Мундарижа: Кириш Асосий қисм
-чизма. Ишлаб чиқаришни модернизациялашни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва воситалари
Download 397.5 Kb.
|
Инвестиция самарадорлиги
4-чизма. Ишлаб чиқаришни модернизациялашни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва воситалари
Хулоса ва таклифлар Курс иши мавзуси юзасидан олиб борилган илмий изланишлар натижасида қуйидаги умумий хулосаларга келинди: 1. Узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган навбатдаги муҳим устувор йўналиш - бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришдан иборат. 2. Асосий капитални инвестициялаш имкониятлари ундаги муаммолар билан тескари пропорционалликка эга.. Бунда мазкур жараёнда давлатнинг марказлашган инвестициялар билан иштирокини тадқиқ этиш ва унинг ҳолатига бахо бериш ўз аҳамиятига эгадир. 3. Ишлаб чиқаришга хорижий инвестицияларни жалб қилишда мавжуд асосий муаммолар қуйидагилардан иборат: инвестиция инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги – банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самарали йўлга қўйиш; инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда кредит учун гаров предметининг етарли бўлмаслиги; маркетинг тадқиқотларининг чуқур олиб борилмаслиги; инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосномасини сифатсиз тайёрланиши; инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда малакали мутахассисларнинг етишмаслиги; хом ашё сотиб олишга айланма маблағлар етишмаслиги; технология ва асбоб-ускуналарнинг эскирганлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг стандартларга жавоб бермаслиги ва рақобатбардош эмаслиги. 4 . Хулоса қилиб айтганда: - Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт шароити қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида хориж давлатлари тажрибаларини муттасил ўрганиш ва жорий қилишмақсадида мавжуд ташқилиш, иқтисодий ва хуқуқий механизмларини такомиллаштириб бориш; ишлаб чиқариш кучларини рационал жойлаштириш ва хом-ашё базаси билан боғлиқ масалаларни лойиҳа ташаббускорлари билан бирга ишлаб чиқиш; корхоналарни узлуксиз равишда электр энергияси ва табиий газ билан таминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; Ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш тизимини такомиллаштириш қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш лозим: банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самарали йўлга қўйиш; ҳудудларда консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этиш ва фолиятини ривожлантириш; инвестиция таклифлари ташаббускорларига инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижорат банклари, ҳудудлардаги савдо-саноат палатаси ва бошқа масъул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этиш; хорижий инвесторларни тўлақонли равишда ахборот (инвестиция лойиҳалари ва бизнес таклифлар базаси, ҳудудий матбуот нашрлари, иқтисодий таҳлил, хом-ашё ва меҳнат салоҳияти тўғрисида маълумотлар) билан таъминлаш. Download 397.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling