Мундарижа Кириш Асосий кисм


Реле ҳимоясининг тузилиш схемаси


Download 0.61 Mb.
bet3/8
Sana04.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1327848
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Elektrodvigatellar

Реле ҳимоясининг тузилиш схемаси.
2-расмда реле ҳимоясининг ишлаш принципини тушунтириб берувчи схема кўрсатилган. Реле ҳимояси асосий ва қўшимча релелардан ва иш, оператив импульслар юбориладиган электр занжирлардан иборат бўлади[3]. қабул қилиш органи (ВО) иш импульси датчикларига боғланган релелар асосий реле дейилади. Бу релелар ҳимоя қилинаётган занжир иш режиминг ўзгаришини ўзи сезиб, ҳимоянинг бошқа тизими учун ишга туширувчи реле ҳисобланади.
Схемада ток трансформатори (ТТ) иш импульси датчиги ҳисобланади. Асосий релени қабул қилиш органи билан бирлаштирилган иккиламчи чулғам иш занжирини ҳосил қилади. Иш импульсларининг миқдори ва даври ўзгарувчан бўлиб, ҳимоя қилинган участка электр катталикларини ўзгаришига пропорционал равишда ўзгаради. қабул қилиш органининг оператив занжирга уланган реле ёрдамчи реле дейилади. Бу релелар ёрдамчи функцияларни –кечикиш вақтини ҳосил қиладиган, сигнал занжирларини улайдиган ва ҳакозо бўлади.

Оператив занжирлар битта релени ижро этувчи органи бошқа релени қабул қилиш органи билан ва виключател юритмасининг узувчи ғалтаги билан сигнални ўзаро бирлаштиради. Оператив занжирлар электр токи билан оператив ток манбаидан таъминланади. Маълум реле ишга тушганида, яъни уларнинг контактлари туташганда (ёки ажралганда) оператив импульслар ҳосил бўлади.
Оператив импульслар токини катталиги доимо бир хил бўлиб, унинг қиймати оператив ток манбаининг кучланиши ва занжир қаршилигига боғлиқ бўлади.
2-расмда келтирилган ҳимоя схемаси қўйидагича ишлайди: Ток трансформаторидан келган иш импульсини қиймати олдиндан берилган қийматдан катта бўлгандагина ток релеси 1 (асосий реле) ишга тушади. Реле (1) ишга тушганда оператив занжирни вақт релесининг (2) қабул қилувчи органига туташтиради, вақт релеси (2) эса маълум вақтдан кейин (олдиндан берилган) ишга тушиб, янги оператив занжирни оралиқ реленинг (3) чулғамига туташтиради. Бу реленинг ижро этувчи органи мазкур ҳолда икки жуфт туташтириш контактига эга бўлади. Оралиқ реле (3) ишга тушгандан кейин иккита янги оператив занжирлар, виключател юритмасининг узиш электромагнити ва виключателнинг автоматик узилганлиги тўғрисида дарак берувчи товуш сигнали занжири ҳосил бўлади. Узилган виключател ҳимоя қилинаётган участка занжирини ажратади. Ток трансформаторини чуғамларида ток йўқолади ва ҳамма релелар бошланғич ҳолатга қайтади[3].
Релели ҳимоя схемасининг асосий параметрлари:


  1. Download 0.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling