Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet15/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

2.1.2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари (йил бошига)






Йиллар

2010 йил 2006 йилга нисбатан ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Мактабгача таълим муассасалари сони, бирлик

6264

6413

6370

6318

6239

-25

99,6

ундан: қишлоқ жойларда

3883

3820

3786

3733

2801

-1082

72,1

Мактабгача таълим муассасаларида ўринлар сони, ўрин

792377

776079

761524

748368

729012

-63365

92,0

ундан: қишлоқ жойларда

376645

369014

357031

350135

247938

-128707

65,8

Мактабгача таълим муассасалари болалари сони, киши

565564

562218

553550

530436

526850

-38714

93,2

ундан: қишлоқ жойларда

247986

243960

231452

222722

160821

-87165

64,9

100 ўринга тўғри келадиган болалар сони

71

72

73

71

72

1

х

ундан: қишлоқ жойларда

66

66

65

64

65

-1

х

Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари сони, киши

60978

60642

60333

59474

60579

-399

99,3

ундан: қишлоқ жойларда

26991

27087

26378

25757

19324

-7667

71,6

Мактабгача таълим муассасалари болалар билан таъминланганлик даражаси, %

19,0

18,8

18,3

17,0

16,3

-2,7

х

ундан: қишлоқ жойларда

12,0

11,7

11,0

10,3

9,2

-2,8

х

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
2.1.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда мактабгача таълим муассасалари сони камайиб бормоқда. 2006 йилда 6264 та бўлса, 2010 йилга келиб, 25 тага (0,4 %га) камайган. Улардаги мавжуд ўринлар сони эса сезиларли даражада, яъни 63365 тага (8,0 %га) камайган. Уларда тарбияланувчи болалар сони эса 2006 йилда 565564 та бола бўлса, 2010 йилга келиб 526850 та болага, яъни 38714 тага (6,8 %га) камайган. Мактабгача таълим муассасаларининг болалар билан таъминланганлик даражаси 2006 йилда 19,0 % бўлган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 16,3 %га тушган. Қишлоқ жойларда ҳам бу камайиш кузатилмоқда. Албатта бу муаммоларни ечими ҳозирги кунда долзар бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни ечишда давлат керакли қонун ва қарорларни ишлаб чиқиши ва ота-оналар томонидан мактабгача таълим муассасаларига тўланадиган маблағлар миқдорини камайтириш ёки мақбул қийматларини белгилаш лозим бўлади.
Узлуксиз таълим тизимининг 2-босқичи бу умумий ўрта таълимдир.
Тўққиз йиллик (I-IX синфлар) ўқишдан иборат умумий ўрта таълим мажбурийдир. Таълимнинг бу тури бошланғич таълимни (I-IV синфлар) қамраб олади ҳамда ўқувчиларнинг фанлар асослари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эҳтиёжини, асосий ўқув-илмий ва умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, меҳнат кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлишни ва касб танлашни шакллантиради. Умумий ўрта таълим тугалланганидан кейин таълим фанлари ва улар бўйича олинган баҳолар кўрсатилган ҳолда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги аттестат берилади.
Умумий ўрта таълимнинг янгича тизими ва мазмунини шакллантириш учун қуйидагилар зарур:
- мактабнинг I-IX синфлари доирасида сифатли умумий ўрта таълим олишни таъминловчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, бунда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан кейин олинадиган таълим дастурлари билан мантиқий боғлиқлик ҳисобга олиниши лозим;
- юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш;
- ҳудудларнинг жўғрофий ва демографик хусусиятларига, шахс, жамият ва давлатнинг эҳтиёжларига мувофиқ равишда таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш;
- ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндашувини жорий этиш;
- таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш;
- ўқувчилар касб-ҳунар танлайдиган ва психологик-педагогик жиҳатдан маслаҳатлар оладиган марказлар тармоқларини ташкил этиш.
Қуйида умумий ўрта таълимнинг асосий кўрсаткичлари ҳолатини кўриб чиқамиз (2.1.3-жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда умутаълим мактаблари сони камайиши кузатилмоқда. 2006 йилда 9803 та бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 9791 та, яъни 12 тага камайган. Мактаб ўқувчилари сони эса 2006 йилда 5948134 киши бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 4909148 кишини ташкил этиб, 1038986 кишига (17,5%га) камайган. Бунинг асосий сабабларидан бири, сўнгги йилларда мамлакатимизда туғилиш сонининг қисқариши бўлса, яна бир сабаби 11 йиллик ўқув тизимидан 12 йиллик тизимга ўтишдир. Масалан 90-йилларнинг бошида туғилиш 700 минг кишига яқин бўлган бўлса, 2000 йилларга келиб бу кўрсаткич 600 мингга тушиб қолди. 2006 йиларда 11-синф битирувчилари 284168 киши бўлган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 103422 кишини ташкил этди, яъни 180746 кишига (63,6 %га) камайди. Ҳозирда эса мамлакатимизда 11-синф деярли тугатилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тўлиқ ўқувчилар билан таъминланмоқда.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling