Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12
Тадқиқот давомида қўлланиладиган реагентлар
Download 1.82 Mb.
|
kerakli malumot
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5. Бўлим бўйича хулосалар
Тадқиқот давомида қўлланиладиган реагентлар
2.5. Бўлим бўйича хулосалар1. Мис электролизи шламларининг таркиби, хоссалари ва минералогияси ўрганилди. 2. Ушбу тадқиқот ишида тадқиқот объекти этиб Омалиқ кон-металлургия комбинати Мис эритиш заводи олтин ва кумушни аффинажлаш цехи технологик эритмалари белгиланди. Ўтказилган илмий тадқиқотлар давомида эритмалар таркибидаги элементларнинг миқдори атом-абсорбцион спектрометрияси усулида ўрганилди. 3. Олтин ишлаб чиқаришдан кейинги ушбу ташландиқ эритманинг таркиби ва хоссалари ўрганилиш вақтида шу нарса аниқ бўлдики, эритмадан олтинни тўлиқ ажратиб олиш пайтида эритмага кучли тикловчи моддалар қўшилади, ўша моддалар таъсирида эритмадаги платина ионлари қуйи оксидланиш даражасига ўтади ва бу платинани одатий чўктирувчи моддалар ёрдамида чўкишини қийинлаштиради. ХУЛОСА
Платина таркибли комплекс бирикмалар сульфидлар, гидроксидлар, тиосульфатли, тиомочевинали ва аммонийли комплексларда платинани эркин холда ажратиб олишнинг пирометаллургик ва гидрометаллургик усуллари ишлаб чиқилди. Мис эритиш заводи олтин ва кумушни аффинажлаш цехи технологик эритмаларининг кимёвий, минералогик ва фазовий таркиблари аналитик таҳлиллари ўтказилди ва шу асосда платинани тўлиқ ажратиб олишнинг оптимал технологик режими тавсия этилди. Платинани эритмадан чўктириш учун қиздирилган муҳитда 30% ли сульфат кислотаси эритмасида 40 дақиқа давомийликда платинани тўлиқ 98,87% гача чўкиши аниқланди. Платинанинг тиомочевинали сульфат комплексини куйдиришнинг энг мукаммал ҳарорати 850°С, куйдириш давомийлиги 2 соат эканлиги аниқланди. Олинган платинали чўкманинг тўлиқ парчаланиши ва кукун таркибидаги Pt нинг ўртача тозалик даражаси 97,4% ташкил этиши аниқланди. Платина кукунини қўшимчалардан тозалашда нитрат кислотаси қўлланилганда палладийнинг 46,8%, рангли металларининг 59,1% дан ортиғи платина кукунидан тозаланиши исботланди. Олтин электролизи ташландиқ электролитларидан платинани соф кукун ҳолида ажратиб олишнинг 14 босқичдан иборат технологик схемаси ишлаб чиқилди ва тозаланган кукунда платинанинг софлик даражаси 99,2% ни ташкил этиши аниқланди. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling