Мундарижа Кириш Асосий кисм
Download 0.61 Mb.
|
Elektrodvigatellar
Селектив иш деб ҳимоянинг шундай таъсирига айтиладики, у бузилган жойга энг яқин турган виключателни узади, яъни авария содир бўлган участкани узади. 1-расмда реле ҳимоясининг энг оддий радиал электр тармоқларида танлаб ишлашини тушунтириб берувчи схема кўрсатилган.
қисқа туташув токи қисқа туташув нуқтасига Л-1, Л-2ва Л-3 линиялар орқали, яъни ҳар бири максимал ток ҳимояси билан жихозланган виключателлар орқали ўтади. Бу ҳимояларнинг ҳар бири ишга тушади ва ўзининг виключателини узиши мумкин. Селектив иш талабларига кўра, занжирнинг бузилган учаскаси охирги виключател билан узилиши керак, чунки ундан олдинги виключателлар узилса, истеъмолчиларни таъминлаш линиялари яхши бўлган Б ва В (ёки фақат В) нимстанциялардан энергия билан таъминланиши тўхтаб қолади . Реле ҳимоясининг селектив ишлашини таъминлаш учун бу ҳолда маълум вақт кечикиб ишловчи вақт релеси ўрнатилади. Кечикиш вақти охирги нимстанциядан энергия манбаи йўналишда, одатда 0,5 сек босқичда белгиланади. Мураккаб электр тармоқларида ҳимоянинг селектив иши фақат кечикиш вақти билан эмас, балки ҳимоя ва реленинг махсус схемалари воситасида ҳам таъминланади. Кўпчилик ҳолларда тез ишлайдиган ҳимоя қўлланилади. Бу ҳимоя фақат ҳимоя қилинаётган учаскадаги носозликни сезади ва шунинг учун ҳам улар селективлиги жиҳатдан бошқа ҳимоялар билан боғланган эмас. Ҳимоя қурилмасига қўйиладиган бошқа талаблар жумласига тезкорлик, сезгирлик ва ишончлилик киради[4].Тезкорлик. Шкастланган участка тезлик билан электр тармоғидан узилиши керак. Бу ўз навбатида авария токи таъсирини камайтиради, яъни шкастланиш олдини олади ёки участка оз шкастланади. Ишлаб чиқаришда ишлатилаётган виключателларни тезкорлиги ~ 0,01 ÷ 0,2 сек. Ишга тушиш вақтига қараб ҳимоялар тез ишлайдиган ҳимоя (0,04 ÷ 0,1 сек) ва вақт сақлаб ишлайдиган ҳимояга бўлинади. Сезувчанлик. Сезувчанлик деганда минимал қисқа туташув токида релели ҳимоя тизимини ишлаб кетишига тушинамиз. Сезувчанликни минимал қисқа туташув токини (Iкт.мin) ҳимояни ишлаб кетиш токига (Iхис) нисбати билан ифодалаш мумкин. Kcқ (Iкт.мin)| (Iхис) Сезгир ҳимоя ҳимоя қилинаётган қурилмани нормал режимдан четга чиқишини сезиб, шкастланиш оқибатларини шкастланиш бошланишидаёқ анча камайтиради. Ишончлилик. Ишончли ҳимоя аниқ ва бузилмасдан ишлаши керак. Бунга схемани тўғри танлаш, сифатли асбоблар ўрнатиш, сифатли монтаж қилиш ва релели ҳимоядан тўғри фойдаланш билан эришилади. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling