Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
I-боб бўйича хулоса
Қуйидаги хулосаларга келинди: - мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратишда жаҳон ва ривожланган мамлакатлар тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига мослаштириш; - Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг миқдор кўрсаткичларидан, сифат кўрсаткичларига тез ўтишни таъминлаш; - Олий ва ўрта махсус таълим тизимини хўжалик юритувчи субъектлар билан алоқасини яхшилаш ва такомиллаштириш; - Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларини сўзсиз бажариш ва замонавий таълим тизимини янги шаклларини ишлаб чиқиш керак. II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ 2.1. Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнларини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари ҳолати Ўзбекистон Республикасида малакали кадрлар тайёрлаш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳолининг фаровонлигини ошириш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Президентимиз И.Каримов 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги маърузасида “2011 йилда Давлат бюджети барча харажатларининг 60 фоизи ижтимоий мақсадлар учун йўналтирилади. Бу ўтган йилга қараганда сезиларли даражада кўпдир. Жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси учун ана шу харажатларнинг 48 фоизи ёки 2010 йилга нисбатан 1 триллион 800 миллиардў сўм кўп маблағ сарфланади”8 – деб таъкидлади. Албатта бу таълим тизими давлат даражасидаги ҳал этилиши лозим бўлган масалалардан бири эканлигини кўрсатиш мумкин. Хусусан, йил якунига кўра Ўзбeкистoнда ялпи ички маҳсулoтнинг ўсиши 8,5 фoизни ташкил этди. Санoат маҳсулoтлари ишлаб чиқариш 8,3 фoизга кўпайди, қишлoқ xўжалигидаги ўсиш 6,8 фoизни ташкил этди, чакана савдo айланмаси 14,7 фoиз, аҳoлига пуллик xизмат кўрсатиш 13,4 фoизга oшди (2.1.1-жадвал). Жадвал маълумотларидан кўринадики, ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча ўсиш суръати олдинги йилларга қараганда камроқ бўлсада, юқори даражада бўлган. Айниқса, 2010 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари таъсирида МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий ўсиш эмас, балки аксинча, ўртача 6,7 фоиз ҳажмидаги иқтисодий пасайиш кузатилганини эътиборда тутилса, иқтисодиётимизнинг бундай шароитдаги ўсишининг нақадар аҳамиятли эканини тушуниш мумкин. Айни пайтда, кейинги йиллар давомида ялпи ички маҳсулотнинг мутлақ қийматлардаги ўсиши барқарор равишда юксалиб келмоқда. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling