Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Чўктириш жараёнига таъсир қилувчи омиллар


Download 1.82 Mb.
bet17/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

1.4-расм. Қалай хлоридининг катализаторлик хусусияти


1.4.2. Чўктириш жараёнига таъсир қилувчи омиллар


Платина ионларини чўктириш жараёнининг турлари хақида юқорида кўриб чиқилди ва чўктириш турларига қараб унга бир нечта омиллар таъсир қилади. Булар чўктиришга эритувчи модданинг табиати, эрувчи модданинг табиати, эритманинг харорати, эритманинг босими, эрувчи модданинг концентрацияси хисобланади. Айрим холларда платинали чўкмалар эритмадан жуда тез чўкади айримларида бу жараён секин кечади. Чўкиш тезлиги деганда бир-хил суюқликда модда зарраларининг қулаши тезлиги тушунилади [81; 582 б.].
Одатда заррачаларнинг чўкиш тезлиги Стокс қонуни формуласи бўйича аниқланади:

Vэр=d2(p-p0)g/(18µ Тенгламада d - заррачанинг диаметри, pm - заррачанинг зичлиги, pж - эритманинг зичлиги, g - оғирлик кучининг тезланиши, μ - эритманинг қовушқоқлиги. Чўкиш тезлиги заррчаларнинг геометрик кўринишига ҳам боғлиқ [82; 833 б.].
Шарсимон заррачаларнинг чўкиш тезлиги вер, шар кўринишига ега бўлмаган заррачаларнинг чўкиш тезлигидан юқори. Ҳисоботларда, тезликнинг секинлашиши, заррачанинг геометрик шакли коэффицийенти φ<1 ёрдамида аниқланади. Юмалоқ шаклга ега бўлган заррачалар учун φ = 0,77, бурчакли заррчалар учун φ = 0,66, чўзилган зарачалар учун φ = 0,58 ва парраксимон заррачалар учун φ = 0,43 қабул қилинади [83; 168-169 б.].


1.5. Бўлим бўйича хулосалар


1. Адабиётлар тахлили бўлимида биринчи навбатда платинанинг асосий ишлаб чиқарувчи корхоналари технологиялари, платина металлини олиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар, олинган патентлар, муаллифлик гувохномалари, илмий мақолалар аналитик илмий тахлил қилинди, шунингдек, платинанинг қандай эритувчиларда эриши ва эритмада қандай формада бўлиши хам тахлил қилинди.
2. Эритмадаги платина ионларининг холати, физик-кимёвий хусусиятлари ва уларнинг қандай оддий ва комплекс бирикмалар хосил қила олиш хоссалари ўрганиб чиқилди.
4. Эритмадан платинанинг (IV) валентли [PtCl6]2- ва (II) валентли [PtCl4]2- комплексларини чўктириш шаройитлари ва чўктирувчи реагентлар таркиби, молекуляр тузилиши, хоссалари ўрганилди. Эритмадан платинани чўктиришда унинг концентрацияси, ва унинг концентрациясига чўктирувчи моддаларнинг таъсири кўриб чиқилди.
5. Платина таркибли ноэрувчан бирикмалар: сульфидлар, гидроксидлар, тиосульфатли комплекслар, тиомочевинали комплекслар, аммонийли комплекслар ва бошқалардан платинани эркин холдаги ажратиб олишнинг пирометаллургик ва гидрометаллургик усуллари таққосланиб, мақбул омиллари тахлил қилинди.
6. Пирометаллургик усулда олинадиган платина кукунини унинг таркибидаги бошқа ПГМ ва бошқа элементлардан тозалаш ва тозалаш учун қўлланиладиган реагентлар кўриб чиқилди. У шбу реагентларнинг хоссалари, платина кукуни таркибидаги қўшимчаларни тозалашдаги концентрациялари тахлил қилинди.
7. Шундай қилиб ушбу бобда ташландиқ эритмалардан платинани ажратиб олишнинг нафақат дунё адабиётлари ва технологиялари балки ОКМК АЖ Мис эритиш заводи Олтин ва кумушни аффинажлаш цехида ўтказилган бошқа тадқиқотлар кўриб чиқилди, илмий тахлил қилинди ва диссертацияда тавсия этилган янги технологик жараённинг дунёда қўлланилиб келинаётган технологияларга ўхшамаслиги инновацион ёндашув эканлигига ишонч хосил қилинди.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling