Хотира ва қадрлаш куни


Download 81 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1580219
  1   2
Bog'liq
xotira 2012


Хотира – улуғ қадрият


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги фармойишига биноан, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланадиган бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидоийлар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ҳам эълон қилинди. Эндиликда ўтган аждодларимизни хотирлаш ва мўътабар замондошларимиз ҳурматини жойига қўйишда “Хотира ва қадрлаш куни”нинг нишонланиши катта аҳамият касб этмоқда.


Хотира деганда биз бу фоний дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш, уларнинг чироғини ёқиб, эзгу ишларини давом эттиришни тушунамиз. Бу халқимизга хос азалий фазилатдир. Қадрлаш дегани — бу асрлар давомида она диёримизни, халқимизнинг озодлиги ва истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир.
Узоқ муддат собиқ мустабид тузум даврида бундай маросимлар қоралаб келинди, таъқиқланди. Истиқлол йилларида улар қайта тикланди. Бу кун ўз моҳияти билан бошқа байрам ва анъаналаримиздан фарқ қилади. У одамлардан фақатгина ўтган аждодларни эслаш эмас, Ватан учун курашда ҳалоқ бўлган, халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган кишиларнинг хотирасини ёд олиш ҳамдир.
Ҳозирги вақтда юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни”ни нишонлаш борасида талайгина ибратли ишлар қилинмоқда. “Хотира ва қадрлаш куни” аждод-авлодларни бир-бири билан боғлаш, юртдошларимизда меҳр-шавқат, мурувват, ўзлигини англаш, ҳаётнинг қадрига етиш ҳиссини камол топтиришда муҳим аҳамият касб этаверади.
Аждодларимиз хотирасини эъзозлаш борасидаги ана шундай олижаноб ишларга Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида Тошкент шаҳри марказида барпо қилинган “Мотамсаро она” ҳайкали “Шаҳидлар майдони” яққол мисол бўла олади.
Мустақилликка қадар барча вилоят ва туман марказларида “Номаълум солдат қабри” деган сунъий ном остидаги монументлар барпо қилинган, одамлар шу жойларга ўзлари билиб-билмай сиғинишар эди. Ҳолбуки, Юртбошимиз таъкидлаганидек, урушга кетган бирорта одамнинг номаълум бўлиши, унинг исми шарифи, у тўғрисидаги хотиралар йўқолиб кетиши аслида мумкин эмас. Қолаверса, мустақиллик йиллари олиб борилган жиддий изланишлар туфайли аввал “бедарак йўқолган” деб ҳисобланган минглаб нафар марҳум юртдошларимиз тақдири аниқланди – улар қайси жангда ва қачон вафот этгани тўғрисидаги ҳужжатлар топилди. Улар ҳақидаги маълумотлар жамланган 35 жилддан иборат “Хотира китоби” чоп этилгани мамлакатимиз тарихида маънавий воқеа бўлди.
Бир сўз билан айтганда, инсон боласи изсиз йўқолиб кетиши, “номаълум солдат”га айланиши мумкин эмаслиги исботланди.
Ҳар бир хонадон, маҳалла, туман, вилоятда ҳурмат – эъзозга муносиб кишилар кўп ўтган. Баъзиларини ҳатто оила аъзолари, кейинги авлод эсламайди, билмайди. Машъум урушда ҳалок бўлган боболаримизни эслаш, урушдан омон қайтган ва кундан-кун сийраклашиб бораётган фахрийларнинг, мамлакат ичкарсида меҳнат қилган табаррук қарияларимизнинг ҳолидан хабар олиб туриш ёш авлод зиммасидаги ҳам қарз ва фарздир.
Шунингдек кекса, ногирон, қаровчисини йўқотган ёлғиз одамларни ҳам эслаб, улар ҳолидан хабар олиш ҳам ҳайрли ишларимиздан бири ҳисобланади.
Президентимиз таъкидлаганидек савоб ишни ҳар ким қилиши, савоб ишни ҳар кун қилиш керак.



Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling