Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12
Download 1.82 Mb.
|
kerakli malumot
2.2. Физик ва кимёвий тахлил усуллариЎтказилган тадқиқотлар давомида эритмада эрувчан комплекс бирикмалар хосил қилиш, буғлатиш, декантациялаш, қайнатиш, қиздириш, ноэрувчан комплекс бирикмалар хосил қилиш, селектив чўктириш, фильтрлаш, куйдириш каби гидрометаллургик ва пирометаллургик жараёнлар бажарилди. Тадқиқот давомида хомашё ва махсулотла таркибидаги платина ва бошқа элементларнинг аналитик тахлиллари асосан эритма холатида олиб борилди. Қачонки платина гурухи металлари эритма таркибида бўлганида йоки уларни эритмага ўтказиш имкони мавжуд бўлган холатларда уларнинг миқдорини аниқлашнинг атом-абсорбция спектроскопияси тахлил усули қўлланилди [85; 126-127 б.]. Шу ўринда атом-абсорбцион спектроскопияси усули хақида қисқача маълумот ушбу усул ёруғликни атомлар ёки ионлар томонидан ютилишига асосланган. Aтомлардаги электронларни кўриб чиқишда улар атомнинг маълум энергия даражаларида бўлади. Биз бу энергия даражасини атом орбиталлари деб атаймиз. Бу энергия даражалари доимий эмас, балки миқдорий ҳисобланади. Aтом орбиталларидаги электронлар ўзларида бор энергияни ютиш ёки бўшатиш орқали бир даражадан иккинчисига ўтиши мумкин. Шу билан бирга, электрон ютадиган ёки чиқарадиган энергия икки энергия даражаси ўртасидаги фарқга тенг бўлиши керак (улар ўртасида электрон ҳаракатланади). Ҳар бир кимёвий элемент асосий ҳолатида ўзига хос электронлар сонига эга бўлганлиги сабабли, атом ўз элементига хос бўлган шаклда энергияни ютади ёки чиқаради. Шунинг учун улар фотонлардан ўзига хос тарзда намуна олади. Кейин биз ёруғлик тўлқин узунлиги ва ёруғлик интенсивлигининг ўзгаришини ўлчаш орқали намунанинг элементар таркибини аниқлашимиз мумкин [86; 236 б.]. Ёруғлик атом намунасидан ўтгандан сўнг, у атом спектри деб аталади. У атом турининг хусусиятларини кўрсатади, шунинг учун уни маълум бир турнинг идентификаторини аниқлаш ёки тасдиқлашда қўллашимиз мумкин. Бундай спектрда бир қатор жуда тор ютилиш чизиқлари бўлади. Атом-абсорбцияси спектрометрияси усулида платина гурухи металларининг мукаммал ўлчаниш концентациялари қуйидагича (мкг/мл): платина 10-100, палладий 15-100, родий 10-200, иридий 100-2000, осмий 20-200 [85; 125-126б]. Ўтказилган тадқиқотлар давомида эритмада эрувчан комплекс бирикмалар хосил қилиш, буғлатиш, декантациялаш, қайнатиш, қиздириш, ноэрувчан комплекс бирикмалар хосил қилиш, селектив чўктириш, фильтрлаш, куйдириш каби гидрометаллургик ва пирометаллургик жараёнлар бажарилди. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling