Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet16/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

2.1.3-жадвал
Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари (ўқув йили бошига)






Йиллар

2010 йил 2006 йилга нисбатан ўзгариши

2005 / 2006

2006 / 2007

2007 / 2008

2008 / 2009

2009 / 2010

+,-

%

Умумтаълим мактаблари сони, бирлик

9803

9796

9788

9792

9791

-12

99,9

ундан: қишлоқ жойларда

7703

7711

7712

7713

5963

-1740

77,4

Ўқувчилар сони, киши

5948134

5707218

5392786

5141125

4909148

-1038986

82,5

ундан: қишлоқ жойларда

4076438

3901541

3670404

3489853

2318603

-1757835

56,9

Ўрта мактабнинг 11-синфи битирувчилари сони, киши

284168

263764

227849

164601

103422

-180746

36,4

ундан: қишлоқ жойларда

226671

206348

170120

132585

67247

-159424

29,7

Ўрта мактабнинг 9-синфи битирувчилари сони, киши

583652

623662

618878

595796

587982

4330

100,7

ундан: қишлоқ жойларда

396604

431316

423081

408226

280688

-115916

70,8

Ўрта мактабнинг ўқитувчилари сони, киши

474800

463109

463178

460051

437636

-37164

92,2

ундан: қишлоқ жойларда

351479

341682

347253

343121

235656

-115823

67,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Мамлакатимизда олиб борилган узлуксиз таълим туфайли ҳозирги кунда барча 9-синф битирувчилари ўзларининг хоҳишларига кўра ё академик лицейларда, ёки касб-ҳунар коллежларида таҳсил олмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонунининг 13-моддасига биноан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари эгалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради.
Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир9.
Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустақил турдир. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналиши академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади.
Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-ҳунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Бу кўникмаларни ўқишни муайян олий таълим муассасаларида давом эттириш ёки меҳнат фаолиятида рўёбга чиқаришлари мумкин.
Касб-хунар коллежи тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради; ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради.
Касб-ҳунар коллежлари жиҳозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлиги, ўқув жараёнининг ташкил этилиши жиҳатидан янги типдаги таълим муассасалари ҳисобланади. Улар бир ёки бир неча замонавий касб-ҳунарни эгаллаш ҳамда тегишли ўқув фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиш ўқувчиларга ўз билимларини чуқурлаштириш ва танлаган ихтисосликларига эга бўлишни таъминлайди. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар берилади. Бу дипломлар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагилар зарур:
- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатишининг норматив базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- соҳа учун олий таълим муассасаларининг, ишлаб чиқариш, фан ва маданият соҳасининг мутахассисларини жалб этган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, шу жумладан чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари учун таълим ва касб-ҳунар дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш;
- академик лицейларнинг ўқувчилари меҳнат фаолияти кўникмаларини эгаллашлари учун ихтисослаштирилган дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- касб-ҳунар коллежларида тайёрланадиган мутахассисларга нисбатан ихтисос ва касб-ҳунар, малака талабларининг рўйхатини ишлаб чиқиш;
- ҳудудларнинг жўғрофий ва демографик шарт-шароитларини ва тегишли соҳадаги мутахассисларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг ташкил этилишини ва улар оқилона жойлаштирилишини таъминлаш, уларга ўқувчиларни имкон қадар оиласидан ажратмаган ҳолда қамраб олиш;
- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника ва ахборот базаларини мустаҳкамлаш.
Қуйидаги жадвалда академик лицейларининг ривожланиш кўрсаткичлари келтирилган (2.1.4-жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда Академик лилейлар сони ортиб бормоқда, 2006 йилда 77 та бўлган бўлса, 2010 йилга келиб, 139 та, яъни 62 та (1,8 марта) ортганлигини кўриш мумкин. Шунга мос равишда уларнинг ўқувчилари сони 2006 йилларда 37336 киши бўлган бўлса, 2010 йилда 106288 кишига етди, яъни 68952 кишига (2,8 мартага) ошганлигини кўрамиз. Шунга мос равишда Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни битирувчилар сони ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби, мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ижроси тўлиғича таъминланиш имкониятидан далолатдир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling