Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
III. Соҳага оид меъёрий ҳужжатлар
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
III. Соҳага оид меъёрий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 30 июлдаги “Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, “Саховат” ва “Мурувват” уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги 27-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 августда 1848-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/501-сонли, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 32-сонли, Республика “Маҳалла” жамғармасининг 16-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг 8-сонли 2002 йил 8 февралдаги “Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1112-сон билан рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 2002 йил 22 февралда тасдиқланган “Иш ўринлари ҳисобини юритиш ва балансини тузиш методикаси”. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида 1235/04-1-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлигида 2274/4-сон билан 1998 йил 30 ноябрда тасдиқланган “Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-сон билан рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя этиш вазирлигининг 1-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 34-сонли 2001 йил 5 апрелдаги "Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизиматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 апрелда 1027-сон билан рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 24 апрелда 2/6-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 2 июлда 762-сон билан рўйхатга олинган. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling