинг тақдим этилган икки хили – аралаш ва давлат усулидан биринчиси анча самарали фаолият кўрсатмоқда, унда тартибга солишнинг бозор механизмалари ва таъсир этишнинг давлат усуллари уйғунлашган, молиялашнинг турли манбаларидан фойдаланилади, лекин бошқарувнинг аралаш усулида айрим мутахассисликлар бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда фан ва техника ривожининг янги йўналишлари бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларидан ортда қолиши ҳисобланади. Номоддий ишлаб чиқариш тармоқларида фаолият кўрсатувчи ҳар қандай иқтисодий механизм сингари, кадрлар тайёрлашни тартибга солишнинг иқтисодий механизми ҳам субъектив омилнинг аралашувига дуч келади. Таълимни бошқаришни аралаш тизимининг қайишқоқлиги, меҳнат бозорига йўналтирилган иқтисодий механизмдан фойдаланиш бу борадаги муаммоларни тезда ҳал этиш, таълимнинг ривожланишини мамлакатнинг илмий иқтисодий сиёсати билан мувофиқлаштириш имконини беради. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш, чет элдаги тизимлар билан танишиш қуйидаги хулосаларга келишга имкон беради. Ҳозирги босқичда олий таълимни бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 1. Барча даражадаги таълимни бошқариш органларининг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш. 2. Олий касб таълимини бошқаришнинг давлат-ижтимоий шаклларини ривожлантириш. 3. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлаш тизимини бошқаришнинг маъмурий усулидан тартибга солинувчи усулига ўтиш. Бизнингча, асосий тартибга солувчилар сифатида қуйидагилар иштирок этиши лозим: меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; иқтисодий тартибга солиш; сифат жиҳатдан тартибга солиш. Бундай усулга ўтишнинг асосий воситаси бўлиб, назаримизда, шахсий, жамият ва давлат манфаатларининг мувазанатига эришишга кўмаклашувчи давлат таълим стандартлари тизими ҳисобланади. Илмий ишда таъкидланганидек Ўзбекистонда тадбиркорларни тайёрлаш тизимини ривожланишининг ҳозирги тенденцияларини баҳолашга, хусусан, Ғарбий Европа, Шимолий Американинг иқтисодий ривожланган мамлакатларида ушбу жараёнинг давлат томонидан тартибга солинишининг халқаро тажрибасини танқидий англаб етишга катта эътибор қаратиш зарур. Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг якуний натижаси таълим тизими самарадорлиги ва кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга, олий таълим тизими харажатлар миқдорини ва мураккаб вазиятларни камайтиришга қаратилгандир. Мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида таълим соҳасини иқтисодий кузатилаётган қийинчиликлар ёш кадрларни иқтисодий секторлари бўйича самарали ишга жойлашнинг мураккаблиги, ишсизликнинг ошиб кетиши, таълим тизимини иқтисодий бошқарувнинг янги шароитга тезкор мослашувчан эмаслигидир. Бу эса бизни олий таълим тизими соҳасини иқтисодий бошқариш усулларидлан фойдаланишнинг самарадорлигини тахлил этиш ҳамда уни хўжалик юритишнинг янги шароитларига мослашуви боғлиқ билан муаммо ва вазифаларни белгилашда ундади, таълим тизимини яхлитлаш ва республика иқтисодиётини кадрлар талабини мувофиқ равишда қондириш керак деган қарашга ўз эътиборимизни тортди. Таълим соҳасини иқтисодий бошқариш ўзининг мазмун-моҳияти ва ташкил этилиши, инфратузилмаси ва таъсирининг йўналтирилганлиги, натижасига кўра ўзига хос тамойиллар, воситалар ва технологиялар асосида ташкил этилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling