Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
2.2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари (ўқув йили бошига)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлари Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда мамлакатимизда 63 та мустақил олий таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Улардан ташқари яна 17 та уларнинг филиаллари ҳам мавжуд. Олий таълим муассасалари талабалари сони 2008/2009 ўқув йили бошига энг кўп ўсишни кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларини ислоҳ қилиш, уларни битирувчиларини ишга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2008 йилдан бошлаб, мамлакатимиз корхона ва ташкилотларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланиш даражаси ўрганила бошланди. Унга кўра махсус ҳисобот орқали Давлат статистика қўмитаси ҳар йили 1-ОПС ҳисобот шаклини ишлаб чиқиб, корхона ва ташкилотлардан олий маълумотли кадрлар сони ва келгусида қанча кераклиги бўйича маълумотларни шакллантирди. Унга кўра ҳозирги кунда корхона ва ташкилотларнинг олий маълумотли мутахассислар билан таъминланиш даражаси 95% дан ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида қабул квоталари камайтирилиб келинмоқда. 2008 йилда олий таълим муассасаларига қабул 69062 киши бўлган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 60659 кишини ташкил этмоқда. Олий таълимни молиялаш ҳажмлари ва усуллари қатор омиллар билан белгиланади: мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг даражаси; жамият ва давлат раҳбарияти томонидан олий таълим олдига қўйилган вазифалар; миллий анъаналар; таълим муассасаларини таркиблаш, ташкил этиш ва бошқариш хусусиятлари. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда таълим муассасалари, шу жумладан олий таълим муассасалари фаолият кўрсатишининг миллий молиявий-иқтисодий модели шаклланади. Мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиши даврида хорижий олий таълим муассасаларини молиялаш тажрибасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон олий мактабини молиялаш тизимини ислоҳ қилиш амалга оширилди. Республикада олий таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда, ўз фуқароларининг таълим олиш имкониятларини таъминлашда давлатнинг муҳим роли англаб етилди. Бироқ давлат ва маҳаллий бюджетларнинг чегараланган имкониятлари, шунингдек, фуқароларнинг олий маълумотли бўлиши нафақат ижтимоий бойлик, балки шахсий бойлик эканлигини англаб етиши ўзини ушлаб туриш ва ривожлантириш учун маблағларни ошириш мақсадида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари, тижорат соҳасидаги фаолиятининг фаоллигини ошириш заруратини келтириб чиқарди. Бу олий таълим муассасаларини бошқаришнинг маркетинг усулларини ишлаб чиқишни, фан ва ишлаб чиқариш билан алоқаларни кенгайтиришни ва интеграциялашувни талаб қилди. Жаҳон таълим тизимида юз бераётган умумий тенденцияларни четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Ислоҳотлар жараёнида республикамиз олий таълим муассасалари дуч келган молиявий қийинчиликлар иқтисодиёт тўлиқ ҳажмда ишга тушиши билан ўз ўзидан йўқолиб кетишини кутиб туриш жиддий хато бўларди. Олий таълимни молиялаш тартибини тубдан янгилаш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш зарур. Бу қандайдир тизимдан нусха кўчириш лозимлигини англатмайди, лекин хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси инобатга олиниши керак. Республиканинг давлат олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари маблағлар, бюджетдан ташқари фаолият йўналишлари ва турларини, биринчи галда пулли таълим хизматларини диверсификациялаш ҳисобидан молиялаш манбаларининг кенгайтирилишига муҳтож. Муаммо бу ерда молиялашнинг давлат ёки хусусий тизимидан бирини ташлашдан эмас, балки улар ўртасидаги ўзаро нисбатни тўғри танлашдан иборат. Олий таълим муассасаларини молиялашнинг бюджетдан ташқари манбаларини кенгайтиришнинг муҳимлиги шубҳасиз. Лекин улар давлат манбаларини алмаштириши эмас, фақатгина тўлдириши керак. Давлат олий таълимни молиялаши, мутахассислар тайёрлаш сифатини назорат қилиши, нотижорат ташкилотлар сифатида олий таълим муассасалари учун солиқ имтиёзларини кенгайтириши лозим. Ушбу ҳолатлар бугунги кунда олий таълим муассасалари ва умуман олий таълим молиявий-иқтисодий фаолиятини амалга оширишнинг давлат стратегияси ва тактикасида ўз ифодасини топган. 4. Олий ўқув юртларига ажратиладиган бюджет маблағларининг чегараланганлиги туфайли олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш, бюджетдан ташқари фаолият учун қулай шароитларни яратиш, олий ўқув юртининг яхлитлигини ва унинг таълим миссиясини, олий ўқув юрти илмий-педагогик ходимларининг бозорга йўналишини сақлаб қолган ҳолда ушбу фаолиятни рағбатлантириш муаммоси алоҳида кескин бўлиб турибди. Ушбу йўналишда қатор ҳукумат қарорлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари билан олий мактаб ва тармоқ ўқув муассасаларининг бюджетдан ташқари фаолиятини ривожлантириш таъминланди. Аспектлардан бири – бу ўқитишнинг пулли-контракт тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 5. Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари фаолиятдаги мустақиллигини ошириш тенденцияси билан бир қаторда олий ўқув юртлари фаолиятининг самарадорлигини ички ва ташқи назорат қилиш, баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш зарур. Бу йўналишда ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди. Олий ўқув юртларини молиялаш тизими давлат бюджети ва ўқишнинг пулли-контракт шакли ҳисобидан олинадиган бюджетдан ташқари маблағлардан юзага келади. Ўқув муассасалари томонидан бюджет маблағларининг сарфланишини устидан назоратни кучайтириш мақсадида 1999 йил 1 январдан эътиборан бандли молиялаш механизми қўлланилмоқда. 6. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, молиялаш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш механизмини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини молиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, у қуйидагиларни назарда тутади: бюджет ташкилотларининг мустақиллигини кенгайтириш ва улар раҳбарларининг бюджет маблағларидан тежамли, самарали, манзилли фойдаланиш учун масъулиятини ошириш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш; бюджет ташкилотларини молиялаш механизмини соддалаштириш ва маблағлардан фойдаланишнинг максимал самарадорлигига эришиш мақсадида мавжуд маблағлардан оқилона билан фойдаланиш учун имкониятларни яратиш; бюджет ташкилотларини молиялашнинг янги тартибини киритиш – (фаолият соҳасига қараб) меъёрлар бўйича бир сатр билан; бюджетдан молиялашни бюджетдан ташқари фондни тўлдириш учун таълим муассасаларининг ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини кенгайтириш билан уйғунлаштириш; таълим муассасалари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва кадрлар мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш. Бундан ташқари, қарорда таълим муассасаларига ривожланиш фондини ташкил этиш ҳуқуқи берилиди ва у қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади: режали бюджетдан молиялаш ҳисобидан келиб тушган тежалган (фойдаланилмаган) ва ҳисобот даври якунида бюджет ташкилотларининг ҳисоб рақамларида қолган маблағлар; ўқув муассасаларининг ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва реализация қилишдан олинган даромадлар; юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган беғараз ҳомийлик ёрдамлари. 2001 йил 1 январдан эътиборан молиялашнинг янги тартиби бюджетдан ташқари фаолиятдан қўшимча даромадлар олувчи таълим муассасаларини, бўшаб қолган маблағларни ўқув муассасаларининг моддий-техник ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан, давлат бюджетига ундириладиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан 2 йилга озод этди. Молиявий эҳтиёжларнинг доимий равишда ўсиши, улардан самарали фойдаланиш шакллари ва механизмларини қидириб топиш - олий ўқув юрти ихтиёридаги маблағларни сарфлаш ва тасарруф этишнинг асосий бандларини аниқлаш тадбирини меъёрлаштириш ва тартибга келтириш зарурлигини шартлаб берувчи объектив жараёнлардир. 1. Биринчи галда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг намунавий штатлари, ўқув юртлари ва ётоқхоналар маъмурий-бошқарув ходимлари лавозимларига меъёрлаш ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида маркетинг хизмати бўлинмаси, барча олий ўқув юртларида эса маркетинг бўлимлари ташкил этилди. Уларни ушлаб туриш ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланди. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун олий ўқув юртлари қошида институтлар, марказлар ва факультетлар ташкил этилган. 2. Олий таълим тўғрисида Низом олий ўқув юртининг бюджет қурилмаси тамойилларини, харажатларни аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилаб беради. Олий ўқув юртини молиялашнинг меъёрий базаси олий ўқув юртлари ичидаги молиявий оқимларни ташкил этишнинг муайян масалаларини, харажат меъёрлари ва раҳбарларнинг ҳуқуқларини тартибга солувчи “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Олий таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий Низом”да ифодаланган қонунчилик чекловларидан иборат. Давлат буюртмасига мувофиқ ажратиладиган маблағлар харажатлар элементлари бўйича тартибга солинади. Маблағларнинг ресурслар ўртасида қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди. Бундай ёндашув степендия фонди, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, олий таълим муассасасини ривожлантиришга капитал қўйилмалар ва жорий харажатлар учун ажратиладиган маблағларга тааллуқли. Тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган маблағлар олий ўқув юрти ва буюртмачининг ўзаро келишуви асосида олий таълим муассасаси томонидан харажатлар бандлари бўйича мустақил тақсимланади. Олий таълим муассасаси томонидан жиҳозлар сотиш ёки ижарага беришдан олинган маблағлар, улар томонидан ташкил этилган тижорат корхоналарининг фойдасидан ажратмалар олий ўқув юрти томонидан ўз хоҳишига кўра фойдаланилади. Корхоналар ва идоралар олий ўқув юртига жиҳозлар ва материаллар, бинолар ва иншоотлар, транспорт ва техник воситалар, молиявий ресурсларни бепул бериши мумкин, олий таълим муассасаси уларни мустақил тасарруф этади. Тезкор бошқарув шартларида олий ўқув юртлари давлат бюджетидан уларга ажратилган, шунингдек корхоналар ва фуқаролардан олинган ёки бошқа манбалар ҳисобидан харид қилинган ер участкалари, бинолар, жиҳозлар ва барча бошқа турдаги моддий ресурслардан фойдаланади. Илмий фаолиятни амалга ошириш учун олинган давлат ва нодавлат маблағларидан фойдаланиш тартибини ҳам олий ўқув юрти мустақил белгилайди. Бунда олинган фойда фан-техника ва ижтимоий ривожланиш фондларини ташкил этиш, моддий рағбатлантириш орқали таълим жараёнини ривожлантиришга инвестиция қилиниши мумкин. 3. Бўлинманинг молиявий мустақиллиги - олий таълим муассасаси томонидан ўз мақсадларига эришишнинг амалий воситасидир. Бироқ у шахсий мақсад бўлмаслиги керак. Бўлинмалар ва уларнинг раҳбарлари, мустақилликка эга бўлиб, ўз бўлинмаси ва умуман олий ўқув юртининг ривожланиши учун масъулиятни ўз зиммасига қабул қилади. Бошқача айтганда, молиявий мустақиллик бўлинманинг мақсадлари ва бошқа бўлинмалар билан ўзаро муносабатларининг шартларини, шу жумладан умуман олий ўқув юртининг муваффақиятларига кўмаклашиш мажбуриятларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўқув-илмий фаолияти дастурининг қабул қилиниши билан кузатилиши керак. Шу билан бирга бериладиган молиявий мустақиллик чегарасиз эмас, балки маълум бир молиявий меъёрларнинг ўрнатилиши билан уйғунлашади. Олий таълим муассасаси томонидан қўшимча ёки режадан ташқари даромадлар олинганда, улар биринчи навбатда харажатларнинг қўшимча тушумлар ҳисобидан молияланадиган бандларига; иккинчи навбатда – жорий қарзларни узишга; учинчи навбатда – фавқулодда ишлар ҳақини тўлашга ва, ниҳоят, - узоқ муддатли қарзларни узишга йўналтирилиши керак. Қўшимча маблағлар ҳисобидан қўллаб-қувватланадиган йўналишлар ва тадбирларнинг устуворлиги Кенгаш ёки олий ўқув юрти ректорининг қарори билан белгиланади. Олий таълим муассасаси томонидан давлат органларидан олинган молиявий маблағлар бошқа юридик шахсга ўтказилиши мумкин. Тижорат фаолиятидан олинган даромадлардан эса олий ўқув юрти ўз хоҳишига кўра фойдаланади. Олий таълим муассасасига мутахассислар тайёрлаш учун давлат буюртмаси ёки у томонидан кўрсатилган таълим хизматлари ҳақини тўлаш кўринишида келиб тушган маблағлар бошқарув қарорлари қабул қилишнинг изчиллиги орқали олий ўқув юртининг умумий тадбирлари ва таркибий бўлинмалар бўйича тақсимланиши лозим: реал давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан молиялшни башорат қилиш; манбалар бўйича маблағлар тушумини баҳолаш; олий ўқув юрти фаолиятининг устувор йўналишларини танлаш; меҳнатга ҳақ тўлаш ва пенсияларни тўлаш харажатларига бўлган режали эҳтиёжни аниқлаш; ҳудудга хизмат кўрсатиш, бинолар, тармоқлар умуминститут аҳамиятидаги бошқа объектларни ушлаб туриш ишларини режалаштириш; бошқарув ва қўшимча таркибий бўлинмалар хизматларининг қийматини аниқлаш. 4. Олий таълим муассасасининг режали молиявий бюджетини тузиш учун санаб ўтилган унсурлар етарли. Марказлашган субҳисоб рақамларга келиб тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар уч қисмга бўлинади ва қуйидагиларни қўллиб-қувватлашга йўналтирилади: олий ўқув юртининг умумий тадбирлари; бошқарув ва таъминот ҳизматлари; асосий таркибий ўқув бўлинмалари (факультетлар ва кафедралар). Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўз бюджетларини тузишда фойдаланадиган айрим ёндашувлар ана шулардан иборат. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бюджетни режалаштириш нафақат жорий режаларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, балки у олий мактабни стратегик ривожлантириш йўналишларини шакллантиришда ҳам асосий ҳисобланади. Олий таълим муассасаси бюджетдан ташқари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизми умумий иқтисодий механизмнинг таркибий қисми ҳисобланади ва чегараланган моддий ҳамда меҳнат ресурслари шароитида, олий ўқув юртининг бюджетдан ташқари фаолиятини иқтисодий жиҳатдан самарали ташкил этиш ҳисобидан уни ушлаб туриш ва ривожлантириш учун олий ўқув юртига бюджетдан ташқари маблағларни таъминлаган ҳолда унинг миссияси (таълим, фан, маданият)ни самарали амалга оширишга хизмат қилади. Бугунги кунда олий ўқув юртлари томонидан бозор муносабатларини шакллантириш шароитида молиялашнинг қўшимча манбаларини қидириб топиш ва жалб этиш бўйича катта тажриба тўпланган. Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг шундай ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш вазифаси турибдики, у олий ўқув юрти иқтисодиётини ўз (бюджетдан ташқари) ресурслари ҳисобидан жадал кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга, яъни ўзини ўзи ривожлантириш тизимини барпо этишга кўмаклашиши керак. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртларини молиялашнинг бюджетдан ташқари маблағлари ролини оширишга, мулкни самарали бошқаришга, таълим муассасаларининг фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтиришга йўналтирилган қатор ташаббусларни олға сурди. Бюджетдан ташқари молиялашнинг улушини давлат олий таълим муассасаларининг барқарор фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган даражагача ошириш, ўқув муассасаларини илмий ташкилотлар, тижорат корхоналари ва бошқа юридик шахслар билан ягона ўқув-фан-ишлаб чиқариш мажмуасига бирлаштириш вазифаси олдинга қўйилади. Сўнгги йилларда бажарилган кўплаб ишлар шуни кўрсатмоқдаки, таълим тизимини оқилона бошқаришнинг ягона йўли мавжуд эмас. Олдинга қўйилган мақсадларга қараб ўзгариши мумкин бўлган кўплаб қарорлар мавжуд. Бошқача қилиб айтганда, таълим тизимининг фундаментал хусусиятларидан бири унинг ривожланишга ва мослашишга қодирлигидир. Ташкилий-иқтисодий механизмни синтез қилишнинг базис унсури сифатида мулкчилик муносабатларининг таркиби; Олий ўқув юртининг вазифалари, мақсадлари ва функциялари тизими, яъни унинг жамиятдаги функцияси; Бюджетдан ташқари фаолиятни стратегик ва тактик режалаштириш тизими; Бюджетдан ташқари фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш таркиби; Олий ўқув юртининг ресурсларини (шу жумладан молиявий ресурсларини) бошқариш механизми, даромадларни тақсимлаш механизмлари; Олий ўқув юрти ходимларини мотвациялаш; Олий ўқув юрти бюджетдан ташқари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари, мезонлари, назорат тизими. Ташкилий-иқтисодий механизмга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: олий ўқув юртининг стратегик ва жорий мақсадга эришишга йўналтирилганлик; тежамкорлик; бозорга йўналиш; барқарорлик ва ташқи ўзгаришларга мослашувчанлик; олий ўқув юртининг ички хилма-хиллигида унинг ягоналигини ва яхлитлигини таъминлаш; Давлат олий ўқув юртида бюджетдан ташқари фаолият пайдо бўлишининг фалсафий моҳияти – бу олий ўқув юртининг ягоналиги, яхлитлиги, фаолият шакллари, йўналишлари ва турлари, мулкчилик муносабтлари шакллари даражалари, мақсадлар ва олий ўқув юртини баҳолаш мезонларининг амалийлиги ва хилма-хиллиги. Мулкчиликнинг хусусий ва давлат шакллари, олий ўқув юртининг тадбиркорлик ва бюджет соҳаси ўз моҳиятига кўра қарама-қарши. Бир томондан, олий ўқув юртининг бюджетдан ташқари фаолияти олий ўқув юртининг умуман кўп функционал фаолиятига нисбатан қисм ва бутунликнинг фалсафий тоифаси сифатида муносабатда бўлади. Олий ўқув юрти қисмларнинг йиғиндиси сифатида қабул қилинмаслиги учун тизимли ёндашув зарур. Умуман олганда олий ўқув юртларининг молиялашнинг бюджетдан ташқари манбаларини жалб қилиш бўйича фаолиятининг асосий йўналишларини, бизнингча, қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling