Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг - меҳнат бозорини ривожланишига ижобий таъсирини баҳолаш


Download 0.8 Mb.
bet20/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

2.3. Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг -
меҳнат бозорини ривожланишига ижобий таъсирини баҳолаш

Мамлакатимизда етишиб чиқаётган ёшларни иш билан таъминлаш, уларга муносиб ҳаёт ва меҳнат шароитлари яратиб беришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётганлар сони ортиб бормоқда ва мавжуд меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш кўрсаткичи тобора яхшиланмоқда.


Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич чуқурлаштириш иш билан банд аҳоли сониниг ўсишини таъминлайди. 2010 йилда иш билан банд аҳоли 300,3 минг кишига кўпайган. Бундай ўсиш сўнги йилларда иш ўринларининг асосий қисмини таъминлаб бераётган хусусий секторнинг ривожланиши билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида аҳолининг тўртдан уч қисми банд бўлиб тадбиркорлик билан банд бўлганлар сонининг ўсиши жадаллашган. 2010 йилда янги иш ўринларининг 65% и кичик бизнес ва фермер хўжаликлари соҳасида яратилган. Кичик тадбиркорликнинг устивор ривожланиши натижасида ушбу соҳа республика бўйича жами иш билан банд бўлган аҳолининг 74,3 % ини қамраб олган ва 1160,7 минг кишидан иборат аҳоли фермер хўжаликларида иш билан банд бўлган. Маълумки иш билан бандликни шаклллантириш жараёнларига бозор тамойиллари ва механизмлари ишчи кучларини бўшатиш ва қайта тақсимлаш йўли билан ишлаб чиқаришни жадаллаштириш орқали кўпроқ таъсир кўрсатади.
Республикамизнинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари иқтисодий салоҳият, шарт-шароит, инфратузилмалар кўрсаткичи ва демографик таркиб нуқтаи назардан бир-биридан тубдан фарқ қилувчи ўзига хос хусусиятларга эга. Бу эса мавжуд хусусиятларни чуқур ўрганишни ва унда инсон омили имкониятларини ҳисобга олишни талаб этади. Шу сабабли, малакали кадрлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари тизимини таҳлил этишда тадқиқот объекти ҳисобланган республикамизнинг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ва таҳлилларни баланс, тармоқ ва ҳудудий кўринишларда амалга оширамиз.
Баланс услубидаги таҳлилни меҳнат ресурслари балансининг қуйидги йириклаштирилган кўриниши орқали амалга оширамиз.
Мамлакат меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларидан фойдаланиб, мамлакат (шу жумладан, қишлоқ) аҳолисининг меҳнатга лаёқатлилик, иқтисодий фаоллик даражаларини аниқлашимиз ва меҳнат потенциалидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қиламиз (2.3.1-жадвал).
Меҳнат ресурслари балансидан қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаб топишимиз мумкин:

Меҳнатга лаёқатлилик даражаси = МЛА / МЁА * 100%;

(1)

Иқтисодий фаоллик даражаси = ИФ / МР * 100%;

(2)

Бандлик даражаси = Б / ИФ * 100%;

(3)

Расмий бандлик даражаси = ИТр / Б * 100%;

(4)

Ишсизлик даржаси = ИБ / ИФ * 100%;

(5)

Расмий ишсизлик даражаси = РР / ИФ * 100%.

(6)

2010 йилда мамлакат жами меҳнат ресурслари сони 16504,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 102,5 фоизга ёки 400,7 минг кишига ошган. Мамлакат меҳнат ресурсларининг 98,5 фоизи меҳнат ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳолидан иборат. Меҳнат ресурсларининг 1,5 фоиз қисми эса ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлардан иборат бўлиб, бу кўрсаткичнинг ўтган йилга нисбатан ўсиши кузатилган. Мазкур ўсиш эса меҳнат бозорида ўсмир ва пенсионерларнинг нисбатан фаоллашувини билдиради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling