Мундарижа Кириш Асосий кисм


Бевосита таъсир этувчи реле


Download 0.61 Mb.
bet5/8
Sana04.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1327848
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Elektrodvigatellar

Бевосита таъсир этувчи реле. Бевосита таъсир этувчи релеларга РТМ ва РТВ типдаги релелар киради. Улар виключатель юритмаси ичига қурилади. РТМ релесининг тузилиши ва уни улаш схемаси 4-расмда кўрсатилган.

Реленинг ишлаш принципи соленоиднинг электромагнит хоссаларига асосланган.



  1. ток трансформатори, 2- ўзак, 3- чулғам, 4- ўзак тепкиси, 5- юритма ричаги, 6-переключатель

Реле чуғами(3) ток ўлчаш трансформаторининг (1) иккиламчи чулғамига уланади. Реле чулғамидан белгиланган ишга тушиш токига тенг ва ундан кўпроқ ток ўтганда ўзак (2) соленоид ичига тортилади. Ўзак тепкиси(4) виключатель юритмасининг ричагига(5) урилади, натижада юритма очилади ва виключатель узилади.
Линия узилгандан кейин ток трансформаторининг (1) иккиламчи чулғамидан ток ўтмайди ва релени ўзаги пастга тушади. 5, 7, 9, 11, 13 ва 15 А ли ток белгилаш учун реледа чулғам ўрамлари сонинг переключатели бўлади. РТВ релеси (маълум муддат кечикиб ишлайдиган ток релеси) ҳам РТМ релеси каби тузилган. Белгиланган кечикиш вақти 0 дан 4 секгача бўлади. РТВ релесининг белгиланган токи 5, 6, 7, 8, 9 ва 10 А.
Максимал ва минимал кучланиш релеси. ЭН типидаги (электромагнитли кучланиш релеси) билвосита таъсир қилувчи кучланиш релеси бураладиган якорли қилиб ишлаб чиқарилади. Уларнинг конструкцияси ЭТ типидаги максимал ток релеси конструкциясига ўхшайди. (3-расмга қаранг). ЭН релесиЭТ релесидан кучланишни ўлчаш трансформаторига уланадиган кучланиш чулғами борлиги билан фарқ қилади.
Минимал кучланиш релеси кучланиш камайишини сезади ва кучланиш белгиланган кучланиш қийматигача ёки ундан ҳам камайганда ишга тушади, шунинг учун ҳам бу реленинг якори кучланиш нормал бўлганда магнит ўтказгич қутбларига тортилади, унинг қарши таъсир қилувчи пружинаси эса буралган ҳолатда бўлади.
Максимал кучланиш релеси кучланиш кўпайишидан таъсирланади ва унинг якори магнит ўтказгич қутбларига кучланиш белгиланган кучланиш қийматига етганда ёки ундан ортиб кетганда тортилади. Бевосита таъсир этувчи минимал кучланиш релеси кенг қўлланилади[3, 5].
қувват йўналишининг индукцион релеси. Бундай релелар бир томонга йўналган махсус ҳимоя схемаларида ишлатилади. Бу релелар ёрдамида икки томонлама энергия билан таъминланувчи электр тармоқларидаги ҳимоянинг (танлаб олиб) ишлаши таъминланади. Кенг қўлланиладиган РБМ типидаги қувват релеси 5-расмда кўрсатилган.

Реле чулғами орқали ток ўтганда роторни кесиб ўтувчи Ф1 ва Ф2 магнит оқимлари ҳосил бўлади ва роторда уюрма ток индукцияланади. Уюрма токлар билан чулғамнинг магнит оқими орасидаги ўзаро таъсирдан буровчи момент ҳосил бўлади. Буровчи момент реле чулғамидаги токнинг (қувватнинг) йўналишига қараб ротор ва қўғалувчан контактларни маълум томонга буради. Ротор соат стрелкаси йўналишида бурилганда реле контактлари туташади, қарши томонга бурилганда эса реле контактлари очиқлигича қолади. Роторнинг бурилиш бурчаги тиргаклар балан чекланади. Шундай қилиб, бу реле қувват катталиги ва йўналишидан таъсирланади. Бундай релеларни ишга туширувчи қувват қиймати кичкина бўлади ва ростланмайди[6].

Асосий релелар билан биргаликда ҳимоя схемаларида ёрдамчи релелар ҳам ишлатилади. Улар ўзларига билвосита таъсир этувчи асосий релелар таъсирида қўшимча операцияларни бажаради. Ёрдамчи релелар жумласига вақт релеси, оралиқ реле ва сигнал берувчи релелар киради. Уларни ишлаш принципи электромагнит принципига асосланган бўлиб ўзгарувчан ва ўзгармас опаератив токда ишлайди.


Ярим ўтказгичли реле. ВА-50 типли автоматик виключателларга ярим ўтказгичли ҳимоя блоклари ўрнатилади, унда учта реле бўлиб, улар: кутиш вақтига боғлиқли ўта юкланиш, фазалараро қисқа туташув ва ер билан қисқа туташувдан ҳимоя учун мўлжалланган. Реле микросхема кўринишида бажарилган. Ҳозирги вақтда электр таъминот тизимида ВА-50 типли автоматик виключателлар билан бир қаторда «электрон» ва А3700 типли автоматлар қўлланилмоқда. Улар яримўтказгичли ҳимоялар билан жиҳозланган, ҳимоя қурилмалари ўта юкланиш ва фазалараро туташувдан таъсирланиб ишлайди. Унда ер билан қисқа туташувдан ҳимоя кўзда тутилмаган, бу унинг камчилигидир[7, 8]. 6-расмда «электрон» ва А3700 автоматик виключателларни блок ҳимояси учун ток релесини схемаси келтирилган.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling