Мундарижа Кириш Асосий кисм
Download 0.61 Mb.
|
Elektrodvigatellar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий ҳимоя релеларини турлари
Ҳимояни ишлаб кетиш токи;
2. Релени ишлаб кетиш токи; Бу ерда: Кт- ток трансформаторини трансформациялаш коэффициентиКм – мустахкамлик коэффициенти Кк- релени қайтиш коэффициенти ( ) Iюмт-юкламани максимал токи Iк- релени дастлабки ҳолатга қайтиш токи Кс- схема коэффициенти. Оператив ток. Релели ҳимоя, автоматика ва сигнализация занжирларини таъминот токи оператив ток дейилади. Унда ўзгарувчан ток 100В, 127В, 220В ва ўзгармас ток 110В, 220В. Ўзгармас ток манбаи сифатида аккумлятор ишлатилади ва улар иш жараёнида тўғриловчи қурилмалар ёрдамида зарядлаб турилади. Ўзгарувчан ток манбаи сифатида шахсий эҳтиёж трансформаторлари ишлатилади. Асосий ҳимоя релеларини турлариИшлаш принципига қараб релелар электромагнит, индукцион, иссиқлик ва бошқа релеларга бўлинади. Асосий релелар ўзи таъсирланадиган катталикларни турига кўра қўйидагиларга бўлинади: ток трансформаторининг иккиламчи чулғамига уланадиган ва ҳимоя қиладиган занжирдаги токнинг ортишидан таъсирланувчи максимал ток релеси ; кучланиш трасформаторининг иккиламчи чулғамига уланадиган ва тармоқда кучланишни ортиб кетиш ёки камайишидан таъсирланувчи максимал ва минимал кучланиш релеси; ҳимоя қилинаётган учаскадаги қувватнинг қиймати ва йўналишидан таъсирланувчи қувват йўналиши релеси; частота ва вақт релелари Асосий релелар бошқа қўшимча реле ва қурилмалар орқали виключатель юритмасининг узиш механизмига таъсир қилувчи билвосита таъсир қилувчи релелар ҳамда виключатель юритмасининг узиш механизмига бевосита таъсир қилувчи релеларга бўлинади[5]. Максимал ток релеси. Ток релеларида у пухта ишга тушадиган токнинг энг кичкина қийматига ишга тушиш токи дейилади. Релени берилган ишга тушиш токига мослаш ток созлаш дейилади. Ҳар қайси ток релеси маълум ток ростлаш чегарасига эга бўлади (масалан 1дан 5 А гача). Реле ишга тушиш вақтининг қабул қилиш органи (чулғами) дан ўтувчи ток миқдорига боғлиқлиги ток релесининг ҳарактеристикаси деб аталади. Баъзи ток релелари токнинг мослаш чегарасига етган моментидан то реле ишга тушган моментгача бўлган оралиқда токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти ҳосил қилувчи механик қурилмага эга бўлади. Релени кечикиш вақти механизми маълум вақтга ростлаш вақтини ўрнатиш (уставка) дейилади. Релени токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти механизми маълум ростлаш чегарасига (масалан 0 дан 4 сек гача)эга бўлади[5]. Билвосита таъсир қилувчи реле. Ҳозирга замон реле ҳимоясида ЭТ (электромагнит ток релеси) ва РТ(индукцион релелар) кенг қўлланилади. 3-расмда ЭТ-500 электромагнит ток релесини схемаси кўрсатилган. Электромагнит ток релеси магнит ўтказгич (1) дан иборат бўлиб, унинг чиқиб турган қутбларига чулғамлар (2) жойлашган. Реле ўқига пўлат якорь (8), қарши таъсир қилувчи спираль пружинанинг(3) битта учи ва қўзғалувчан контакт кўприкчаси (6) маҳкамланган. Бундан ташқари реледа қўзғалмас оператив ток занжирига уланадиган контактлар (7) белгиланган ишга тушиш токи шкаласи(4) ва реле чулғамларини туташтирувчи ва релени энергия тармоғига уловчи қисқичлар (9) бор. Реле шкала олдида шиша ойнаси бўлган пластмасса корпус ичига жойлашади. Реле чулғамлари ўзаро кетма-кет ва паралел уланиши мумкин. Чулғамлар кетма-кет уланишдан паралел уланишга ўтказилганда ишга тушириш токи икки марта ортади. Релени ишга тушиш вақти секунднинг юздан бир улушини ташкил этади[4]. 3-расмда ЭТ-500 электромагнит релесининг тузилиши. магнит ўтказгич, 2- чулғамлар, 3-пружина, 4-шкала, 5- кўрсаткич, 6-контакт кўприкчаси, контактлар, 8- якорь, 9- қисқич. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling